4-мавзу: Ахборот-кутубхона фаолияти маркетингининг мазмуни ва тузилмаси



Download 21,03 Kb.
bet1/3
Sana24.02.2022
Hajmi21,03 Kb.
#204621
  1   2   3
Bog'liq
Ахборот-кутубхона фаолияти маркетингининг мазмуни ва тузилмаси.


4-мавзу: Ахборот-кутубхона фаолияти маркетингининг мазмуни ва тузилмаси.
1. Ахборот-кутубхона маркетинги -ўзига хос комплекс бошқарув тури 2 Кутубхоналарнинг махсус маркетинг хизмати.
3. Маркетинг турларини классификатсиялаш
1. Ахборот-кутубхона маркетинги -ўзига хос комплекс бошқарув тури
Бошқарувда маркетинг блоки кутубхона фаолиятининг умумий технологик занжирида муҳим ташаббускор хўжалик обекти сифатида аҳамият каб этади. Кутубхона ўз даражасида кенг ташкилий ва иқтисодий қарорлар қабул қилиши, турли хил давлат ва нодавлат ташкилотлари, муассасалар, ташкилотлар, шу билан биргаликда алоҳида шахслар билан кутубхона-ахборт хизмати ва маҳсулотларни ривожланаѐтган бозори хусусида ўзаро ҳамкорлик қилиши мумкин.
Бозор иқтисодиѐти шароити кутубхона фаолиятини иқтисодий микро даражада алоҳида кутубхонанинг ўзига хос ижтимоий-иқтисодий микро муҳитини ҳисобга олган ҳолда ўрганишни талаб қилмокда. Бу ишлар методологик асослари чет эл олимлари томонидан ишлаб чиқилган микроиқтисодиѐт назарияси бўйича фундаментал ишларга бевосита бог`лиқдир.
Кутубхонанинг микроиқтисодиѐти ҳам ушбу фундаментал ишларга бог`ланган ҳолда амалга оширилади. Кутубхонанинг микроиқтисодиѐтидаги бош услуб-бу у томонидан амалга ошириладиган маълум бир иқтисодий ҳодисани прогнозлаштириш ва норматив тахлил ўтказишдир.
Кутубхонада бошқариш қарорини қабул қилиш механизмини асослашда, классик микроиқтисодиѐтнинг қуйидаги компонентлари асос бўлади:
-талаб ва таклиф назарияси;
-фойдалилик контсепсияси /хизматлар, интеллектуал маҳсулотлар/
-истеъмолчини танлашдаги ноаниқлик эффекти;
-рақобат бозори г`оялари;
-пуллик хизмат кўрсатиш шаклларида баҳо сиѐсатини қўлланилиши;
Улар Ахборот-кутубхона муассасаларининг микроиқтисодиѐт стратегиясини амалиѐтда жорий этишда тактик анжомлар сифатида фаолият кўрсатиши мумкин.
Соҳа бозорини маркетинг тадқиқотлари кутубхона фаолиятининг маълум бир шаклини бошланиши (қидириш, ўрганиш, сегмент)ва тугалланишидир (тахлил натижаларни баҳолаш).
Бу эса аниқ Ахборот-кутубхона муассасасини ўзига хос маркетинг контсептсиясини стратегияси ва тактикани тўг`ри танлашга, шунингдек мавжуд реал имкониятларни маркетинг анжомлари ѐрдамида кундалик Ахборот-кутубхона амалиѐтида оператив равишда тўг`рилаб боришни кўрсатади.
Кутубхонадаги аргументлашган ташкилий-бошқарув қарорларини қабул қилишда диагностик ва прогностик маркетинг тадқиқотлари муҳим аҳамиятга эгадир. Улар кутубхонанинг асосий бозорини комплекс равишда ўрганиш, ресурс имкониятларини баҳолаш, кутубхона ахборот хизматлари, маҳсулотларига бўлган аниқ ва потентсиал сўровларни тахлил қилиш имконини беради.
СҲунга кўра қайд этиладики, кутубхона учта бозорни эгаллашга
–молия, персонал ва хужжат фондини ҳамда, битта комплексни яъни Ахбороткутубхона ва унга яқин бўлган маҳсулотларни сотиш бозорини эгаллашга ҳаракат килади. Ушбу ҳолат кутубхона соҳасида маркетинг тадқиқотларини ўзига хослигини, уларни нималарга эътибор беришини /талаблар иеархиясини ўрганиш, истеъмолчилар мотивларини, аҳолини кутубхонага бўлган муносабатини ва бошқа./ аниқлайди.
Маркетинг ва бошқа тадқиқотлар “бирламчи” ва “иккиламчи” ахборотларга асосланади. “Иккиламчи” ахборот деганда, илгари қўйилган, илмий, амалий ва бошқа мақсадлар учун қўлланилган ахборотлар тушунилади. Кўпгина кутубхоналар шундай “иккиламчи” ахборотлар билан иш юритадилар, улар ўзлари бундай ахборотларни тўплашга кучлари ҳам имкониятлари ҳам етмайди. Кўпинча иккиламчи ахборот кутубхонанинг бошқа бўлинмаларида бўлиши мумкин: -истеъмолчилар ҳақидаги маълумотлар, - хизмат кўрсатиш бўлимида, молиявий маълумотлар - иқтисодий хизмат бўлимида ва х.к.
Маркетинг тадқиқотлари натижасида тўпланган бирламчи ахборот жуда қиммат туради ва мақсадли ҳарактерга эга бўлади. Бундай тадқиқотлар сирасига: сўров /ог`заки ва ѐзма/, интервю, кузатиш, эксперимент, тест ўтказиш ва х.к. киради.
Маркетинг тадқиқотларида маълум бир аниқловчи ролни кутубхона фаолият кўрсатаѐтган муҳитни тахлил қилиш ўйнайди. У кам деганда учта муҳитда фаолият кўрсатади: макромуҳит, бевосита муҳит ва ички муҳит. Ташқи ва ички муҳит кутубхонани ижтимоий институт сифатида фаолит юритишига катализатор бўлади ѐки уни фаолиятини тўхтатишга таъсир кўрсатади.
Кутубхонани маркетинг тадқиқотларида марказий ўринни, юқорида айтиб ўтилганидек истеъмолчиларга ажратилган. Бу эса кутубхона кўрсатаѐтган хизмат ва маҳсулотларни соҳалаштириш, уларни ассортиментини ва ҳажмини белгилаш, аниқ бир бозор сегментини белгилаш имконини беради.
Истеъмолчиларни ҳарактеристикасини тузаѐтганда қуйидаги параметрларни эътиборга олиш лозим: уларни яшаш жойлари, демографик ҳолати (ѐши таълумоти, касби ва х.к.), ижтимоий-психологик факторлар, (одатлари, таъблари, ҳарактерлари) маҳсулотга (хизматга) бўлган муносабатлари.
Кутубхонани ташқи муҳитини тадқиқот қилиш, маркетинг тадқиқотлари ѐрдамида амалга оширилади ва ҳамкорларни, рақобатчиларни ва соҳавий бозорни ўрганиш имконини беради. Кутубхона хужжатлар фондини потентсиал тўлдирувчиларни (китоб савоси ташкилотлари, нашриѐтлар, аудиовизуал маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи фирмалар ва бош.) рақобатбардошлилиги, уларни мутахассислик даражаси, бошқа бозорга бориш ҳаражатларини ва бошқа томонларини ўрганади.
Кутубхонанинг ички муҳити (ходимлар, бошқариш тизими, маркетинг, молия, ташкил этиш маданияти) унинг ички имкониятларини реализатсия қилишга имкон беради. Биринчи навбатта бор бўлган ходимларни ўрганиш керак: уларни малакасини, тажрибасини, қизиқишларини, менеджерлар ва оддий ходимларни муносабатини, касбий таълим бўйича билими ва кутубхона ичидаги профессионал таълим тизими, хизмат погонасида кўтарилиши ва каръераси параметрларини, меҳнат натижаларини баҳолаш, раг`батлантириш ва меҳнат мотивлари, кадрлар қўнимсизлиги ва бошқаларни тахлил қилиш керак.
Кутубхонанинг ички муҳитида муҳим ролни бошқарув тизими (чизиқли, функтсионал, чизикли-функтсионал ва бошқалар) рахбарнинг техникаси ва услуби, коммуникатсияни самарадорлиги, ҳуқуқ ва мажбуриятларни ратсионал тақсимланиши, бўйсуниш иеархияси, нормалар, обрў ва имиджи, назорат қилиш тизимини, стратегик режалаштириш учун шарт-шароитларни мавжудлиги ва бошқа масалалар, маркетинг тадқиқотини предмети бўлиши керак.
Хулоса қилиб айтганда, маркетинг тадқиқотларини кутубхоналарда ўтказиш соҳа бозорини ўрганишда муҳим аҳамиятга эгадир. Бунда фақат бозордаги маълум ҳолатларгина, кўрсаткичларгина ўрганилмасдан, яқин, ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш истиқболлари ҳақида ҳам илмий маълумотларига эга бўлиш мумкин.

Download 21,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish