ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛТЕТИ
«ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ» ФАНИДАН
КУРС ИШИ
Мавзу: МЕНЕЖМЕНТ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ТАМОЙИЛЛАРИ
Бажарди: 3-8иқтим-20 гурух талабаси Хасанова Нодирабегим
Текширди: Ашурова М.Х
МЕНЕЖМЕНТ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ТАМОЙИЛЛАРИ
РЕЖА:
Кириш
I БОБ. Менежментнинг назарий асослари.
1.1 Менежмент тушунчаси ва мазмуни.
1.2 Менежмент мақсад ва вазифалари.
1.3 Менежмент объекти ва субъекти, уларнинг ўзаро
алоқадорлиги.
II БОБ. Бошқарув концепциялари ва уларнинг асосчилари.
2.1 Менежментнинг асосий тамойиллари
2.2 Менежмент усулларининг асосий мазмуни
ХУЛОСА
Фойдаланилган адабиётлар руйхати
КИРИШ
Менежментнинг ривожланиши инсоннинг биринчи бор онгли меҳнатининг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Умумий ишларни бажаришда одамлар фаолиятини келиштириш ва мувофиклаштириш , ҳаракатлари кетма-кетлигини ташкил этиш зарурлиги бошқарув ечимларини талаб этди. Оқибатда, умумий тушунчалар, тамойиллар, тавсиялар ишлаб чиқишга амалий зарурат пайдо бўлди. Қадим ўтмишда шаклланган мураккаб ташкилотлар, фабрикалар менежментнинг нақадар мураккаб ҳодисалар, жараёнлар, ташкилий бошқариш қисмлари, тизимлар ва муносабатлардан иборат эканлигидан далолат беради. Менежмент назарияси ва амалиётига муносиб ҳисса қўшган Абу Наср Форобий (873—950), Абу Али ибн Сино (980— 1037), Амир Темур ибн Тарағай баҳодир (1336— 1405), Мирзо Улуғбек Муҳаммад Тарағай (1394— 1449), Алишер Навоий (1441— 1501), Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483— 1530), Адам Смит (Англия, 1776), Фредерик У Тейлор (АҚШ , 1910), Ф. Кенэ (Франция, 1958) каби алломалар рўйхати кенгдир. XX аср охирига келиб собиқ Иттифоқ тарқалиб кетиши билан ЎзР жамияти ҳаётининг барча ж абҳаларида, шу жумладан иқтисодий ва бош қарув муносабатларида бениҳоя катта ўзгаришлар бўлди. Чунки республикам из мустақил давлат сифатида ҳар том онлама такомиллашди ва камол топмокда. Мамлакатимизнинг маънавий ва мафкуравий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётида ташкилотлар, фирмалар, турли уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва уларнинг ресурсларидан фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Ҳар бир ташкилот ёки фирманинг бошқарув ходими, мутахассиси, ижрочиси илғор тажриба ва фан-техника ютуқларидан, ижтимоий ва иқтисодий омиллардан, технологик ва бошқарув ютуғугаридан ақл-идрокка асосланган ҳолда фойдаланиши мақсадга мувофиқ. Замонавий менежмент бу касбий фаолият соҳаси, таълим фанларининг бирдан-бир асосийсидир. Менежмент фани муайян иқтисодий, илмий фанлар — миллий хўжаликни ташкил этиш ва режалаштиришнинг иқтисодий-математик усуллари, ЭҲТ, психология, ҳуқуқшунослик, иқтисодиёт назарияси, маркетинг каби фанлар билан узвий боғлиқцир. Шу сабабли касбий фаолият хўжалик юритишнинг барча поғоналаридаги бошқаришнинг қонунлари, тамойиллари, ташкилий тузилмалари ва муносабатларини ўрганиб, уларни амалда оқилона қўллай билишни талаб этади.Ҳозирги шароитда Ўзбекистон иқтисодиётини бошқаришдаги ислоҳотнинг асосий устувор йўналишларидан бири айниқса корхоналар, уюшмалар, концернлар ва бошқа хўжалик юритувчи ташкилотлар миқёсида амалий фаолиятимизда қўлланилаётган менежмент (раҳбар, мулкдор, корхона эгаси)нинг асосий назарий ва илмий нуқтаи назарларини ишлаб чиқишдир. Бу эса, Ғарбдаги саноат фирмалари тажрибасини кўр-кўрона кўчириш эмас, аксинча, ижодий изланишларнинг янги ечимидир.Мустақил Ўзбекистон Республикасида иқтисодий барқарорлик ва ислоҳотлар тизимида катта ютуқларга эришилди. Кўпмулкчилик амалга оширилди, валюта биржаси, ҳар хил биржалар, банклар, инвестицион жамғармалар ташкил қилинди.Етарли далиллар билан тасдиқлаш мумкинки, республикамизда янги хўжалик юритиш шароитига ўтилиши ижобий жараёнларни кучайтирди, фақат мамлакат ичкарисидагина эмас, ташқи иқтисодий фаолиятда ҳам менежментнинг аҳамияти ортди. Маълумки, корхоналарни бошқариш корхоналарнинг тармоққа тааллуқлигидан, уларни ташқи иқтисодий фаолиятларга жалб этилиш даражасидан, замонавий ахборот-компьютер технологиялари ва интернет билан таъминланганлигидан, маҳсулотларни ишлаб чиқариш тавсифидан келиб чиқадиган кўпгина махсус хусусиятларга эга бўлади. Аммо бозорнинг шаклланиши ва тараққий этиши, махсулот-пул муомаласи ҳал қилувчи омил бўлиб қолади. Бу эса, ишлаб чиқариш воситаларини улгуржи савдо орқали харид қилиш, конвертирланган (эркин алмаштириладиган) сумнинг киритилиши, бозор баҳосининг барқарорлиги, молия-кредит механизмидан самарали фойдаланиш каби шароитлардагина тўла ривож топади. Ўзбекистоида ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотлар, шу жумладан мулкчилик шаклининг ўзгариши, хўжаликни мустақил юритиш ва меҳнат натижаларини фармойиш этиш, яъни моддий, меҳнат ва молиявий неъматларни аниқлашда корхонанинг соф фойдаси (даромад)ни тақсимлаш, ташқи бозорга чиқиш каби корхона ҳуқуқлари холис иқтисодий шароит яратади ва корхоналар фаолиятида менежментни қўллашга зарурият келтириб чиқаради.Янги шароитда мутахассис тайёрлайдиган муассасалар юқорида қўйилган масалаларни еча оладиган, менежментнинг иқтисодий механизмига оид билимларни тўла эгаллаган ходимлар етиштиришлари лозим. Бўлажак менежментлар, мулқдорлар маҳсулот (хизмат кўрсатиш)нинг сифат даражаси, техник-иқгисодий кўрсаткичлари бўйича муайян бозор талабларига мослаша олишлари шарт, янги маҳсулот (хизмат кўрсатиш)ларнинг ишланма босқичида ёки ишлаб чиқариш жараёнининг ўзида ёки ишлаб чиқариш циклининг бошланишигача ҳамда шу қаторда харид қилиш сиёсатининг ишланма босқичидаги муайян бозор талабларига мослашишлари лозимлигини чуқур ҳис этишлари ва олдиндан барча қўйиладиган масалаларни еча билишлари зарур. Бунинг учун концернлар, корхоналар, фирмалар ва бошқа хўжалик ташкилотларининг бошқариш кўламидаги билимларни эгаллашлари керак.Бозор иқтисодиёти режаликка қараганда мутахассис-раҳбарлар малакасига юқори талаб қўяди. Kopxoналарнинг олий раҳбарларининг муҳим вазифаси самарали стратегияни ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишдан иборат. Бутунлай янги ғояда ривож топадиган, янги хўжалик шароитида фаолият кўрсата оладиган ташкилот керак. Маҳсулот (хизмат кўрсатиш)ларни доимо янгилаб туриш маълум корхоналарнинг рақобатбардош бўлиши учун ҳам ҳал қилувчи омил. Пировард натижада Ўзбекистон иқтисодиёти барқарорлашади ва келажакда ривож топади. Шу боис менежментнинг муҳим вазифаси ташкилий -маданий ходимларни рағбатлантириш имконини ярата билишда ифодаланади. Технологик ва ташкилий ўзгаришларни амалга оширишда корхона раҳбарлари (менежмент, корхона эгаси, мулкдор) ташаббускор бўлишликка даъват этилганлар. Шундан кўриниб турибдики, менежментнинг узлуксиз ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан ўз билимини ошириб бориши талаб қилинади, чунки чуқур билим муваффақият гаровидир.Ўзбекистонда катта ишлаб чиқариш салоҳиятлари бунёд этилган, ташқи иқтисодий алоқалар фаоллаштирилмоқда, тадбиркорлик ва хусусий мулкчилик ривож топмокда. Буларнинг марказида инсон, инсон меҳнати, инсоннинг тадбиркорлик қобилияти ётади. Уларни ўрганиш менежмент фанининг вазифаси.Ҳар қандай ташкилот, корхона, фирма, корпорация, компания тирик организм. Улар инсонлардан тузилган, тирик жон, уриб турган юрак. Ташкилот эмас, ходимлар ишлайди.Ташкилот муваффақиятини ундаги кишиларнинг тайёрлиги, хоҳиши ва билармонлиги таъминлайди. Демак, менежментдан улкан вазифалар ечилишини кутади.Менежмент — бу ташкилотга эгалик ва раҳбарлик қилиш, бошқариш орқали ишларни амалга ошириш, ишбилармонлар қандай иш юритишини ўрганиш, янги бошқариш тафаккурини шакллантириш, бошқаришнинг ташкилий тузилмасини шакллантириш муаммоларидир.Менежмент — бу касбий фаолият, фан, санъат. Бу ташкил этиш, режалаштириш, назорат, ташкилот ичидаги ўзаро таъсир этишни мувофиқлаштириш,ташкилот салоҳиятидан фойдаланиш орқали ишларни амалга ошириш, ташкилотнинг маълум фаолиятининг кўриниши.Менежмент — бу ташкилот ресурсларидан фойдаланиб ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш). Неъматларни олиб маҳсулот тайёрлаш маҳсулотни узатиш— ташкилот неъматларини жалб этиш билан боғлиқ.Фаннинг мақсади — мутахассислар келажақца фирмадаги жамоанинг ижтимоий-иқтисодий жараёнларини бошқариш сирларини эгаллаб, унинг бўлими ва бўлинмасида менежер бўлиб ишлашига, самарали фаолият кўрсатишига ёрдам беришдир. Ушбу фанни ўзлаштирган мутахассислар ўзларининг касбий фаолиятларида муваффақиятларга эришишларига маълум илмий-амалий тавсиялар оладилар, деб ўйлаймиз. Бозор муносабати шароитида муваффақиятли ишлай оладиган малакали кадрларгина Ўзбекистон иқтисодиётини кўтаришга катта ҳисса қўша оладилар. Менежментнинг кўлами ўта кенг. Ишлаб чиқариш усулига, ижтимоий ва иқтисодий муносабатларнинг даражасига, ишлаб чиқариш кучининг поғонасига қараб менежментнинг моҳияти ўзгаради, мураккаблашади ва, аксинча, мустақил фан бўлиб ажралади. Фан қайси кўламда қўлланилишига қараб предмета аниқланади.Менежментнинг объекта (мавжудоти) — хусусий фирма, ундаги одамлар, уларнинг вазифалари ва бошқариш тизимидир.Менежментнинг усули — унинг предметларидаги хусусиятлари билан боғлиқлиги. Чунки объектларни сотиш учун танлов мезонларини билиш ва улардан фойдаланиш усулларини ишлата билиш зарур.Менежментнинг предмети ташкилотдаги хўжалик юритишнинг барча поғоналаридаги бошқаришнинг қонунлари, тамойиллари ва муносабатларини ўрганади. Шу билан бирга, ташкилотдаги ҳолатлар ва унинг қисмлари орасидаги боғлиқликлар, муҳитлар, ечим қабул қилишларни ўрганиш менежментнинг предметидир.Менежер — ташкилот аъзоси, касб, бошқариш фаолияти ва ҳал қилувчи бошқариш масалаларини амалга оширади.Менежер — ташкилотда ёлланган асосий ходим ҳисобланади. Аммо ҳамма менежерлар ҳам ташкилотда бир хил аҳамият касб этавермайди, менежерлар томонидан ечиладиган масалалар бирдек эмас ва ҳар бир менежер бажарадиган вазифалар ўхшаш эмас.Менежерлар, ечим қабул қилиш бўйича, ташкилотнинг ички ва ташқи муносабатларини бунёд этишга раҳбар сифатида қатнашадилар. Бизнес, тадбиркорлик ва менежмент фаолияти Фойда берадиган иқтисодий фаолиятлар, ҳар қандай даромад ёки бошқа шахсий фойда келтирадиган исталган фаолият — бу бизнесдир.Бизнес — умуминсоний фазилатлар, қадриятлар. Улар одамлар фаолиятида яшайди, яхши яшаш учун рағбатлантирувчи восита бўлиб хизмат қилади, иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаёт оғирлашган шароитларда, тангликдан чиқиш ва ривожланиб кетиш зарурияти туғилганда улар фаоллашади. Бизнес фаолияти билан шуғулланиш бизда тадбиркорлик (ишбилармонлик) дейилади. Бу фаолият кишилари тадбиркор деб аталади.Тадбиркорлик, энг аввало, фаолиятдан фойда олиш, ўз хусусий манфаати йўлида, пул-бойлик орттириш йўлида, ҳатто таваккалчилик, хатарли ишларга қўл уриш ва бошқа фойда келтирувчи онгли фаолиятдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |