Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Қисқача хулосалар
Тақсимот жараѐни деганда истеъмолчиларни аниқлаш, танлаш 
ва жалб қилиш, шартномага мувофиқ товарни етказиб бериш восита 
ва йўлларини аниқлаш, бу усулларни асослаб бериш ва товарларни 
омборда жойлаштириш бўйича усуллар, хатти-ҳаракатлар ва 
босқичлар йиғиндиси тушунилади. Товарнинг ишлаб чиқарувчидан 
якуний истеъмолчи ва фойдаланувчи томон ҳаракатланишидаги 
оқимларни ташкил қилиш учун қабул қилиниши мумкин бўлган 
қарорлар товар тақсимоти билан боғлиқ бўлади. Бугунги куннинг 
жиддий бир тенденцияси маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва 
истеъмолчилар 
ўртасида 
ўзаро 
алоқа 
жараѐнларини 
такомиллаштириш учун муҳим аҳамият касб этувчи ахборот 
оқимларининг роли ўсиб бораѐтганлигидан иборат. 
Тақсимот каналлари доимий ҳаракатда бўлади. Улгуржи ва 
чакана савдонинг янги шакллари пайдо бўлиб, маҳсулот тақсимоти 
тизимининг ўзи ҳам ривожланмоқда. 
Замонавий тенденциялардан бири кўп каналли маркетинг 
тизимларидан фойдаланиш ҳисобланади. Тизим битта фирманинг 
ўзида битта ѐки бир нечта истеъмол сегментларини ўзлаштириш учун 
икки ѐки ундан ортиқ тақсимот каналларидан фойдаланган ҳолда кўп 
каналли 
саналади. 
Масалан, 
Compaq 
компанияси 
ўз 
компьютерларини харидор ташкилотларга тўғридан-тўғри ҳам, кичик 
компьютер дўконлари орқали ҳам, элекроника маҳсулотлари билан 
савдо қилувчи чакана савдогарлар ва бошқа воситачилар орқали ҳам 
сотади. Бундай ѐндашув бозорда бир нечта мақсадли сегментни 
ажратиш ва бир нечта тақсимот каналидан фойдаланиш имконияти 
бўлган ҳолларда самарали бўлади. 
Фирмалар тақсимот канали сонини оширишдан учта усул билан 
фойда олиши мумкин. Биринчидан, бозорни қамраб олиш ўсади, 
чунки кўпинча янги канал илгари жалб қилиш имкони бўлмаган 
харидорлар учун мўлжалланади. Иккинчидан, барча тақсимот 
каналларига қарашли харажатлари қисқаради. Компания товарни 
олдиндан мавжуд бўлган харидорлар гуруҳига сотиш учун қўшимча 
канал яратиши мумкин. Учинчидан, савдо сифати ўсади — қўшилган 


202 
каналда харидорларнинг қондирилмаган сўровлари ҳисобга олиниши 
мумкин. 
Интернет тармоғининг пайдо бўлиши ва ривожланиши 
пировардида унинг мавжуд сотув усуллари ва жойлари рўйхатига 
қўшиб қўйилишига олиб келди. Шу тариқа чакана савдо шакллари 
рўйхатида яна бир шакл – асосий элементи интернет-дўконлар бўлган 
Интернет орқали чакана савдо қўшилди. 
Интернет-дўкон бу электрон каталог ѐки маҳсулотни тақдим 
этишнинг бошқа усули ѐрдамида Интернет орқали сотувни 
таъминловчи web-сайтдир. Битта серверда тақдим этилувчи ва 
сотилувчи маҳсулотлар сони бир неча донадан минлаб донагача 
бўлиши мумкин. Товар учун тўлов интерактив тўлов тизимлари 
ѐрдамида ҳам, анъанавий усулда – банк ѐки почта ўтказмаси орқали 
ҳам амалга оширилиши мумкин. 
Интернет-дўкон 
тўғридан-тўғри 
маркетинг 
элементларини 
оддий дўконга ташриф буюриш билан бирлаштиради. Унинг оддий 
савдодан ажратиб турувчи жиҳати шундаки, у товар ва хизматларни 
кўпроқ сонда тақдим этиш ва истеъмолчиларни харид ҳақида қарор 
қабул қилиш учун бу товарлар ҳақида максимал даражада ахборот 
билан таъминлаш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, компьютер 
технологияларидан фойдаланиш ҳисобига ҳар бир мижозга унинг 
виртуал дўконга ташриф буюриши ва аввалги харидларидан келиб 
чиққан ҳолда алоҳида ѐндашувни йўлга қўйиш мумкин. 
Виртуал дўкон эгаси web-сайтга ташриф буюрувчилар ҳақида 
тўлиқ ахборот олиш ва шу асосда интернет-дўконнинг маркетинг 
тизимини яратиши мумкин. Интернет-дўконнинг дастурий таъминоти 
таҳлил учун макисмал ҳажмда статистик ахборотлар тўплашдан 
ташқари улардан тезкорликда фойдаланишга ҳам имкон беради. 
Олинган натижалар асосида масалан, реклама ахборотини қайси 
жойда энг оптимал жойлаштириш мумкинлиги аниқланади, web-
таркибини бошқариш тизимлари эса реклама кампаниясининг 
боришини автоматлаштиришга имкон беради. Одатда қўшимча 
ахборотларни эълон қилиш алоҳида дастурлар сервери ва мос 
келувчи маълумотлар тўплами ѐрдамида амалга оширилади. 
Виртуал савдо майдончаси бу сотувчи ва харидор ўртасида 
битим тузилувчи ҳамда молиявий-савдо транзакциялар ўтказилувчи 
жойдир. Интернет имкониятлари олди-сотдини он-лайн режимида 
амалга ошириш имконини беради ва Интернетнинг очиқлиги туфайли 
савдо майдончалари фаолиятида ер шарининг исталган нуқтасидаги 


203 
компаниялар иштирок эта олади. Интернет савдо майдончаларининг 
ривожланиши ахборот оқими, товар, тўлов ва бошқа хизматлар 
самарадорлигини таъминлаши лозим. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish