Таълим вазирлиги бухоро давлат университети иқтисодиёт факултети


Менежмент усулларининг асосий мазмуни



Download 62,84 Kb.
bet6/7
Sana26.02.2022
Hajmi62,84 Kb.
#470260
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
курс иши (2)

2.2 Менежмент усулларининг асосий мазмуни.
Менежмент усуллари - бу бошқарув субъектининг бошқарув объектига мақсадли йуналтирилган таъсир ўтказишнинг усуллари, яъни бошқарувчининг у бошқараѐтган ишлаб чиқариш жамоасига қўйилган мақсадларга эришиш жараѐнида унинг фаолияти координациясини таъминлашдир. Менежмент усуллари воситасида иқтисодий жараѐнларга ва ишлаб чиқариш катнашчиларига моддий, молиявий, энергия, меҳнат ресурсларини имкони борича кам сарф қилиб, юқори натижаларга эришиш мақсадида таъсир этилади. Ишлаб чиқариш самарадорлиги кўп жиҳатдан менежмент усуллари мукаммаллиги ва тўғри шаклланлиги билан узвий боғлиқдир. Менежмент усуллари бошқарув фанида муҳим ўринни эгаллаб, бошқарув қонун ва тамойиллари билан узвий боғлиқдир. Меҳнат жамоасига таъсир этиш усуллари орасида бошқарув механизми учун бозор иқтисодиѐти шароитида бошқарув объектив қонунлари талабларига мувофиқ келувчиларигина энг мақбул ва мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади. Менежмент усуллари ташқи ва ички омиллар таъсирида ўзгаради. Ташқи омилларга: ташқи шароит ўзгариши, иқтисодиѐтни бошқаришда туб ислоҳотларни амалга ошириш, менежмент тизимидаги ўзгаришлар (иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодиѐтни бошқаришнинг тармоқ тизимидан худудий тизимига ўтиш ва ҳ.к.) киради. Ички омилларга: йирик ишлаб чиқариш бирлашмаларини ташкил этиш асосида ишлаб чиқариш концентрациясини амалга ошириш, корхонадаги ўзгаришлар ишлаб чиқариш ихтисослашиш даражаси ўзгариши, меҳнатнинг техника билан таъминланиш даражаси яхшиланиши, ишлаб чиқаришни режалаштириш ва жадал тартибга солишнинг мавжуд усулларини такомиллаштириш ва янгиларини жорий қилиш (тармоқли режалаштириш ва бошқариш, ишлаб чиқаришни узлуксиз тезкор режалаштириш, ишлаб чиқаришни бошқаришни автоматлаштирилган тизимини қўллаш ва ҳ.к.) киритиш мумкин. Менежмент усуллари бевосита ижтимоий-иқтисодий муносабатларга таъсир этувчи ишлаб чиқариш усули ривожланиши ва жамият ишлаб чиқариш кучлари ўсиши билан ўзгариб боради. Иқтисодиѐтнинг муваффақиятли ривожланишида бошқарув усулларини тўғри танлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Корхона ва ташкилотларни бошқаришда қуйидаги усуллардан фойдаланилади: иқтисодий, ташкилий, ижтимоий-психологик . Менежментнинг иқтисодий усуллар кишиларга иқтисодий манфаатлар орқали таъсир кўрсатади. Иқтисодий усулларнинг моҳияти ходимлар ва ишлаб чиқариш жамоасига улар манфаати бўлишини таъминловчи иқтисодий шароит яратишдан иборатдир. Менежмент усуллари тизимида иқтисодий усуллар етакчи ўринни эгалайди. Иқтисодий усуллар иқтисодий таъсир воситалари йиғиндисидан (нарх, кредит, бизнес-режа, фойда, солиқлар, иш ҳақи, иқтисодий рағбатлантириш ва ҳ.к.), яъни хўжалик фаолиятига таъсир этишнинг ҳар бир жамоа мос хўжалик бўғини билан узвий алоқада амал қилишини таъминловчи тадбирларидан иборатдир. Иқтисодий усуллар ўзаро боғланган тизимдир. Аммо ушбу тизимнинг тузилиши масаласида мутахассисларнинг фикрлари турличадир. Баъзи бирлари режалаштиришдан, иқтисодий рағбатлантиришдан, меҳнатни, ишлаб ишлаб чиқаришни, бошқарувни илмий асосда ташкил этишдан, нарх белгилашдан этишдан, молия билан таъминлашдан ташкил топган десалар, бошқалари юқоридагилар рўйхатига яна хўжалик ҳисобини қўшимча қиладилар, учинчилари эса, иқтисодий усуллар тизимини режалаштиришдан, хўжалик ҳисобидан ва иқтисодий таҳлилдан ташкил топган дейдилар, тўртинчилари- режалаштириш, хўжалик ҳисоби, яхши иш натижалари учун моддий рағбатлантириш деб тасдиқлайдилар. Бешинчилари - режалаштириш, хўжалик ҳисобини иқтисодий ва моддий рағбатлантириш деб билади. Олтинчилари- марказлашган режалаштириш, ва иқтисодий дастаклар тизими, хўжалик ҳисоби, нарх белгилаш, кредит, моддий рағбатлантириш ва ҳоказолар деб тушунадилар. Шундай қилиб, менежментнинг иқтисодий усуллар тушунчасини белгилашнинг умумий, услубий асоси ишлаб чиқариш усулини тавсифи ва аниқ ҳолатидир. Уларнинг негизида энг аввал корхона жамоасининг иқтисодий манфаати ѐтади. Улар ўз фаолиятида энг юқори натижаларга энг кам харажатлар ҳисобига эришишга ҳаракат қиладилар. Менежментнинг иқтисодий усуллари тўла иқтисодий механизмнинг бир кичик бўлаги ҳисобланади ва улар ѐрдамида ишлаб чиқариш самарадорлигининг муаммоси ечилади. Бу усуллар менежментга иқтисодий кўрсаткичлар тизими асосида маълум ҳолатни вужудга келтириш, иқтисодий ва моддий рағбатлантириш ҳамда нарх, кредит каби иқтисодий дастаклар орқали таъсир қилади. Менежментнинг ижтимоий-психологик усули - бу ишлаб чиқарувчи ва айрим шахсларга, уларнинг ижтимоий эҳтиѐжлари ва психологик хусусиятларига таъсир этиш билан бошқариш воситасидир. Менежментнинг ижтимоий-психологик усулларини қўллаш, корхонада юз бераѐтган ижтимоий ҳодисаларни чуқур ўрганиш ходимларнинг асаб тизими, кайфиятига таъсир этувчи психологик (руҳий) омилларни билишни талаб этади. Менежментнинг ижтимоий-психологик усули ишлаб чиқаришда мавжуд ижтимоий механизмни (ўзаро муносабат тизими, ижтимоий эҳтиѐжлар) қўллашга асосланади. Менежментнинг ижтимоий усуллари ижтимоий тартибга солиш воситасида амалга оширилади. Ижтимоий тартибга солиш усуллари турли гуруҳлар ва шахслар мақсади ва манфаатларини аниқлаш йўли билан ижтимоий муносабатларни тартибга солиш ва уйғунлаштириш мақсадида қўлланилади. Уларга ижтимоий ташкилотлар ихтилофлари, шартномалар, ўзаро мажбуриятлар, ишчиларни танлаш, тақсимлаш ва ижтимоий эҳтиѐжларни қондириш тизими киради.Менежментнинг ижтимоий - психологик усуллари жамоада мақбул психологик ҳолатни ташкил этиш йўли билан кишилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилгандир. Психологик усулларга кичик гуруҳ ва жамоаларни ташкил этиш, меҳнатни инсонийлаштириш, малакали кадрлар танлаш ва уларни ўқитиш ва ҳ.к.лар киради. Касбий танлашнинг моҳияти - кишиларнинг руҳий хусусиятлари улар бажарувчи ишларига энг мос бўладиган қилиб танлашдан иборат. Шахснинг руҳий хусусиятлари жумласига унинг қизиқиши, қобилияти, темперамент ва ҳарактери киради. Шу сабабли, раҳбар шахсга раҳбарлик қилганда, ўз олдига инсон руҳий хусусиятлари шаклланиши ва ривожланишини ўрганиши, унинг қизиқиш ва қобилияти, темперамент ва феълини билиш вазифасини қўйиши керак. Шахснинг руҳий хусусиятларини инсон фаолиятида ажратиб тушуниб бўлмайди, чунки киши қобилияти ва феъли хусусиятлари унинг фаолияти ва хулқида намоѐн бўлади. Инсон ҳаѐти ва оммавий фаолияти унинг руҳий ҳолатини шакллантиради. Инсоннинг қандай ҳаѐт кечириши, нима билан шуғулланишини билмай вужудга келганлиги, у ѐки бу нарсага қобилият ривожланганлиги, феъли шаклланганлигини англаб бўлмайди. Инсон аввало ўзини ижодий шахс сифатида баҳолайди. Ишчи меҳнатга бундай нуқтаи назардан қарашга дарров келмайди, моддий эҳтиѐжлар бирламчи бўлиб, улар қониққандан сўнг нисбатан юксак инсоний эҳтиѐжлар илгари сурилади. Инсон учун фақат моддий рағбат муҳим деб ҳисоблаш нотўғри. Унга жуда кўп нарса катта умумий ишда ўз ҳиссаси борлигини хис этиш, узини меҳнат орқали намоѐн этиш, ўз малакаси билан ғурурланиши, ўртоқлари ҳурматига сазовор бўлиш ва ҳ.к.лар ҳам муҳимдир. Корхона ва ташкилотларининг ишлаб чиқариш хўжалик фаолияти менежментнинг турли маъмурий усулларини қўллаш билан боғлиқдир. Менежментнинг маъмурий усули бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар самарали фаолият юритишини таъминловчи таъсир этиш тизимидан иборатдир. Менежментнинг маъмурий усуллари иқтисодий усулларни тўлдириб, бозор иқтисодиѐти қонунлари, ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш ва бажаришга асосланади. Менежмент тизимида маъмурий усул умумий мақсадга эришиш учун ишлаб чиқарувчиларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатини тартибга соладиган маъмурий ҳужжатлар асосида амалга ошади. Маъмурий усулни қўллаш асосини бошқарувнинг барча тамойиларига риоя қилиш ташкил этади. Нима сабабдан менежментнинг маъмурий усули маъмурий шакллар билан қўшиб олиб борилади. Бу кўп ҳолларда ташкилий таъсир маъмурий ҳуқуқни қўллаш, яъни қарор ва фармойишларни амалга оширишга асосланади. Маъмурий усули бошқарувнинг турли даражаларига турли кўламда ва шаклда ташкилий таъсир этишни ўрганиш масалаларини ҳам камраб олади. Маъмурий усул бошқарувнинг ҳар бир бўғини вазифаларини белгилаб беради, бошқарув аппарати интизоми ва фаолияти самарадорлигини таъминлайди, ишда тартиб ўрнатади, қарор ва фармойишларни бажаради, кадрларни танлайди ва жой-жойига қўяди ва ҳ.к. Менежментнинг маъмурий усули ишлаб чиқарувчиларга таъсир этиш манбаалари ва йўналишлари бўйича турларга ажратилади. Бунга боғлиқ ҳолда таъсир этишнинг маъмурий усуллари уч гуруҳга бўлинади: ташкилий-барқарорлаштирувчи, фармойиш ва интизом. Таъсир этишнинг ташкилий-барқарорлаштириш усулининг асосий мақсади ҳамкорликда ишлаш учун ташкилий асос яратишдир, яъни, вазифа, мажбурият. Жавобгарлик ва ваколатларни тақсимлаш, тартиб ўрнатиш ва ҳ.к. Маъмурий таъсирнинг ташкилий шаклларининг икки ташкилий регламентлаш ва ташкилий меъѐрлаш тури мавжуд. Ташкилий регламентлаш воситасида давлат бошқарувчи ва бошқариладиган тизимга уларнинг мақбул нисбатини, ташкилий тизимини ва ҳар бир даражада бошқарув чегараларини аниқлаш мақсадида таъсир этади. Ташкилий меъѐрлаш ҳужжатлари воситасида хом-ашѐ, материаллар сарфини меъѐрлаш, маҳсулотлар ишлаб чиқаришга меҳнат сарфи ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш техникавий ва технологик меъѐрлар (стандартлар, меъѐрлар, қайта ишлов бериш усули, тартиби ва ҳ.к.) ишлаб чиқаришини ташкил этиш меъѐрлари (мақбул ишланма кўлами). Таъсир этишнинг фармойиш усуллари чекловчи ҳужжатларда кўзда тутилмаган мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда кундалик жадал бошқариш мақсадида қўлланилади. Фармойиш таъсирининг асосий мақсади бошқарув аппаратининг аниқ ҳаракати, бошқарувнинг барча бўлинма ва хизматлари барқарор ишлашини таъминлаб беришдан иборат. Таъсир этишнинг фармойиш усуллари буйруқ, фармойиш, кўрсатма ва бошқа меъѐрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Буйруқ - бу раҳбарнинг қўл остидаги ходимлардан маълум вазифани бажаришни ѐзма ѐки оғзаки равишда талаб қилишидир. Фармойиш - ходимлардан айрим ишлаб чиқариш ва хўжалик масалаларини ҳал этишни талаб қилишдир. Фармойиш воситасида таъсир этиш бажариш муддатлари билан фарқ қилади. Буйруқ ва фармойишлар узоқ ѐки қисқа муддатга мўлжалланган бўлади. Ҳар бир буйруқ ѐки фармойишда қандай вазифа бажарилиши, қачон бажарилиши кераклиги белгиланади. Таъсир этишнинг фармойиш усули ташкилий таъсирга нисбатан унинг бажарилишини назорат қилишни кўпроқ талаб этади. Ижро этишнинг бориши назорат қилингандан сўнг яна фармойиш билан таъсир этишга эҳтиѐж туғилади. Фармойиш усулининг қўлланиш кўлами бошқарув кадрлари малакаси, ташаббускорлиги ва қобилиятига боғлиқдир. Корхонани бошқаришда фармойиш билан таъсир этиш фақат қонунга зид бўлмаган ҳолдагина бажарилиши қатъий бўлган ҳуқуқий кучга эга бўлади. Шу сабабли барча тизимдаги маъмурий фаолияти мавжуд қонунчиликка буйсунган ҳолда амалга ошиши лозим. Интизомий таъсир усуллари ташкилий барқарорлаштирувчи ва фармойиш воситасида таъсир этиш усулларини тўлдириб, интизомий талаблар ва мажбуриятлар тизими воситасида ташкилий алоқалар барқарорлигини таъминлашга қаратилгандир.
ХУЛОСА

Ўзбекистонда катта ишлаб чиқариш салоҳиятлари бунёд этилган, ташқи иқтисодий алоқалар фаоллаштирилмоқда, тадбиркорлик ва хусусий мулкчилик ривож топмокда. Буларнинг марказида инсон, инсон меҳнати, инсоннинг тадбиркорлик қобилияти ётади. Уларни ўрганиш менежмент фанининг вазифаси.Ҳар қандай ташкилот, корхона, фирма, корпорация, компания тирик организм. Улар инсонлардан тузилган, тирик жон, уриб турган юрак. Ташкилот эмас, ходимлар ишлайди. Ташкилот муваффақиятини ундаги кишиларнинг тайёрлиги, хоҳиши ва билармонлиги таъминлайди. Демак, менежментдан улкан вазифалар ечилишини кутади. Менежмент — бу ташкилотга эгалик ва раҳбарлик қилиш, бошқариш орқали ишларни амалга ошириш, ишбилармонлар қандай иш юритишини ўрганиш, янги бошқариш тафаккурини шакллантириш, бошқаришнинг ташкилий тузилмасини шакллантириш муаммоларидир. Менежмент — бу касбий фаолият, фан, санъат. Бу ташкил этиш, режалаштириш, назорат, ташкилотичидаги ўзаро таъсир этишни мувофиқлаштириш,ташкилот салоҳиятидан фойдаланиш орқали ишларни амалга ошириш, ташкилотнинг маълум фаолиятининг кўриниши. Менежмент — бу ташкилот ресурсларидан фой-даланиб ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш). Неъматларни олиб маҳсулот тайёрлаш маҳсулотни узатиш—ташкилот неъматларини жалб этиш билан боғлиқ. Фаннинг мақсади — мутахассислар келажақца фирмадаги жамоанинг ижтимоий-иқтисодий жараёнларини бошқариш сирларини эгаллаб, унинг бўлими ва бўлинмасида менежер бўлиб ишлашига, самарали фаолият кўрсатишига ёрдам беришдир. Ушбу фанни ўзлаштирган мутахассислар ўзларининг касбий фаолиятларида муваффақиятларга эришишларига маълум


илмий-амалий тавсиялар оладилар, деб ўйлаймиз. Бозор муносабати шароитида муваффақиятли ишлай оладиган малакали кадрларгина Ўзбекистон иқтисодиётини кўтаришга катта ҳисса қўша оладилар.


Download 62,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish