Таълим вазирлиги бухоро давлат университети иқтисодиёт факултети


I БОБ. Менежментнинг назарий асослари



Download 62,84 Kb.
bet2/7
Sana26.02.2022
Hajmi62,84 Kb.
#470260
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
курс иши (2)

I БОБ. Менежментнинг назарий асослари.

    1. Менежмент тушунчаси ва мазмуни

Ҳар қандай давлат ислоҳот олиб боришнинг дастлабки кунларидаѐқ онгли, ҳар томонлама асосланган бошқарувга, мамлакатда ишлаб чиқаришни ва иқтисодий ўсишни йўлга қўйиш заруратини сезади. Бунинг учун эса аввало юқори малакали,бошқарув қонун – қоидаларини мукаммал биладиган профессионал бошқарувчилар тайѐрлаш зарур бўлади. Менежмент фанининг предмети - хўжалик юритишнинг барча даражаларида бошқаришнинг қонунлари, тамойиллари ва муносабатларини ўрганишдан иборат. Бошқарув муносабатлари ижтимоий – иқтисодий муносабатларнинг ажралмас қисми бўлиб, турли иқтисодий, ташкилий, ижтимоий, психологик, меҳнат ва бошқа кўринишларда намоѐн бўлади. Бошқарув муносабатлари раҳбар билан қўл остидаги ходимлар ўртасидаги алоқа ва ўзаро таъсирнинг мураккаб мажмуини ифодалайди. Менежментнинг моҳиятини очиш билан бирга унинг икки томонини фарқлаш зарур. Яъни, техник ва ижтимоий-иқтисодий жараѐнларни бошқариш. Кўп усуллар амалий тажрибалар шундай хулоса чиқаришга ундайдики, ишлаб чиқаришнинг фаолият самарадорлиги фақат техник, технологик, ташкилий режалаштириш ва бошқа омилларга боғлиқ бўлиб қолмасдан, балки, сезиларли даражада иш бажарувчилар ишларининг сифатига ҳам боғлиқдир.
Менежмент олдидаги асосий масала замонавий билимлар мажмуасини ижодий ишлатилишига имкон яратишдир. Бу белгилар иқтисодий муносабатлар бирлашмаси ҳисобланади, яъни улар раҳбар ва иш бажарувчилар орасидаги муносабатдир. Бу ўз навбатида ишлаб чиқаришдаги муаммоларни ечиш жараѐнида вужудга келади. Менежмент моҳияти ишлаб чиқариш усули, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар даражаси, ишлаб чиқариш кучлари ривожланишига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Ишлаб чиқариш ривожланиши ва иқтисодий алоқалар мураккаблашуви билан бошқарув ҳам мураккаблашади ва мустақил фан сифатда ажралиб чиқади. Менежментнинг асосини объектив иқтисодий, ижтимоий ва бошқа қонунларга асосланувчи ҳуқуқий илмийлик ташкил этади. Бу қонунларни ўрганиш ва уларнинг аниқ вазиятларда намоѐн бўлишини ҳисобга олган ҳолда, хўжалик раҳбарлари бошқаришнинг стратегия ва тактикасини белгилайди. Менежмент бутун бошқарув тизимининг узлуксиз амал қилиши жараѐнини ифодалайди. У меҳнат жараѐнининг барча хусусиятларига эга. Умуман менежмент жараѐнини технология (қандай амалга оширилади), ташкил этиш (ким ва қандай тартибда) нуқтаи назаридан тавсифлаш мумкин.Менежмент жараѐни мазмунининг уч жиҳатини ажратиш мумкин:
-техникавий жараѐнни бошқариш;
-ишлаб чиқариш жараѐнни бошқариш;
-иқтисодий ва ижтимоий жараѐнни бошқариш.
Техникавий жиҳатдан бу маҳсулот ишлаб чиқаришни бошқариш; ишлаб чиқаришда - бу ишлаб чиқаришни ташкил этиш жараѐни, яъни бўлинма, цех, корхоналар ўзаро таъсирини бошқариш, иқтисодий жиҳатдан ишлаб чиқариш, иш кучи ва бутун иқтисодий муносабатлар тизимига раҳбарлик қилиш, ижтимоий жиҳатдан - бу меҳнат жамоасининг ижтимоий эҳтиѐжларини қондириш, инсонни тарбиялашдир. Менежмент жараѐни технологияси бошқарув ходимлари томонидан бажариладиган операция ва амаллардан иборатдир. Менежмент жараѐнини қуйидаги даврларга бўлиш мумкин: мақсад қўйиш, ахборот фаолияти, таҳлилий фаолият, бошқарув тизимида ташкилий амалий фаолият ва ҳаракатлар вариантларини танлаш. Менежмент жараѐни босқич ва даврлари ўртасидаги боғлиқликни қуйидаги схемада акс эттириш мумкин. Бошқарув операциялари - раҳбар ва бошқарув аппаратининг оддий ҳаракатлари бўлиб, улар тартиби ва бирикиши натижасида менежмент жараёни ташкил топади. Масалан, таҳлилий фаолият учун корхонанинг йиллик ва ойлик ҳисоботларини олиш, улар тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни менежмент жараѐнига тадбиқ қилиш лозим. Менежмент жараѐнини амалга ошириш воситаларига энг аввало ахборотни киритиш лозим. Бошқарув операцияларининг катта қисми ахборот билан ишлашдан иборатдир. Бошқарув операциясини амалга ошириш усуллари - ахборот-таҳлил ва ташкилий фаолиятдир. Ахборот-таҳлил фаолият ахборот йиғиш, сақлаш, тарқатиш ва қайта ишлаш; таҳлил, ҳисоб, қарорлар варинатларини ишлашдан иборат. Ташкилий фаолиятга - тушунтириш, ишонтириш, рағбатлантириш ва вазифаларни тақсимлаш усуллари, фаолиятни назорат қилиш ва ҳ.к.лар киради. Бошқариш учун фақат нимани қандай қилишни хал этиш эмас, балки ташкил этиш, қизиқтириш, ишонтириш, тушунтириш, назорат қилиш ҳам зарур. Айни шу операциялар йиғиндисидан раҳбарнинг ташкилий фаолияти ташкил топади. Шундай қилиб, менежмент жараѐни раҳбар ва бошқарув аппаратининг қўйилган мақсадларга эришиш учун кишиларнинг биргаликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича мақсадли ҳаракат қилишидир. Менежмент жараёни босқич ва даврлари ўртасидаги боғлиқлик Менежмент жараѐнини амалга ошириш тартибига кўра уни қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин: мақсад, вазият, муаммо, қарор қабул қилиш. ҳар бир таъсир этишни амалга оширишдан аввал унинг мақсади аниқланиши лозим, чунки менежмент маълум мақсадга эришиш учун амалга оширилади. Менежмент жараѐнининг чунки менежмент маълум мақсадга эришиш учун амалга оширилади. жараёнининг кейинги босқичи бошқарув жараёнидаги вазиятни таҳлил қилишдан иборат. У менежмент тизимнинг ҳолатини баҳолаш, уни яхшилаш йўлларини излаш ѐки ундаги салбий хислатларни бартараф қилиш билан боғлиқ ишларни тавсифлайди. Муаммо босқичида тизимнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш мақсадига нисбатан у қарама-қаршиликларини аниқлаш кўзда тутилади. Қарор қабул қилиш босқичи раҳбарнинг амалда ташкилий фаолиятига ўтишини ифодалаб, қарор қабул қилиш билан бошқариладиган тизимга таъсир ўтказила бошланади. Ҳар қандай менежмент функцияси бошқарув ходимларининг ўзига хос фаолиятини туридир, меҳнатни касбий тақсимоти, бошқарув соҳасидаги ихтисосланиш натижасидир. Ушбу фаолиятни ўзига хослиги шундаки, ҳар бир функция берилган мақсадни бажарилишига йўналтирилган. Шунинг учун у ўзининг мавжуд ролини ўйнайди ва бошқарув ходимларининг умумий фаолиятини таркибий қисми ҳисобланади. Функция лотинча «function» сўзидан келиб чиққан бўлиб, бажо келтириш, бажариш, амалга ошириш маъносини билдиради. Хорижий сўзлар луғатида функцияни «фаолият даражаси», мажбурият , мақсад ва роль деб ифодаланади. Менежмент функциялари бошқарувчи ва бошқарувчи тизимларни бир бутун қилиб боғлаб, аниқ мажбуриятлар билан тавсифлайди. Улар бажарилмаганда бошқарув жараѐнининг самараси паст бўлади. Менежмент функцияларига бир қатор муттафакирлар ўзларини назарий қарашлари билан асос солганлар. Ф.Тейлорнинг фикрича ҳар бир хизматчи энг юқори лавозимдан энг паст лавозимгача имкони борича оз сонли вазифа бажариши керак. Баъзи бир мутахассислар менежмент функцияларини ўз қарашларида асосий таянчни мазмуний томонга эмас, балки ахборотли томонга йўналтирлганлар. энг паст лавозимгача имкони борича оз сонли вазифа бажариши керак.Менежмент функцияси деганда, улар энг аввал ахборотга ишлов берилишидаги ташкилий фаолият , яъни шундай зарур меҳнат фаолияти турига бевосита ахборотни ишлаб чиқаришни бошқарувнинг манфаати учун ҳаракати ва ишлатилиши билан боғлиқлиги, шу жумладан зарур қарорлар ишлаб чиқилишини тушунилади. Баъзи бир муаллифлар менежмент функциясини бошқарув субъектларини ҳаракат операцияси деб таъкидлаган бўлсалар, бошқалари ижтимоий жамият бирлашмаси фаолияти бир қисмини тартибга солиниши, учинчи эса объектив зарур, барқарор такрорланувчи ҳаракат деб қайд этганлар. Менежмент жараѐни энг аввал унинг олий мақсадини аниқлашдан ва шу билан бирга уни амалга оширишни зарурий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқишдан бошланади. Маълумки, режалаштириш менежментнинг асосий функцияларидан бири ҳисобланади. Режалаштириш энг аввало келажакни белгилаш унинг самарадорлигини оширишнинг истиқболли йўналишларини танлашдир. қарорларнинг энг мақбул вариантларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни таъминлашдан иборатдир. ҳозирги вақтда режалаштиришнинг муҳим йўналиши келажакни башорат қилишдир. Келажакни башорат қилиш иқтисодий математик усуллар ѐрдамида математик моделлаштириш орқали амалга оширилади. Менежментнинг ташкил этиш функцияси кўйилган мақсадларга мувофиқ ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника база яратиш, бошқарув аппаратининг мақсадга мувофиқ ташкилий таркибини аниқлаш, зарур меъѐрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, янги андозалар, бошқарув бўлинмалари ҳақидаги қоидалар, функциявий йўриқномалар тайѐрлаш ва бошқаларни ўз ичига олади. Ташкил этиш функцияси корхонада бўлимлар фаолиятининг таркибий – ташкилий боғланишига белгиланган режаларни маълум тартиб ўрнатиб бажарилишини таъминлайди. Бошқача қилиб айтганда, корхонада барча жараѐнларни бирлигини таъминлаб, ягона мақсадга бирлаштиради. Менежментнинг мувофиқлаштириш функцияси белгиланган дастурни ѐки мақсадга мувофиқ режани амалга ошишини, ишлаб чиқариш жараѐнларининг бир меъѐрда боришини таъминлайди ва ўрнатилган меъѐрдан оғишини бартафар этади. Бу корхонада зарурий тартиблили ва барқарорлик ҳолатини ўрнатади. Ишлаб чиқаришни тараққий этиши билан бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар орасидаги алоқалар доимо ҳар бир меъѐрда давом этмайди. Бўлимларнинг функциявий мажбуриятлари тўлиқ бажарилмасликлари ўзаро алоқаларда узилишлар, жараѐнларда оғишлар вужудга келади. Бу масалалар мувофиқлаштириш функцияси орқали ечилади. Менежментнинг рағбатлантириш функцияси-бу инсон омилини фаоллаштириш, унинг манфаатлари юлида ғамхўрлик қилишни бошқаришдир. Рағбатлантириш инсонни фаолиятга йўналтирувчи, уни муайян мақсадларга эришиш учун ҳаракатга чорловчи кучдир. Раҳбар томонидан ходимларни ўз вақтида рағбатлантиб бориш, уларни самарали бошқаришнинг асоси ҳисобланади. Бошқаришнинг самарадорлиги рағбатлантириш тизимининг қанчалик муваффақиятли амалга оширилганлигига боғлиқдир. Менежментнинг назорат қилиш функцияси амалда белгиланган топшириқларнинг бажарилишини, ишлаб чиқаришнинг бир меъѐрда давом этишини кузатиш, узилиш ҳолатларни, ўрнатилган талаблардан оғиш сабабларини аниқлаш, бартараф этиш, уларни олдиндан билиш ва огоҳлантириш, ишлаб чиқаришнинг барқарорлигини таъминлайди. Ўзининг моҳиятига кўра назорат функцияси универсал ҳисобланади, чунки, корхонанинг функцияси барча буғинлари ва бўлинмаларига (технологик жараѐнларнинг назорати, техник ҳужжатлар ҳолатини назорат қилиш, бўлим ва бўлинмалар ҳолатини назорат қилиш, маҳсулот сифатини назорат қилиш ва ҳоказо) кириб боради ва бошқаришни бошқа функциялари билан яқин боғланган бўлади. Шундай қилиб, менежментнинг назорат функцияси корхона фаолиятининг ҳақиқий ҳолатини ўрнатилган талаблардан оғишдан доим хабардор бўлиб туриш имконини беради.


Download 62,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish