Маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва савдонинг сифат учун юридик жавобгарлигига катта аҳамият берилади. Шунингдек ишлаб чиқарувчи ва савдо корхонаси қонунга биноан яроқсиз маҳсулотдан фойдалангани туфайли истеъмолчи кўрган талафотни тулдириши керак. Улар маҳсулотнинг атроф-мухитга қилган таъсири ва маҳсулотнинг амалий фойдаланишдаги хавфсизлиги учун ҳам жавобгардир.
2.Япониядаги сифатни бошқариш тизимлари.70-йиллар бошида Япония товарларининг ҳалқаро бозорни "босиб олиши" бошланди. Бу "босишнинг" сабабларидан бири шундаки, япон товарлари арзонроқ эди. Бу баҳо рақобатига сезиларли таъсир қилган эди. Лекин ҳозир ҳам япон ва америка товарларининг нархлари деярли бараварлашганда «босиш» муваффақиятли давом этмоқда. Бу муваффақиятнинг асосида сифати юқори бўлгани туфайли япон товарларининг рақобатбардошлиги (сифат рақобати) ётади. Масалан, япон автомобили ўрта хисобда америка автомобилидан 10 марта камроқ ишдан чиқади; америка телевизорларининг носозлик частотаси япон телевизорларидан 1,5...2 баравар ортиқроқ ва ҳ.к.
Рақобатбардош товарларни чиқариш учун япон фирмалар сифатни бошқариш усулларини мунтазам равишда такомиллаштирадилар. Фирмаларнинг кўпчилигида сифатни бошқариш қуйидаги тамойилларда тузилган:
сифат бўйича умумфирма сиёсатини ўтказиш ва уни узоқ муддатга режалаштириш;
товарларнинг янги турларини ишлаб чиқишда янги тамойил ва усулларни қўллаш;
фирманинг барча бўлинмаларини қамраб оладиган сифатни таъминлаш тизимини яратиш;
сифат устидан назорат;
сифатни бошқариш бўйича фаолиятни савдо агентлари, савдо фирмалари, дўконларга тарқатиш.
Японияда сифатни бошқаришнинг ўзига хослиги — фирманинг барча ходимлари бу ишда қатнашишининг ихтиёрийлиги, бунинг устига дунё бозоридаги рақобат курашида омон қолишга кўмаклашадиган англанган ихтиёрийликдир. Сифатни бошқаришга бундай ёндашиш "умумий сифат бошқариши" деган ном олди. Унинг мохияти қуйидагича:
фирма раҳбарияти сифат даражасини доим диагностика ва назорат қилиши шарт;
ҳамма иш ўринларида назоратнинг статистик усуллари қўлланиши керак
доим сифатни назорат қилиш усулларини барча даражаларда миллий миқёсда ўргатиш лозим;
сифатни назорат қилиш усулларини татбиқ этиш ҳаракати бутун мамлакатни қамраб олиши керак.
Шундай қилиб, япон тизимининг муваффақияти сифат назорати штат назоратчилари харакатлари билан эмас, балки фирманинг барча ходимлари ўз иш жойида қилган ҳаракатлари билан таъминланганлигидадир.