Таълим назарияси


Мактаб укув режалари, уларнинг илмий-назарий асослари



Download 299,5 Kb.
bet8/13
Sana04.06.2022
Hajmi299,5 Kb.
#635812
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
PEDAGOGIKADAN MARUZALAR MATNI

Мактаб укув режалари, уларнинг илмий-назарий асослари.
Бугунги кунда умумий таълим концепциясини амалга ошириш ян­ги-янги йуналишларни такоза этмокда. ўқувчиларда, ота-оналар, пе­дагогик жамоалари имкониятидан келиб чикиб, вазирликда муқобил режалари ишлаб чиқилган.
1994 йилда унинг 12 тури мактабга тавсия қилинган. 1994-95 укув йилидан бошлаб барча мактаблар учун, таълим кайси тилда уки­тилишидан каттий назар, ягона база асосидаги укув режасини ишлаб чикиш ва уни босқичма-босқич амалга оширишга киришади. "Она тили ва адабиети" "Ўзбекистон халклари тарихи" (5-II синф) "Одобнома" (I0 синф) "инсон ва жамият" (II-синфда) фанларнинг укитилишига алохида соатлар ажратилади.
Бошлангич синфларда "Иқтисод алифбоси" 5-9 синфларда (иқтисодий билим асослари) Янги фанлар укитила бошланди. 10-11 синф ўқувчилари эса асосий фанлардан ташкари "Хукукшунослик", "Менеж­мент ва Маркетинг асослари", "Дин тарихи" каби янги кушимча фан­лардан бирини танлаб билим олиш имкониятига эга бўладилар.
Республиқада 398550 нафар педагог бор шулардан 73%, 8% бўлиб, 4,8% тугал бўлиб, 20,4% урта махсус педагог малумотга эга 15 та ўқитувчиларнинг малакасини ошириш институти бор. Унда
75 минг ўқитувчи хар йили (уртача) ўз малакасини оширишини ошири­ши мумкин 9092 та умумий таълим мактаблари бор.
172 та бошлангич. 1698 та таянч, 7137 та урта аклаш ва жис­монан заиф болалар учун 82 та махсус мактаб, 3 та мактаб саноат­лари, 31 та мактаб интернат, уларда жами 4,9 минг ўқитувчи таълим олади.
126 та лицей, 77 та гимназия, 89 та кечки, 12 та миллий ху­нармандчилик лицей бор. 606 та мактабдан ва синфдан ташкари тар­бия муасоаси бор.
Ўтган йилда 85 номда янги дарслар ва киёсий дарслар нашр этилган. 18 та янги дастур яратилди. 76 номда укув адабиетлари билан эпик режалаштирилган.
Умумий таълим мактабларининг укув плани давлат хуснихати бўлиб шунда укув предметларининг микдори ва номерлари, уларни синф­лари бўйича ўрганиш изчиллиги, барча укув предметларининг хафта­сига ажратладиган укув вактиниинг саноатларида ўрганадиган норма­лари (дарс астраномик актнинг 45 минутига тенг бўлади.) тасдикла­нади. Укув йили неча хафта давом этишини билган хода хар бир укув предмети бўйича бир йилги саноатларининг умумий микдорини хисоб­лаб чикиш мумкин.
Умумий урта таълим мактабларининг укув плани Ўзбекистон халк вазирлиги тамонидан тасдикланган.
Ўкув планининг бажарилиш шарти. Мактаб таълимининг мазмуни ягона укув плани билан таминланади. Укув планининг илмий педаго­гик асослари куйидагилардан иборат:
1. Ўқувчиларда таълим ва тарбия беришда миллийликка риоя этиш.
2. Шахсий хар тамонлама, гармоник камол топтириш.
3. Таълим мазмунининг илмийлиги системалилиги, тушунарлили­ги.
4. Ўкув предмети ўрганишнинг давомийлиги ва изчиллиги.
5. Ўқитувчиларни сиесий, психологик-педагогик ва социал жи­хатидан чукур тайёрлиги.
Умумий урта таълим мактабининг укув планини ўрганиб, ўқитувчи ўзи укитадиган предметнинг ўқувчини камол топтиришнинг умумий системасидаги ўрнини яхши англаб олиб, бошка укув предметлари би­лан чукўррок ва асосий дарсда ўзаро алоқа боглашга эриша олади.
Ўкув программаси.
Ўкув предметининг мазмуни программада очиб берилади. Ўкув программаси хам Ўзбекистон халк таълими вазирлиги тамонидан тас­дикланади. Укув программаси хам бажарилиши шарт бўлган давлат хужжатидир.
Ўкув программаси темалар номи, уларни баён қилиш тартибини белгилаб хар бир темани мазмунини кискача характерлайцди, наза­рий, амалий, лоборатория машгулотларидаги нисбатини белгилайди. Қандай экскўрсиялар кўзатишлар, мустақил ишлар ва топшириклар ке­ралигини кўрсатади, мажбурий ва кушимча укув адабиетини тавсия этади.
Программада бутун кўрс учун ажратилган умумий соатлар микдо­ри ва бу соатларнинг темалари бўйича тахминий таксимланиши бери­лади.
Хар бир укув программасида тушунтириш хати бўлади. Унда ўқувчилар камолатида укув предметининг дунеқараши ғоявий-сиесий, умумий таълим ва махсус илмий ахамияти очиб берилади. Кўрснинг асосий ғоялари, дарс бериш ва материалларни ўзайтириш хусусиятла­рини ва кийинчиликлари баен қилинади, мураккаб темалар ва масала­ни ўрганиш учун тавсиялар берилади.
Хар бир ўқитувчи ўз предметининг программасини: материал мазмуни, билимлар чукўрлиги ва хажми, уларнинг системаси ва мантикий изчиллигини, ўқувчининг шахсий тажрибаси билан алоқа боглаш имкониятини, назарий ва фактик материалларини нисбатини, укув жа­раенида амалий куникмалар ва малакаларининг ролини асосли равишда ўрганиб чиқади. Шу билан биргша ўқитувчи укув предметининг тарбия­ловчи ва ривожлантирувчи функцияни аниклайди.
Программани ўрганиш укитишнинг асосий методларини ўқувчилар­нинг фикр юритиш фаолиятини бўлакларини, билиш кучи, қобилиятла­ри, қизикишлари ва малакаларини ривожлантириш имкониятларини яра­тади. Укув предметларидаги предметлараро алоқаларини аниклаш ўқувчига таълим бериш ва уларни камол топтиришга комплекс енда­шишга кумаклашади. Бунинг учун ўқитувчи ўрганаетган бошка укув предметларининг асолий ғояларини тасаввур қилиш керак. Масалан мехнат таълимини кўпинча укув предметлари: чизмачилик, физика, химия, математика, адабиет ва хакоза билан богланиши мумкин. Улар уртасидаги алоқаларга ва уларнинг ўқувчилар умумий камолатга таъ­сири ўқитувчига, унинг укув жараенида предметлараро алоқаларни амалга ошира олиш малакасига боглик. Биз бу жихатдан бошлангич синфларнинг ўқитувчи айникса кулай шарт шароитга эга. Чунки у кўпгина предмет билан дарс беради ва улардан хар биринигина программасини яхши билади.
Дарсликлар. Ўкув предметларининг мазмуни дастурларда очиб берилади. Дарсликлар укув предмети мазмунини программага мувофиқ тайер қилиш ва характерлаб беришдан иборатдир ўқувчиларнинг билимларни дарсликлар сифатига боглик.
Яхши дарсликнинг асосий белгилари куйидагилардан иборат: ту­шунарли илмий баен ўқувчида фикрлашнинг мантикий, исботли бўли­шини, билим олиш сохасидагилик ва қизикишларини шақилланти­риш.Амалий куникмалар ва малакалар системаси ва характерини бел­гиловчи назарий коидалар етакчи роль уйнашди.
Илмий материал мазмунини ўзлаштириш имконини берадиган фак­торлар, тушунтиришлар мисоллар, расмларнинг пухта танланиши қизи­карли машклар амалий ишлар, танкидлик, фикир уткирлиги бўйича топшириклар.Укув материалларининг мустақил республикамиз мехнат ахлининг турмуши, янги жамият буюк давлат кўрилишида мувофакият­лари билан алоқаси яхши безатилган бўлиши, дарсликлар мактаб программасига мувофиқ бўлиши керак.
Ўзбекистон республикаси мустақилликка эришганидан кейинги мактаб ўқувчилари учун янги дарсликлар тайерлашга эътибор кучай­ди. Бу дарсликлардан эндиликда юртимиз, халкимиз хаетига оид ми­соллар кенг урин олмокда. ўз халкимиз, миллатимизга хос бўлган ахлок одоб масалалари, миллий расм-русумларимиз таргиб этилмокда. Битта предмет бўйича бир неча дарслик бўлиб, улар битта програм­мани ўзини турлича баен қилиши, уларга материалини анализ қилиш­нинг турли методларидаги, исботлари, мисолларининг турли восита­лари ва усулларитдан фойдаланилган бўлиши мумкин. Бу нарса ўқувчининг илмий билимларига педагогик махорати ва тажрибасига бог­лик. ўқитувчи педагогика маданиятининг едгорликлари бўлган утми­шидаги яримдарсликлар:Я.А Коменскийнинг "Хислар воситаси билан идрок этиладиган нарсаларнинг суратлари" "Тиллар ва хамма фанларнинг очик этишга К Д Ушинискийнинг "Она тили", Л Н Талстойнинг (Алиф­бе) укиш китоби хамда ўзбек маърифатпарварлари А. Авлоний, Х.Х Ниезий ва бошкаларнинг дарсли китоблари билан танишишлари фойдали бўлади.
Хозирги вактда ўқитувчига ердам тарикасида кўплаб психало­гик-педагогик ва методик адабиетлар чикарилмокда "Оила ва мак­таб", "Бошлангич мактаб", "Маърифат", "Зие" каби газеталарда кўп­гина фойдали билимлар маслахатлар тавфсиялар олиш мумкин. Бундай журнал ва газеталарни мунтазам укиб бориш ўқитувчининг илмий пе­дагогик касбини ва маданий даражасини оширади.

Download 299,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish