Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Менежмент ва статистика» кафедраси


Маҳсулотларнинг сифатини бошқариш ва назоратнинг статистик методлари



Download 1,42 Mb.
bet18/89
Sana25.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#297559
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   89
Bog'liq
2 5352782019761800423

Маҳсулотларнинг сифатини бошқариш ва назоратнинг статистик методлари.

Объектив омиллар

Субъектив омиллар


Конструкция ишлаб чикариш даражаси Назорат воситаси ва б.

Профессионаллик маҳорати. Шахсий манфаатдорлик





Сифатга таъсир этувчи омиллар
Маҳсулот сифатига бевосита таъсир килувчи




Рағбатлантирувчи омиллар

Хом-ашё, материаллар, маҳсулот конструкцияси, технологик жараёнлар сифати

Ишлаб чиқаришнинг ва ижтимоий ва иқтисодий мувофиқлиқлиги ва самарадорлиги. Моддий манфаатдорлик ва б.




Сифатнинг сақланишини таъминловчи

Ўраш, жойлаш, сақлаш шартлари, ташиш, сотиш, эксплуатация қилиш



1.8.-расм. Маҳсулотни тайёрлашнинг умумий схемаси.

ТВ талабларига стандартга зиддиятда бўлган қўшимчаларга йўл қўйилмайди. ТВ ўз-ўзидан бўлажак маҳсулотнинг техник даражасини гаровга қўяди. Маҳсулотнинг муҳим турларини тайёрлашда ТВ сифат кўрсаткичини, мувофиқ перспектив даражани, яъни сифат даражасини, дунё бозоридаги энг яхши аналогик сифатни аниклаши керак. Берилган маълумотларга кўра "сифат заҳираси" маҳсулотни ишлаб чиқаришга чиқиш вақтигача уни мувофиқ энг яхши йўл билан бир неча йил ўрин эгаллаб туришини таъминлаш билан, маҳсулотни ўрганишга имкон беради.


ТВ бозорнинг бўлажак моллари маркетинг методларини олдиндан ўрганган бўлиши зарурдир. ¢арб фирмаларида кўп ҳолларда маркетинг сарф-харажатлари янги маҳсулотни ишлаб чиқаришга тайёрлашга сарфланган ҳамма харажатларнинг кўпроқ ярмини ташкил қилади.
Ишлаб чиқариш ҳақида қабул қилинган қарор ва бажарилган ишни баҳолашни қабул қилиш комиссияси, яъни буюртмачи вакили, тайёрловчи ва ишлаб чиқарувчилардан иборат бўлган комиссия ўтказади. Комиссия раҳбари қилиб буюртмачи тайинланади, у йўқ бўлган ҳолда асосий ҳаридор бўлиши керак. Тақдим қилинган материалларни кўриб чиқиш натижасида комиссия қуйидаги актни тузади:
- ишлаб чиқарилган маҳсулотга қўйилган талаб ва маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳақидаги тавсияга мувофиқ кўрсатма;
- маҳсулотнинг техник даражасини баҳолаш натижалари;
- серия (серияли ёки кўплаб ишлаб чиқариш)ли ишлаб чиқариш ёки унинг ҳажми ҳақидаги тавсия;
- маҳсулотларнинг кам – кўстини ишлаш ҳақида таклиф ва мулоҳазалар (агар зарур бўлса);

  • эталон намунасини тасдиқлаш.

Эталон - намун асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотни ишлаб чиқаришга қўйиш, ишлаб чиқариш ва сақлашда тасвирий-эстетик кўрсаткичлари бўйича ишлаб чиқарувчида маҳсулот ёки товарлар партиясининг сифатига даъво ва рекламацияларнинг олдини олиш мақсадида таққослаш учун сақланади.
Актнинг тасдиқланиши қабул қилиш комиссиясининг тасдиқлаган қарорини тайёрлаш тамомланганлигини, ТВ ҳаракати тўҳтатилганлигини ва маҳсулотни ишлаб чиқаришга рухсат берилганлигини билдриради.
Олувчи корхона маҳсулотлар партияси таркибида эталон – намуна нусхасини кириш назоратини амалга ошириш учун берилишини талаб қилиши мумкин.
Нусха ёрлиғи тасвирий – техник кенгаш ёки бошқа шахс томонидан эталон нусха мувофиқлиги ҳақида ёзма ҳолатда тасдиқланган бўлиши керак.
1.9- расмда лойихалаш соҳасидаги мутахассисларнинг ишини тушуниш учун калит вазифасини бажарувчи, маҳсулотларни лойихалаш жараёни схемаси мисол сифатида келтирилган.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish