Сифатни бошқаришнинг АҚШ мактаби шаклланиши ва ривожланиши.
70-80 йилларга келиб кўп давлатларнинг олимлари ва мутахассислари фақат тайёр маҳсулот сифатини текшириш йўли билан сифатга кафолат бериб бўлмайди деган хулосага келдилар.
У анча аввалроқ бозор талабларини ўрганиш жараёнида, лойиҳалаш ва конструкторлик ишлари жараёнида, ишлаб чиқаришнинг барча жабҳаларида жамланган маҳсулот ва материалларни таъминловчиларни танлашда ва албатта, маҳсулотни олишда, техник хизмат кўрсатишда ва ишлатиб бўлгандан сўнг утилизация қилишда таъминланиши лозим.
Бундай комплекс ёндошиш бозорни ўз талабини аниқлашдан бошланиб ва ўз ичига чиқарилаётган маҳсулотни такомиллаштириш, ишлаб чиқаришга тайёрлаш, ишлаб чиқариш, сотиш ва энг кам харажатларда сифатни таъминлаш бозор конъюктурасини ҳисобга олиб «қайта алоқа» ва режалаштиришнинг фойдали системаси асосидаги ёпиқ жараённи яратишни таъминлайди.
Маҳсулотнинг сифатини пастлиги (рақобатбардош эмаслиги) – бу абстракт категория бўлмай балки корхонанинг яшовчан эмаслигига аниқ асосдир. Шунинг учун сифат муаммоси эндиликда стратегик муаммодек англанади.
Маҳсулотнинг рақобатбардошлигини ошириш тартибини қураётиб, корхоналар қуйидаги олдинга қўйилган мақсадларга эга бўлиши керак:
Маҳсулот сифатининг бозор талаби ва аниқ харидор талабига мувофиқ келиши;
Маҳсулотнинг сотиб олиш, етказиб бериш ва фойдаланиш харажатлари йиғиндисини камайтириш;
Харидор истаган муддатга етказишни амалга ошириш;
Корхонанинг бозорда юқори мавқеини яратиш ва корхонанинг мустаҳкам ҳамкор сифатида тасдиқлайдиган далилларни келтира билиш.
Корхонанинг ўз мақсадига эришиш қобилияти, чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, ундаги бошқариш ва ташкил этиш тартиби – сифатни бошқариш тартибидан аниқланади.
Сифатни бошқариш тартиби – фирмада амал қилинаётган ва фойдали техник, бошқариш усулларини ўз ичига олган, инсонлар ва машиналарнинг ўзаро муносабатини энг яхши ва энг қулай усулларни таъминлаган ва шунингдек сифат учун қилинган харажатларни тежаш, маълумотларни беришни ўзида намоён этадиган келишилган иш қурилишидир.
Жаҳон тажрибаси ва фақат амалдаги сифатни бошқариш тартибини умумий белгиларини, бплки ҳар бирида қўлланиши мумкин бўлган принцип ва усулларни барпо этади. Ҳозирги вақтда концептуал фарқларни ўз ичига олган баъзи сифатни бошқариш тартибини уч даражасини ажратиш мумкин:
9000 сериясидаги ИСО стандарти талабларига мувофиқ системалар
умумфирма сифатни бошқариш системаси (TQM умум сифатни бошқариш-Total Quality Management).
Миллий мезон ва сифат бўйича ҳалқаро (регионал) мукофот ва дипломлар системаси.
Хитой Халк Республикасида махсулот сифатини комплекс бошкаришнинг асоси сифатида Япониянинг ТQС тизими олинган эди. Икки йил ичида ТQС тизимлари 8200 дан ортик корхоналарда муваффакиятли жорий килинишига эришилди. Бундай оммавий харакат уз натижасини бермай колмади. Фаолиятнинг иккинчи йил давомида 5300 корхонада махсулотнинг талаб килинадиган сифат даражасига эришишга муваффак булинди.
Хитой корхоналарида факат 1989 йилнинг узида 74 минг сифат тугараклари шакллантирилди. Сифат тугараклари фаолиятларининг йиллик иктисодий самараси 35,6 млрд.юангача етди.
Хитой махсулотлари сифатининг ошириш йуналишларининг тахлили уларнинг аксарияти бозор иктисодиёти механизмини ривожлантириш билан богликлиги тугрисидаги хулосага олиб келади.
Хозирги кунда Хитойда махсулот сифатини ошириш асосий боскичларига куйидагиларни киритиш мумкин:
- 1990-1992 йилларда махсулот сифатини кафолатлаш тизимининг шакллантирилиши;
- истеъмолчиларга сифатсиз махсулотни рад килиш хукукини киритиш;
- халкаро стандартлар ва уларга мувофик булган миллий стандартларни фаол жорий килишда давом этиш;
- Макроиктисодий бошкарув погонасида халкаро талабларга жавоб бериш даражасини белгилашга каратилган ечимлар ишлаб чикиш;
- миллий корхоналарда ТQС тизимини мослаштиришни давом эттириш;
Zero-defekt (ZD) ёки "нуксон йук" деган сифатни бошкариш тизими. 1962 йилда АКШнинг харбий саноатида жорий килинган булиб сунгра саноатнинг барча сохаларда кенг таркалди. "ZD" дастури юкори сифатнинг мотивлаштириш дастури булиб, унда статистик, назорат ва кайтиш алокаларни пухта ишлаб чикишга энг мухим эътибор каратилади. Шуниси тан олинадики, хатоларни тузатишга уларга йул куйган ходим бошкалардан купрок тайёр булади. Ушбу тамойил ишлаб чикариш сифатининг марказий элементи булиб бошкарувнинг барча погоналари томонидан куллаб кувватланади.
Ишлаб чикаришдаги хато ва нуксонларнинг негизида иккита асосий сабаб ётади: билимлар етишмаслиги ва эътиборнинг йуклиги. Биринчи сабаб ишчиларни укитиш ва кайта укитиш тизими ёрдамида бартараф килиниши мумкин. Демак "ZD" усулининг элементларидан бири корхона персоналининг билимларини доимий равишда оширишга каратилган.
Диккатнинг йуклиги жиддийрок муаммо хисобланади. Ушбу сабаб билан боглик нуксонларни тузатиш ва олдини олиш анча мураккаб. Бунинг учун технологик жараёнларнинг, жихозларнинг, мехнатга куйиладиган талабларнинг узгартирилиши талаб килинади. Махсус чора-тадбирларнинг мавжудлиги техник кайта жихозланишга кушимча маблаг сарфланишини талаб килади.
Бундан ташкари ишчиларда хатосиз ёки нуксонсиз ишлаш мумкинлиги тугрисида психологик ишонч хосил килиш хам бу усулнинг муваффакияти заминида ётади.
"ZD" усулини куллашда "хато-сабаб-бартараф килиш" назорат карталари марказий уринни эгаллайди. Хар бир ишчи уз иш жойида аникланган хато ва уни тузатиш буйича махсус оддий картани тулдириб боради. Хатоларнинг хар бири технологик жараённинг олдинги иш жойлари билан мантикан богланган, шу сабабли сменанинг охирида кайси нуксонлар топилган, улар кандай тузатилган ва кимнинг айби билан вужудга келганлиги тахлил килиниши мумкин булади.
Барча мухандислик хизматлар ишчиларнинг нуксонсиз ишлаш максадига буйсундирилади. Яъни корхона бошкарув тизими ишчиларга сифатли хизмат курсатиш тизимига айлантирилади.
"ZD" сифатни бошкариш тизимининг асосий хусусиятларига куйидагиларни киритиш мумкин:
Корхона фаолиятини бахолашнинг асосий мезони нуксоннинг учрамаслиги хисобланади. Хужалик-молиявий фаолиятнинг барча курсатгичлари ушбу мезонга богланади ёки буйсундирилади.
Тизимда асосий ташаббус юкори рахбарият томонидан чикиши таъминланади. Аввало, корхона рахбарияти нуксонсиз ишлашга кизикишларини намоён килишлари зарур.
Мотивлаштиришнинг бутун жараёнини нуксонсиз ишлашга боглаш. Иш хаки моддий ва маънавият рагбатлантириш касбий мартабани ошириш техник кайта куролланиш ва бошкалар ягона максадга - нуксонларнинг сабабларини бартараф килишга хизмат килади.
Укитиш, яъни корхона мехнат жамоасида доимий равишда малака ошириш ва тажриба алмашиш тизимини шакллантириш.
Узлуксизлик. "ZD" тизимида такомиллашув чексиз булиши алохида уктирилади, яъни нуксонларнинг янги сабаблари аникланиши мумкин ва уларни бартараф килиниши бошка муаммоларни олдинга суради.
Do'stlaringiz bilan baham: |