Таълим назарияси



Download 299,5 Kb.
bet1/13
Sana04.06.2022
Hajmi299,5 Kb.
#635812
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
PEDAGOGIKADAN MARUZALAR MATNI
1984 uzb, 1514297307 69794 2, So'rov xati, Elektradinamika fanidan qayta topshirish, Har kimki, vafo qilsa, vafo topg`usidir… » 2016 » Yanvar 1654168577186



МАВЗУ: ДИДАКТИКА ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ.


РЕЖА.
1.Маълумот-маънавий-амалий фаолият тури сифатида.
2.Замонавий дидактика ривожланишининг асосий йуналишлари.
3.Таълим тўғрисидаги қонунда таълим назарияси.
4.Кадрлар тайерлаш миллий дастурида таълим назарияси хакида.
"Дидактика" термини юнонча "дидактикос" ургатувчи сўзидан келиб чикқан бўлиб педагогика назариясининг укитиш процессининг умумий қонуниятларини очиб берадиган бўлимдир.
Педагогиканинг бу кисмида маорифни ташкил этишнинг умумий масалалари, жумладан укитиш процессининг мохияти хакида хам маълумот беради.
Укитиш процесси педагогнинг ўқитувчилик фаолиятини ва ўқувчилар­нин махсус ташқил этилган билиш фаолиятини ўз ичига олади. Педагог би­лан ўқувчиларнинг бу фаолияти доимо бир-бирини тақозо этади. Бунда уки­тиш 3 вазифани маълумот бериш, ривожлантириш ва тарбиявий вазифаларни бажаради.
Педагогнинг вазифаси- бу функцияларнинг бошкаришнинг ўрганиб олиш ва бу билан укитишга комплекс ендашишнинг таъминлашдан иборат.
Ўкитиш процесини ўқитувчи билан шугулланувчиларнинг бирор мақсадга қаратилган, изчиллик билан ўзгариб турадиган ўзаро богланган фаоли­яти деб қараш мумкин. Бу фаолият давомида шугулланувчиларнинг маълумот олиш, ривожланиш ва тарбияланиш вазифалари хал этилади. Инсон фаолияти­нинг хамма асосий турлари (мехнат,фан,санъат,уйин,спорт)унинг теварак атрофидаги оламни ва ўз-ўзини билиш билан богланган. Укиш теварак ат­рофдаги оламни билишнинг махсус ташқил этилган ва ўқитувчи рахбарлик қиладиган алохида туридир. Бу процесснинг мохияти - билим, куникма, мала­калар хосил қилиш, укув фанлари мазмунини ўзлаштириб олиш ва билиш куч­ларини ривожлантиришдир.
Фаолият тури сифатида мехнатда энг асосий нарса мехнат натижа­си, моддий ва маънавий бойликлар яратишдир. Бу уринда билим мехнат воси­таси, унинг самарадорлиги шартларидан бири сифатида намоен бўлади.
Ўкитиш ўқувчиларнинг билим, куникма ва малакалар билан кўролланти­риш хамда уларнинг билиш фаолияти натижасида бу билим,куникма ва мала­каларни эгаллаб олишга доир махсус ташқил этилган ва бирор мақсадига қаратилган фаолиятдир.
Таълим доимо шугулланувчиларнинг фаоллигини тақозо этади. Шунинг учун унинг мохияти бир томондан ўқитувчиларнинг,иккинчи томондан ўқувчиларнинг ўзаро богланган, бир-бирини тақозо этадиган фаолиятидан иборатдир.
Таълимнинг учта тўзилиш элементи бор: укитиш (ўқитувчининг таълим берувчи фаолияти), укиш (таълим олувчининг билиш фаолияти)ва таълимнинг мазмуни (уларнинг биргаликдаги фаолияти объекти.)
Ўкитиш ва укиш.Ўргатувчи кишиларнинг фаолияти ургатувчи фаолият еки укитиш деб, укийдиганларнинг фаолияти эса укув фаолияти яъни укиш деб аталади.
Ўргатувчи фаолият еки укитиш,ўқувчиларнинг укув фаолиятини бошка­ришдан иборат бўлади ва уларни машгулотлар учун уюштиришда, уларнинг диққати, тафаккўри, хатти-харакати ва хакозоларга рахбарлик қилишда, улар олдига уларнинг фаолиятини тобора мураккаблаштирадиган вазифаларнинг изчиллик билан куйиб боришда, уларни доимо текшириб бориш ва хакозоларда ўз ифодасини топади.
Ўкув фаолияти еки укиш,билим, куникма ва малакаларни эгаллаб олишнинг мураккаб процесси бўлиб, ўқувчининг интелектуал,иродавий ва жисмоний куч-гайратини талаб этади хамда уларнинг ривожланишини рағбатлантиради.
Уқитувчининг оқилона,бирор мақсадга қаратилган рахбарлиги ўқувчи­ларнинг актив,онгли иштирокисиз таълим процессида ижобий натижалар бўлиши мумкин эмас. Махсус ташқил этилган фаолият сифатида укиш таълим доирасида амаалга ошириладиган объектив оламни билиш турларидан бири­дир. Бу турдаги билишнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки,у илмий шунингдек стихияли билишдан фарк қилади,хамма вакт ўқитувчи томонидан бошкарилади,конкрет ва илмий билишга қараганда анча тор мақсадларга эга бўлади,хамда ўрганилган нарсаларни акс эттиради. Таълимда ўқувчилар билим, куникма ва малакаларни эгаллашга тўғри ва киска йулдан олиб бори­лади, бунда инсониятнинг билиш ва укиш сохасидаги катта тажрибасидан фойдаланилади.
Таълимнинг мохияти билим,куникма ва малакаларни эгаллаб олишдир. Билимлар - бу ўқувчилар онгида муайян системада мустахкамланган, уларнинг шахсий мулкини ташкил этадиган ва бундан улар заруратига кўра фойдалана оладиган фактлар, маълумотлар, илмий назариялар қонун­лар,тушунчалардир.
Билим формалари хилма-хил фан асосларини ўрганиш вактида ўқувчилар қонун тарзида ифодаланган хамда ходисаларнинг охиятини ва богликлик­ларини киска,катъий формада акс эттирувчи билимларни эгаллаб олади­лар.Хамма холларда хам билимлар инсон онги билан акс эттириладиган ре­ал олам , борлик хоссаларини ўз ичига олган бўлади.
Уларда инсониятнинг умумлаштирилган тажрибаси мужассамлаштирил­ган. "Педагог ходимлар касб-корининг юксак даражасида таълим беришлари, таълим олувчилар,укув дастурларини мажбурий хисобланган давлат талаб­лари даражасида ўзлаштиришларини таъминлашлари шарт",- дейилади Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил "Таълим тўғрисида"ги Қонунида.
Мактаб шароитида ўқитувчи хар бир синфда ўз фанига доир бидимлар хажми ва составини аник белгилаб олиши керак.
Куникма. Билимларниг амалда бир неча бор кулланилиши куникмалар­нинг хосил бўлишига олиб келади. Куникма бу ўзлаштириб олиган билимлар асосида амалга ошириладиган ва амалий жихатдан мақсадга мувофиқ хара­катларига тайерликда ифодаланган онгли фаолиятдир.
Умумий маълумот олишда биз бир катор укникмалар хосил қилиш,уки­ганларнинг режасини тўзиш, бир хилдаги вазифаларни хал этиш,кўзатишлар­дан хулосалао чикариш,гапларни тахлил қилиш , мустақил машклар бажа­риш,иншо ва баен езиш ва хакозолар зарурлигига дуч келамиз.
Малака автоматлашган,ўрганиб колинган, муайян усул билан бехато бажариладиган харакатдир.Малакалар хар хил бўлади:укув малакала­ри-укиш,езиш,огзаки хисоблаш ва бошкалар. Мехнат малакалари - арра еки болгани ишлата билиш, материаллар ва машиналар билан муомалада бўлиш ва хакозо. Куникма каби малака хам эгалланган билимлар асосида хосил қили­нади. Таълимда эса билим етакчи роль уйнайди.
Таълим доимо тарбиянинг мақсади хамда вазифаларига мувофиқ равиш­да амалга оширилади ва шу сабабли тарбияловчи характерга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги қонунида таълим ва тарбия бирлигига алохида эътибор берилган.
Ўкитиш ўқитувчи рахбарлигидаги ўқувчининг укув материалини режали равишда билиб олиш процессидир.
Таълим процесси 4 та асосий звенолардан ташқил топган.
1. Ўзлаштириш лозим бўлган материални идрок қилиш.
2.Уни фахмлаб олиш,тушунчаларнинг хосил бўлиши .
3.Билимларни мустахкамлаш ва такомиллаштириш,куникма малакалари­нинг хосил бўлиши.
4.Хосил қилинган куникма ва малакаларни амалда куллаш.
Хар бир звено учун ўқувчиларнинг муайян характердаги билиш фаоли­яти характерлир. Бу фаолият ўқитувчи томонидан алохида рахбарликни та­лаб этади. Бу хамма звеноларнинг чегаралари харакатчан ва нисбийдир.
Хулоса қилиб айтганда,таълимнинг мохияти умумтаълим мактабида хар бир ўқувчига ижтимоий зарурат даражасида илмий билимлар бериш,ватани­миз ва жахон маданияти бойликларига эриштириш,маънавий ва жисмоний жи­хатдан чиникқан маълумот олиш учун барча имкониятларни яратиш,қобилият ва истеъдодларни ривожлантириш,ўз-ўзини маълумотини оширишга эхтиеж ва малака хосил қилиш,жамият эхтиежларини эътиборга олган холда ешларнинг онгли касб танлашларига ердам бериши зарур.

Download 299,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
axborot texnologiyalari
ta’lim vazirligi
zbekiston respublikasi
maxsus ta’lim
guruh talabasi
nomidagi toshkent
O’zbekiston respublikasi
toshkent axborot
texnologiyalari universiteti
xorazmiy nomidagi
o’rta maxsus
davlat pedagogika
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
vazirligi muhammad
haqida tushuncha
respublikasi axborot
toshkent davlat
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
таълим вазирлиги
O'zbekiston respublikasi
махсус таълим
vazirligi toshkent
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
saqlash vazirligi
Ishdan maqsad
Toshkent davlat
fanidan mustaqil
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
haqida umumiy
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
vazirligi koronavirus
koronavirus covid
covid vaccination
qarshi emlanganlik
risida sertifikat
vaccination certificate
sertifikat ministry
o’rta ta’lim
pedagogika universiteti
matematika fakulteti
ishlab chiqarish
fanlar fakulteti
moliya instituti
fanining predmeti