Таянч тушунчалар.
Таълим, мохият,тузилиш,ўқитувчи ўқувчи,хараклантирувчи, босқичлар, кабул қилиш, тушуниш,диққатни марказлаштириш,эслаб колиш, билим.куникма, малака укишнинг мохияти хар бир кишининг жамиятда яшашга мехнат қилишга тайёрлашдан иборатдир. Укитиш дарс утиш ва укишдан иборат икки томонлама жараёндир. Укитиш жараёнида ўқувчилар инсоният ижтимоий тажрибасининг муайян жихатлари идеалогияни сиёсатни фанни ахлокни мехнатни адабиёт ва санъатни умумий ва жисмоний маданиятни ва хакозо.
АДАБИЁТЛАР:
Педагогика (С.П.Баранов, П.Р.Балотино,В.А.Сластенин) 1990йил. 75-114бетлар.
МАВЗУ: "ТАЪЛИМ ПРИНЦИПЛАРИ ВА УНИНГ ДИДАКТИК ҚОНУНИЯТЛАРИ"
РЕЖА:
Таълим қонуниятлари тарбиянинг ажралмас кисми эканлиги, ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятини белгиловчи омил эканлиги.
2. Ўкитишнинг илмий ва тушунарлилик принципи.
3. Таълимнинг систематик принципи.
4. Таълимнинг кўрсатмалилик принципи.
5. Ўкитишда онглилик ва фаоллик принципи.
6. Муаммоли укитиш принципи.
Таълим қонуниятлари ва коидалари. Маълумки, қонуният - бу баркарор, зарурий, у ёки бу ходисалар ва жараёнлар уртасидаги мутаносибалиги ва мухим алоқа. Ижтимоий эхтиёжлар ва шароитлар укув жараёнининг характери, унинг вазифалари, мазмуни, шакллари, усуллари ва воситалари қонуний равишда аниклаб беради. Агар укитиш жамият талабларини эътиборга олмаса, у холда уни, албатта, қайта кўриш, такомиллаштириш керак.
Демак, таълим бериш тарбиялаш ва ўқувчиларни умумий ривожланишларини бу бутунликда амалга ошириш зарур.
Ўкитиш коидаларини илмий асосланган ўзаро богланишда куллаш куникма ва малакаларини иш кўрилиши мақсадга мувофиқдир. ўқувчиларни кишилик жамиятига мухаббат, табиат мухофазаси, маданий ёдгорликларни саклаш рухида тарбиялаш лозим. Маънавий қадриятлар ва ғоялар хар хил миллат ўқувчилари бирлаштиради, укув ва мехнат фаолиятларини уюштиришда ёрдам беради.
Халкимизнинг кўп йиллик қадриятларини, улқан ва бой маданий меросини чукур билмасдан, миллий ўзликни англаш, миллий гурух туйғусини карор топтириш асло мумкин эмас. ўзбек халки кўп асрлик тарихий тараккиётида катта маданиятни яратади.... Бу яратилган бойликлар ёшлар тарбиясида мухим восита бўлиб хизмат қилади. Исмоил-ал Бухорий, Ал-Хоразмий, Беруний, Фаробий, Ибн-Сино,... асарлари орқвали ўқувчилар гўзал, ахлок, бахт, инсоф, поклик, иффат, сабр-матонат, мехр-шавкат, ота-онани хурмат қилиш, ... коидалари хакида кенг тасаввурга эга бўладилар.
4-5 коидалар. Тарбияга яхлит тизимли ёндашиш тарбиянинг педагогик харакатнинг пировард натижасига йуналтирилганлик даражасини белгилаб беради. Бунда педагогик мақсад ва вазифалар, унинг мазмуни тарбиявий жараённинг барча катнашчилари томонидан тан олиниши шарт.
Амалда тарбиявий жараён унумнинг иши ўзликсиз бўлсин, барча ёшдаги болаларни камраб олсин, тарбиянинг барча томонлари хамоханг бўлсин, турли ижтимоий, жамоат ва давлат институтлари муассасаларини шахс камолатини шакллантирш борасидаги харакатлари мужассамлашсин.
Чукур, пухта, онгли ва таъсирли ўзлаштирилишини таъминлайди. Укитишни айнан айнан шундай натижага қаратиш унинг онглилик, пухталик, таъсирчанлик коидаларини характерлайди.
Ўкитиш қонуниятларидан уни самарали ташқил қилишга нисбатан муайян мухим талаблар келиб чиқадики, буни укитиш коидалари деб атайдилар Ўкитиш коидаларини билиш укитишнинг зарур усулларини янада ишончлирок, танлашга имкон беради.
Таълим коидалари ўқитувчининг фаолитятини ва ўқувчилар томонидан илмий билимларнинг ўзлаштирилиши, тегишли куникма ва малакалар хосил қилишининг асосий қонун ва йул- йурикларини ўз ичига олади. Таълим коилдалари укитишнинг энг мухим масалаларини назарий ва амлий жихатдан тўғри хал қилишнинг асосий негизи хисобланади.
Таълим коидалари деб умум инсоний тарбиянинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган укиш ва укитиш жараёнининг йуналтирилиши, ўқувчилар томонидан илмий билимларнинг ўзлаштирилиши, билим ва малакалар хосил қилишнинг асосий қонун ва коидаларининг йигиндисига айтилади.
Сунгги йилларда олимлар томонидан яратилган педагогик адабиётларда дидактик коидалар турлича чукўрлаштирилмокда. Ана шуларга асосланган холда куйидагича таълим коидаларини кўрсатиб утиш мумкин.
1. Таълим ва тарбиянинг бирлиги коидаси.
2. Таълимда онглилик, фаоллик ва мустақиллик коидаси.
3. Таълимда кўрсатмаслилик коидаси.
4. Таълимда билим, куникма ва малакаларни пухта ва мустахкам ўзлаштириш коидаси
5. Таълимда ўқувчига хос хусусиятларни хисобга олиш.
6. Таълимни ўқувчиларга мос бўлиши коидаси.
7. Таълимда назариянинг амалиёт билан боглаб укитиш коидаси.
8. Таълимнинг тизимли ва изчил бўлиши коидаси.
9. Таълимнинг илмий бўлиши коидаси.
10. Таълимнинг тарбияловчилик характери.
Do'stlaringiz bilan baham: |