1. Таълим ва тарбиянинг биринчи коидаси. Мактаб ўқувчиларига таълим бериш, тарбиялаш ва уларнинг умумий ривожланишларини бир буйунликда амалга ошириш зарур. Таълим тизимида таълим ва тарбиянинг бирлиги коидаси асосий ва етакчи коидалардан биридир. Дархақиқат, укув фанларининг хар бири, хатто, айрим мавзу ва маърузачилари хам, шубхасиз, тарбияловчилик характерига эга.
Таълим жараёнида утилаётган катта ва кичик мавзуларнинг мазмунидан келиб чиқадиган тарбиявий томонларини тўғри белгилаш ва уни таълим билан бирга бир бутунликда амалга оширишни таъминлаш жуда мухим ва хал қилувчи ахамиятга эга.
Демак, бир бутун таълим жараёнида икки ўзаро богликлик, хаётни билиш ва унга бўлган муносабатни таркиб топтириш жараёни ажралиб туради.
Мактаб таълимида табиий фанлар билан бир каторда (математика, химия, биология, астрономия ва бошкалар) гуманитар фанларнинг хам тарбиявий мохияти жуда мухимдир. Масалан: Тарих фанини ўрганиш орқвали... Адабиёт ва санъатни ўрганиш ўқувчиларни чин инсон қилиб тарбиялашдаги энг зарур шартлардандир.
Таълим тарбиянинг бирлигини таъминлаш учун:
1. Баён қилинаётган укув материалларнинг мазмунини хам миллий хам ғоявий жихатдан тўғри ташқил қилиниши.
2. Ўкитилаётган мавзунинг илмий ва тилвий мохияти очиб берилиши, таълим жараенида хадислардан фойдаланиш имкониятини яратади.
3. Баён қилинаётган илмий билимнинг пухта ва мустахкам ўзлаштириши ва турмушда унга амал қилиниши.
4. Таълимда муаммоли жараённи вужудга келтириши, ўқувчининг қизикишлари, активлик ва ташаббускорлигини таъминлашга эътиборни кучайтириши.
5. Таълим жараенида ўқувчиларнинг уюшкоклик, интизомлик ва жавобгарлигини сезиш, ўзаро ердам хиссасини таянишини таъминламок зарур.
2. Таълимда онглилик, фаоллик ва мустахкамлик коидаси. Бунда укитишни шундай ташқил этиш керакки, бунда ўқувчилар илмий билимларни хамда уларни амалда куллаш усулларини онгли ва фаол эгаллаб олишлари лозим.
Уларда ижодий ташаббускорлик ва укув фаолиятида мустақиллик, тафаккўр, нутк маданияти илмий дунёқараш, эътикод таркиб топади.
Ўкитиш онглилик коидаси ўқувчилар янги материалларни идрок қилишда таърифлаш, теоремалар, адабиетдан ёдлаш ифодаланишигина эмас, балки уларнинг хаетий ходисалар, жараенлар билан боглик бўлган мазмунини хам тушунтиришни талаб этади.
Ўкитиш жараенида онглилик ва фаоллик коидаси ўқувчиларда тафаккур ва нуткни ривожини назарда тутади.
Тафаккурни шакллантириш усулларидан бири мустақил хал қилиш, муаммоли вазифалар куйишдир. Таълим жараёнида ўқувчиларни фаоллиги даставвал, уларнинг аклий фаолияти тафаккўр қилиш фаолиятидир. Онглилик ва фаоллик коидаси ўқувчиларни мехнат ва укишда ижодий фаолият усулларига ургатишни талиб этади. Мактаблар хакидаги хужжатлардаги тавсиялар дарсни ташқил қилишнинг фаол шакллларини куллаш юқори синфларда маъруза ва семинар машгулотларини бирга кушиб олиб бориш, ишлаб чикариш корхоналарига экскурсия, укув характеридаги топширикларни бажариш ва бошкалар хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |