Тижорат банки фаолиятининг хукукий



Download 164 Kb.
bet1/10
Sana03.06.2022
Hajmi164 Kb.
#632434
TuriКодекс
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1354105514 40355


www.arxiv.uz

Режа:
1. Банк муассислари ва акциядорлари. Банкнинг ташкил этилиши.


2. Банк Устави ва Устав капитали.
3. Банк рахбарияти ва ташкилий структураси.
4. Банкларни лицензиялаш тартиби
5. Банкларни тугатиш тартиби
Банк муассислари ва акциядорлари. Банкнинг ташкил этилиши

Банклар Фукаролик Кодекси, Узбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тугрисида», «Узбекистон Республикаси Марказий банки тугрисида», «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хукукини химоя килиш тугрисида»ги конунлари ва бошка конунчилик хужжатларига мувофик одатда очик ёки ёпик турдаги акциядорлик жамиятлари шаклида ташкил этилади.


Юридик ва жисмоний шахслар, жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар банк муассислари ва акциядорлари булиши мумкин. Бир акциядорнинг тижорат банки устав капиталидаги улуши 2000 йилнинг 1 январидан бошлаб - устав капитали умумий микдорининг 20 фоизи, 2001 йилнинг 1 январидан бошлаб - 13 фоизи ва 2002 йилнинг 1 январидан бошлаб 7 фоизидан ошмаслиги лозим (давлат улуши, шунингдек, чет эл капитали иштирокидаги банклар ва хусусий банклардан ташкари). Банкларнинг бошка банклар устав капиталида иштироки рухсат этилмайди. Чет эл капитали иштирокидаги банклар ва шуъба банклар ташкил этиш холлари бундан мустасно.
Юридик шахснинг йирик акциядори ёки иштирокчиси деганда узаро битим билан богланган ва ушбу юридик шахс устав капитали ёки овоз берувчи акцияларининг 10 ва ундан ортик фоизига тугридан-тугри ёки воситали тарзда эгалик килувчи бир ёки бир неча шахслар тушунилади.
Тугридан-тугри эгалик килиш деганда акциядор (иштирокчи) томонидан овоз берувчи акцияларга бевосита эгалик килиш тушунилади.
Воситали тарзда эгалик килиш деганда юридик шахс овоз берувчи акцияларига шуъба корхоналар ва жамиятлар оркали эгалик килиш тушунилади.
Банк акцияларининг 5 фоизига жамоавий тарзда эгалик килувчи шахслар улар бир-бири билан келишув асосида фаолият юритмаётгани хамда шу сабабли мулкка жамоавий тарзда эгалик килиш учун Марказий банк рухсати талаб килинмаслигини исботловчи хужжатни Марказий банкка такдим этишлари лозим. Мазкур хужжатлар бу шахслар томонидан бундай микдордаги акциялар жамоавий тарзда сотиб олингунга кадар такдим этилиши лозим. Бундай мулк бу шахслар томонидан бир-бирига боглик булмай ва бир бирини хабардор килмай сотиб олиниши холлари бундан мустасно.
Банк муассислари у руйхатга олинган кундан бошлаб бир йил мобайнида банк акциядорлари таркибидан чикишга хакли эмаслар. Банк муассислари бенуксон ишбилармонлик ва шахсий обру-эътиборга эга булишлари лозим.
Куйидаги шахслар бенуксон ишбилармонлик ва шахсий обру-эътибор мезонларига номувофик деб хисобланадилар:
Банкротликка учраган юридик шахснинг собик рахбарлари, бошкаруви ва кузатув кенгаши аъзолари ёки йирик иштирокчиси ва юридик шахснинг банкротлиги уларнинг харакатлари окибатида юзага келганлиги фактлари маълум булса;
Узининг ишбилармонлик ва шахсий хатти-харакатида ишларни нотугри бошкариш ва виждонан юритиш мумкин эмаслигини намойиш килган шахслар.
Агарда муассис юридик шахс булса, юкорида кайд этилган талаблар бундай муассиснинг рахбар ходимлари, бошкаруви ва кузатув кенгаши аъзолари, устав капиталида 10 ва ундан ортик фоиз микдорида овоз берувчи акциялар ёки улушлар эгаларига нисбатан кулланилади. Банк муассислари молиявий жихатдан баркарор булишлари лозим. Юридик шахснинг молиявий бекарорлиги куйидаги омиллар билан белгиланади:
баланснинг ноликвидлиги;
туловга кобилиятсизлик ёки банкротлик;
бу юридик шахс расмий равишда банкрот деб эълон килинишидан катъий назар унинг пассивлари активларидан ошиб кетиши;
бундай шахснинг мажбуриятлари банк баркарорлигига нисбатан муайян таваккалчиликни юзага келтирса;
юридик шахс такдим этган баланс бу шахс зарур холларда устав капиталини ошира олмаслигини курсатса;
бундай шахс томонидан банкда мулк сотиб олиниши кузда тутилиши натижасида банкка ёки унинг омонатчиларига молиявий хавф солиниши мумкинлигини курсатувчи бошка холлар маълум булса.
куйидаги шахслар банк муассислари ва акциядорлари була олмайдилар:
юкорида кайд этилган шахслар;
оффшор худудларда руйхатга олинган норезидент юридик шахслар;
давлат хокимияти органлари, махаллий бошкарув органлари, жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари, бюджетдан ташкари фондлар, бюджет муассасалари ва ташкилотлари, агар бошка холат конунларда кузда тутилмаган булса.
Муассислар акциядорлик жамияти шаклидаги банкни яратиш сари дастлабки кадам сифатида таъсис шартномасини имзолайдилар, сунгра таъсис йигилишини утказишга тайёргарлик курадилар. Мазкур харакатлар муассислар томонидан «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хукукларини химоя килиш тугрисида», «кимматли когозлар ва фонд биржаси тугрисида»ги конунлар хамда акциядорлик жамиятлари фаолиятини тартибга солувчи бошка конунларга риоя этилган холда амалга оширилади.
Агар банк ягона муассис сифатида давлат томонидан таъсис этилса, акциядорлик жамияти булган банкнинг таъсис хужжатлари унинг устави ва Узбекистон Республикаси Хукумати карори хисобланади. Банкни ташкил этиш тугрисидаги таъсис шартномасида амалдаги конунларда кузда тутилган маълумотлардан ташкари куйидагилар булиши керак:
муассисларнинг банкни ташкил этишга доир хукук ва бурчлари, банкни таъсис этиш буйича биргаликда фаолият олиб бориш тартиби;
муассислар тугрисидаги маълумотлар, жумладан уларнинг хар бирининг тулик фирма номи ва манзили, шунингдек, уларнинг давлат руйхатидан утганлиги тугрисидаги маълумотлар (юридик шахслар учун), исми, фукаролиги, турар жойи хамда шахсни тасдикловчи хужжат маълумотлари (жисмоний шахслар учун);
банк устав капитали микдори;
муассислар уртасида жойлаштирилиши керак булган акциялар тоифаси ва турлари, уларни тулаш микдори ва тартиби



Download 164 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish