Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Менежмент ва статистика» кафедраси



Download 1,42 Mb.
bet20/89
Sana25.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#297559
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   89
Bog'liq
2 5352782019761800423

Муомала ва сотиш маҳсулотни эксплуатация қилиш – унинг сифатини тикланишига ва сақланиб туришига ёрдам берувчи маҳсулот ҳаёт циклининг босқичидир. Умумий ҳолда маҳсулотни эксплуатация қилиш униэҳтиёжга қараб ишлатишни, ортиш, ташиш сақлаш, техникавий хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ўз ичига олади.
Бу босқичда сифатни бошқариш асосан истеъмолчи томонидан амалга оширилади. Эксплуатация қилиш қоидалари эксплуатация қилиш бўйича кўрсатмаларда, инструкцияларда ва маҳсулотга қараш бўйича эслатмаларда келтирилган бўлади. Ушбу ҳужжатларнинг сифатига маҳсулотдан қанчалик оқилона фойдаланиш боғлиқ бўлади.
Шуни айтиб ўтиш керакки, товарларни инструкцияга амал қилган ҳолда ишлатиш, улардан фойдаланиш муддатини узайтириши мумкин. Яроқлилик муддатининг узайиши эса қўшимча маҳсулот ишлаб чиқарилишига тенг кучлидир. Шундай қилиб, маҳсулотни оқилона эксплуатация қилиш моддий ва меҳнат ресурсларини иқтисод қилиш имконини беради.


2-МОДУЛ. СИФАТНИ БОШҚАРИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ ЁНДАШУВЛАРИ
3-мавзу: Сифатни бошқариш илмий мактаблари шаклланиши ва ривожланиши
1. Сифатни бошқариш илмий асосларининг вужудга келиши. Сифатни бошқариш назарияси ва амалиёти ривожланишида ватанимиз ва собиқ иттифоқ олимларининг қўшган ҳиссаси.
2. Сифатни бошқаришнинг АҚШ мактаби шаклланиши ва ривожланиши.
3. Сифатни бошқаришнинг япон мактаби ва унинг асосий жиҳатлари.
1. Сифатни бошқариш илмий асосларининг вужудга келиши. Сифатни бошқариш назарияси ва амалиёти ривожланишида ватанимиз ва собиқ иттифоқ олимларининг қўшган ҳиссаси.

Бизларнинг замонамиз ривожланган товар ишлаб чикариш жамиятлари замонидир. Товар ишлаб чикаришнинг заминида ихтисослашув, кооперация ва айримбошлаш ётади.


Ихтисослашув юкори мехнат унумдорлигини таъминлайди ва шу билан жамиятнинг фаровонлигига асос солади. Шубхасиз факат мехнат унумдорлигининг юкори чуккиларига чикишгина хозирги халк бойликларини вужудга келишига сабаб булган.
Кооперация товар ишлаб чикаришда мукаммал алокаларни яратиш асосида уммуий харажатларни камайтиришга олиб келган. Масалан: автомобиль моторларининг энг сифатли ва арзони Англияда ишлаб чикарилади. Демак, Узбекистонда киммат маторларни ишлаб чикариш урнига арзон моторларни сотиб олиб автомобилларга урнатамиз ва "Нексия"ларимиз янада арзон булади. Халкаро микёсдаги коопеарция АКШ, Япония, Сингапур Жанубий Корея каби давлатларнинг ривожланиш негизидир.
Ва нихоят товар ишлаб чикариш жамиятининг учинчи ва энг мухим элементи айирбошлашдир. Жамият аъзоларининг айирбошлаш асосида фаолият курсатиши ихтисослашув ва коопеарцияни вужудга келтиради. Айирбошлаш зарурати купрок махсулот яратилишига олиб келади. Айирбошлаш жараёни ишлаб чикаришнинг зарурлигини бахолайди ва сифатга эътибор беришга олиб келади.
Иктисодий назарияда тенг айирбошлаш тушунчаси мавжуд., яъни киймати тенг булган буюмлар алмашиш объектлари булиши мумкинлигига таъкидланади.
Бу ерда киймат тарикасида ижтимоий мехнат сарфлари тушунилади. Аммо шуни эътиборга олиш зарурки, айирбошлаш вактида томонлар ушбу буюмнинг "кийматини" узлари келишадилар. Яъни томонларнинг фикрича айирбошланадиган буюмнинг фойдалилиги берилаётган буюмдан юкори булади.
Демак, айирбошлашда буюмнинг киймати эмас, балки истеъмол киймати мухим уринни касб этади.
Истеъмол киймати аник бир шахсга нисбатан ёки аник бир буюмга нисбатан намоён булади. Хар бир шахс ушбу буюм канчалик фойдалилигини узи хал килади. Хозирги вактда ушбу фойдалилик даражасини урганиш ва меъёрлаштириш усуллари кашф этилган ва муваффакиятли кулланмокда. Бозор иктисодиётида истеъмол кийматини буюм бахосига тенглаштириш тажрибаси асосий уринни эгаллайди.
Сифат тушучаси жуда кенг маънода маълум талабларга ёки курсаткичларга жавоб беришни англатади. Сифат курсаткичлари деганда маълум товар , хизмат, табиий еки сиёсий ходиса ва бошкаларнинг жамият куйган талаблари тушунилади. Хаётда хар бир кичик еки катта нарсага маълум талаб куйилади. Масалан: Турар жой биноси яшашга мос булиши керак; автомобиль юкни ташиш вазифасини бажариш керак, ёзда об-хаво маълум даражада булиши керак ва хоказо. Ушбу талабларнинг бажарилиши махсулот еки жараеннинг сифатни еки сифатсизлигини белгилаб беради.
Махсулот сифати тушунчаси хам юкоридагиларга асосланган холда таърифланади.
Махсулот сифати - бу махсулот еки хизматнинг шундай хоссалар ва курсаткичлар мажмуасини, улар махсулотда белгиланган еки потенциал эхтиёжларни кондириш кобилиятини яратадилар.
Ушбу атама куйидагилараг асосланади:

  • хар бир махсулот еки хизмат маълум эхтиёжни кондириш учун яратилади, демак унинг фойдали курсаткичлари олдиндан белгиланади;

  • хар бир махсулот куплаб турли хоссаларга эга ва бу хоссалар нафакат олдиндан кузланган эхтиёжни балки яна бошка потенциал эхтиёжларни кондириши мумкин;

  • шу куплаб хоссаларнинг, ичида харидор еки истеъмолчиларнинг факат эхтиёжни кондирувчи хоссалари кизиктиради.

Демак, махсулот сифатини албатта истеъмолчи нуктаи назаридан куриб чикилиши максадга мувофикдир. Махсулот сифатини белгиловчи хоссалар бирламчи сифат белгилари (БСБ) деб аталади. Ушбу бирламчи сифат белгилари махсулот ишлаб чикариш жараёнида ишчиларнинг психологик, ижтимоий ва иктисодий шароитларга турлича эътибор беришлари ва уларга доимий равишда бошкарув харакатларини амалга ошириш билан боглик . Тажриба шуни курсатадики ишчиларнинг мехнат килиш сифати махсулот сифатининг энг асосий омилларидан бири хисобланади.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish