Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-расм: Мулоқат жараёнини модели



Download 1,27 Mb.
bet37/89
Sana08.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#535998
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   89
Bog'liq
2 5341731051729324915

8.1-расм: Мулоқат жараёнини модели.

Мулоқотга қобилияти - одамни энг муҳим фазилатидир. Мулоқатга тез киришадиган ва ўзига жалб этадиган одамларни биз ёқтирамиз, одамови одамлар билан эса иложи борича мулоқот қилмасликка, ёки зарурий эҳтиёж шароитида мулоқот қилишга ҳаракат қиламиз. Амалиётда бизнесни барча муаммолари мулоқот билан боғлиқдир, чунки мулоқот-ғоя, фикр ва ҳисларни узатиш, бошқа одамлар онгига етказиш жараёнидир. Кўпчилик мулоқот-бу инсон тажрибасини универсал унсури деб ҳисоблашади, ва шунинг учун уни тақдим этилиши лозимдек қабул қилишади. Пухта ташкил этилган мулоқотга кўп нарса боғлиқ: музокараларни натижаси, шериклар, мижозлар ва ходимлар билан ўзаро тушуниш даражаси; Фирма ишчиларини ўз меҳнатидан қониққанлиги; жамоада ахлоқий-псиҳологик муҳит; бошқа ташкилот ва корхоналар билан шунингдек, давлат органлари билан ўзаро мулоқот.


Замонавий менежментда мулоқот ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Бу менежер эга бўлиши керак бўлган энг муҳим кўникмадир. Мулоқатга зарурий таъсирчанликка эга бўлмаган менежер, одатдек, кўп вақт ва энергиясини бекорга сарфлайди, шу билан ходимлар ўртасидаги тушунмовчиликни оширади. Ҳар қандай мулоқот фақатгина ўзининг мазмуни эмас, балки шакллари билан фарқланади.
Мулоқот шакллари - бу одамларни ўзаро ҳаракат жараёни, бир-бирига нисбатан бўлган ҳулқларининг хусусияти ҳисобланади. Мулоқотларнинг қуйидаги таркибий қисмларини ажратиш мумкин:
- коммуникатлар-мулоқот ташаббускори, ахборотни шакллантирувич ва узатувчи;
- аудитория (реципиентлар)- ахборотни қабул қилувчи;
- ғоя (хабар) - ахборот мазмуни;
- мулоқот воситаси-оғзаки суҳбат, ёзма матн, техник воситалар, улар туфайли ахборот қабул қилувчига етказилади.
Кўпинча ҳолатларда мулоқотларни мазмуни, уни маъно билан тўлалиги ишни ҳал этувчи аҳамиятга эга. Мулоқотни энг яхши шакли ҳам мазмун бўлмаса, исталган натижага олиб келмайди. Турли шароитлар учун омадли танланган мулоқот шакли ҳар хил бўлади. Шу туфайли мулоқотларнинг икки асосий шаклини ажратиш мумкин:
- билвосита, яъни воситачилар орқали - телефон, факс, модем орқали, телеграмма ва хат ёзишмалари ва бошқалар.
- бевосита - суҳбатдошларнинг бевосита юзма-юз мулоқотга кириши. Бевосита мулоқот кўп афзалликларга эга, чунки шерикларни ва уларнинг қрорларини тўғри талқин этишни таъминлайди. Бу ҳолатда коммуникацияни икки тури қўлланилади:
Вербал (оғзаки нутққа асосланган) ва новербал (мимика ва пантомимикага, яъни имо-ишора, қўл харакати, овоз тембри ва бошқа ҳаракатларга асосланган).
Мулоқатда вербал коммуникация кўпроқ салмоғига эга, шу туфайли, мененжернинг нотиқлик кўникмалари унинг нуфузини оширади. Равон нутққа эга бўлмаганларга ходимлар шубҳа билан қарайди, аксинча, сўзларни ишончли, енгил ишлатадиган одамларга нисбатан ҳурмат билан қарашади.
Раҳбар ҳақида биринчи таассурот унинг сўзлардан фойдаланишига қараб шаклланади. Раҳбар нутқига қўйиладиган талабларга соддалик ва тушунарлилик, маънодорлик, таъсирчанликни киритиш мумкин.
Мулоқот каналлари орқали ўтадиган ахборот уч категорияга бўлиниши мумкин:
Функционал-ҳаммага ёки маълум гуруҳ шахсларга, улар ўз функцияларини бажара олишлари учун узатилади,. Бунга ташкилот вазифаси ва мақсади, сиёсати, кўрсатмаларни критиш мумкин. У фирманинг марказлашганлиги ёки номарказлашганлигидан қатъий назар мавжуд бўлади ҳамда вертикал ва горизонтал йўналишларга эга бўлади. Бу ахборотлар ташкилотнинг расмий каналлари орқали узатилади.
Мувофиқлаштирувчи - ташкилотни функционал бўлимлари ўртасида, масалан, таъминот бўлими ва маркетинг бўлими ўртасида юзага келади. Мувофиқлаштирувчи ахборот оқими одатда горизонтал йўналиш бўйича ҳаракатланади. Бу ҳолда зарурий мулоқот учрашувлар пайтида, телефон орқали, хизмат ҳолатлари, эълонлар орқали амалга ошади. Мазмуний жиҳатдан бундай мулоқотлар фирма масалаларини ечиш бўйича ҳамкорлик фаолиятни ташкил этиш билан боғлиқ.
Баҳолашни ифодаловчи – бу турдаги ахьборотлар ходимларнинг ташкилотдаги мавқеи ва ўзаро қизиқишларига асосланади. Баҳолаш ахборотларини узатиш каналлари одатда, хизматлари учун мукофотлар, тақдирлаш, рағбатлантирувчи мақтов ёрлиқларидан иборат.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish