Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Аукционларнинг ишлаш схемаси



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Аукционларнинг ишлаш схемаси
Аукцион савдосида икки томон — сотувчилар ва харидорлар 
қатнашади. Аукцион ташкилотчилари кўпинча товарни савдога 
қўйишда маълум миқдорда ҳақ оладилар. 
Савдода иштирок этиш учун фойдаланувчи рўйхатдан ўтиши ва 
бунинг учун унга тақдим этилган махсус формани тўлдириши лозим. 
Бунда шахсий маълумотлар, манзилгоҳ, кредит картаси реквизитлари 
ва бошқа маълумотлар сўралиши мумкин. 
Виртуал аукцион сотувга (лот) рухсат берилган товарлар 
тавсифидан иборат бўлган ахборот базасини ифодалайди. Одатда 
лотларнинг умумий рўйхати зарур товарни қидириб топишни 
енгиллаштирувчи бир нечта тематик тоифаларга тақсимланади 
(масалан, автомобиллар, компьютер техникаси, китоблар ва ҳоказо). 
Керакли лотни танлаб олгач, фойдаланувчи ахборот дарчасига 
тушади ва бу ердан товар ҳақида қўшимча маълумотлар (сотувчининг 
қаерда жойлашганлиги, лот рақами ва ҳоказо) олиш имконига эга 
бўлади. Худди шу ерда у ўз таклифини жойлаштира олади. Шундан 
сўнг потенциал харидор сотувчи ва аукцион ташкилотчилари олдида 


173 
ўз мажбуриятларини бажариш учун жавобгар бўлади (бу асосан 
унинг тўлов лаѐқатига тааллуқли). Агар томонлардан бири ўз 
мажбуриятларини бажармаса, унга нисбатан огоҳлантириш, савдода 
қатнашишга рухсат бермаслик каби жарима чоралари қўлланади. 
Аукцион савдосида ғолиб чиққан харидорга бу ҳақда электрон 
почта ѐки телефон орқали хабар қилинади, бунда у тўловни қандай 
амалга ошириш ва товарни қандай қилиб олиши мумкинлиги ҳақида 
маълумот олади. Ўз навбатида, сотувчига унинг лотини сотиб олган 
харидор билан қандай боғланиш мумкинлиги ҳақида хабар берилади. 
Интернет-аукционда савдога қўйиш учун минимал бошланғич 
нарх белгилашдан ташқари уларни ўртача бозор нархидан бир неча 
марта қимматга сотиш мумкин бўлган товарлар энг жозибали 
ҳисобланади. 
Савдонинг муваффақиятли ўтиши учун сотувчига ишониш ва у 
билан аукцион пайтида бирон-бир масалани аниқлаштириб олиш 
учун боғланиш имкониятига эга бўлиш зарур. Ҳар қандай ҳолатда 
ҳам сотувчининг ўз мажбуриятларини бажаришидан харидорнинг 
ишончи комил бўлиши лозим. 
Муваффақиятга 
эришиш 
учун 
аукционда 
қатнашишнинг 
осонлиги, фойдаланувчи интерфейсининг содда ва қулайлиги муҳим 
аҳамият касб этади. Интернет-аукционларнинг ишлаш тамойилини 
Россиядаги энг оммавий аукционлардан бири Molotok.Ru мисолида 
кўриб чиқамиз. 
Molotok.Ru (www.molotok.ru) бугунги кунда Россиядаги энг 
катта виртуал аукцион саналади. 2000 йилнинг бошида уни қуйидаги 
кўрсаткичлар билан тавсифлаш мумкин эди: 50 000 дан ортиқ 
рўйхатга олинган фойдаланувчилар, кунига 7000 дан ортиқ ташриф 
буюрувчилар, 18000 дан ортиқ фаол лотлар, аукционда савдога 
қўйилган товарлар умумий қиймати —34 млн. АҚШ долл.дан ортиқ, 
аукцион давом этувчи ўртача муддат – 12 кун, муваффақиятли 
якунланган аукционлар — 30 %, ўртача битим нархи — 75 АҚШ 
долл. 
Аукционларнинг ишлаш схемаси жуда содда. 
Ўз товарини савдога қўйиш учун рўйхатдан ўтиш жараѐнини 
бошдан кечириш зарур. Бу жараѐн сотувчи учун ҳам, харидор учун 
ҳам аукцион ўтказиш шартлари билан танишиб чиқиш ва уларга рози 
бўлиш ҳамда қуйидаги маълумотларни киритишни англатади: 
электрон почта манзили, логик номи (login), пароли, исми-шарифи ва 
фамилияси, фойдаланувчининг истагига кўра телефон рақами. 


174 
Тугмачага босилгандан сўнг фойдаланувчига электрон почта орқали 
хат юборилади. Бу хатда рўйхатдан ўтиш жараѐнини якунлаш ва 
аукционда иштирок этиш учун сайтда киритиш лозим бўлган код 
ѐзилган бўлади. 
Сотувчи ўз товарини мос келувчи тоифада киритиши мумкин 
бўлиб, бунинг учун мос келувчи шаклни тўлдириш талаб қилинади. 
Савдо жараѐнида барча қатнашчилар ва бошқа фойдаланувчилар 
сотувчига форумда унинг лотига қўйилган товар ҳақида саволлар 
бериши мумкин. 
Харидор уни қизиқтираѐтган товарни «Сотувда нима бор?» 
бўлими орқали ѐки таянч сўзлар бўйича қидириб топиши мумкин. 
Шунингдек, харидор «Янги аукционлар» (охирги сутка давомида 
ишга тушган аукционлар), «Қайноқ аукционлар» (берилган аризалар 
сони максимал бўлган аукционлар) ва «Тавсия этилувчи аукционлар» 
бўлимларига ҳам кириши мумкин. Шундан сўнг харидор уни 
қизиқтирувчи товарни сотиб олиш учун ариза беради. Аукционда 
қатнашиш учун аризани фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчигина 
бериши мумкин. 
Лот бўйича савдолар 3, 5, 7, 10, 14, 21 ѐки 30 кун давом этиши 
мумкин. Исталган пайт сотувчи ҳам, харидор ҳам буюртмалар сони, 
максимал буюртмалар ва савдолар тарихи ҳақида билиб олиши 
мумкин. Бундан ташқари, харидорлар лот бўйича савдо пайтида 
сотувчига аниқлаштирувчи саволлар бериши, ўзаро фикр алмашиши 
ва аукционнинг техник қўллаб-қувватлаш хизматига исталган 
саволлар билан мурожаат қилиши мумкин. 
Molotok.Ru аукционининг муҳим қисми фойдаланувчилар учун 
бир-бири ҳақида, жумладан, рейтинг тизимлари ѐрдамида фикр 
билдириш имконияти ҳисобланади. Рейтинглар тизими савдо 
иштирокчиларига ўз контрагентларини яхшироқ билиб олиш 
имконини беради. 
Аукцион 
қатнашчисининг 
рейтинги 
унинг 
Molotok.Ru. 
сайтидаги асосий нуфуз кўрсаткичи ҳисобланади. Рейтингни фақат 
бевосита битим қатнашчилари (контрагентлар) – сотувчи ва харидор 
ўзгартириши мумкин. Савдодаги бошқа барча қатнашчилар бир-бири 
ҳақида фикр билдириши мумкин, бироқ бу рейтингга таъсир 
кўрсатмайди.
Рейтинглар қуйидаги қоидаларга асосан ҳисобланади: 

контрагентнинг ҳар бир ижобий ѐзуви рейтингни 1 пунктга 
оширади; 


175 

контрагентнинг ҳар бир салбий ѐзуви рейтингни 1 пунктга 
камайтиради; 

стандарт ѐки голландча аукционда буюртма берилган, лекин 
савдодан олиб ташланган ҳар бир лот учун рейтинг 1 пунктга 
камайтирилади; 

контрагентнинг 
ҳар 
бир 
нейтрал 
ѐзуви 
рейтингни 
ўзгартиришсиз қолдиради. 
Рейтинг лот тавсифланган саҳифада ҳар бир қатнашчининг 
логинидан сўнг қавс ичида берилади. Бунда акцион ўтказиш 
қоидаларига мувофиқ, фойдаланувчи «-3» ва ундан паст рейтинг 
олган ҳолларда унинг интернет-аукционда қатнашиши имконияти 
автоматик равишда тўхтатилади. 
Сотувчининг ўзи савдода ўз лоти бўйича бошқа ном билан 
иштирок этиши ѐки шунга ўхшаш аукцион қатнашчиларини 
чалғитувчи бошқа хатти-ҳаракатлар қилишига йўл қўйилмайди. 
Агар охирги буюртма савдо тўхтатилишига беш дақиқа 
қолгандан сўнг келиб тушадиган бўлса, аукцион шу буюртма келиб 
тушгандан кейин яна беш дақиқага чўзилади. Шу тарзда аукцион 
ўтказиш муддатини бир неча марта чўздириш мумкин. Савдо охирги 
беш дақиқа ичида бошқа биронта буюртма келиб тушмаган ҳолларда 
тўхтатилади. 
Аукцион якунлангач, Molotok.Ru харидор ва сотувчига электрон 
почта орқали табрикнома юборади ва уларга бир-бири ҳақида 
мулоқот ўрнатиш учун маълумот юборади. Шу пайтдан бошлаб, 
битимни амалга ошириш учун бутун жавобгарлик сотувчи ва 
харидорнинг зиммасига юклатилади. Улар бир-бири билан мустақил 
равишда боғланиши ва битимни якунлаши лозим бўлади. 
Битим якунлангач, сотувчи ва харидор ўз фикр-мулоҳазалари 
билан Фикр-мулоҳазалар бўлимида ўртоқлашиши мумкин. 
Аукцион ғолиби аукцион турига қараб аниқланади: стандарт 
аукцион, голландча аукцион ѐки «М-Лоток». 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish