Мактаб укув режалари, уларнинг илмий-назарий асослари.
Бугунги кунда умумий таълим концепциясини амалга ошириш янги-янги йуналишларни такоза этмокда. ўқувчиларда, ота-оналар, педагогик жамоалари имкониятидан келиб чикиб, вазирликда муқобил режалари ишлаб чиқилган.
1994 йилда унинг 12 тури мактабга тавсия қилинган. 1994-95 укув йилидан бошлаб барча мактаблар учун, таълим кайси тилда укитилишидан каттий назар, ягона база асосидаги укув режасини ишлаб чикиш ва уни босқичма-босқич амалга оширишга киришади. "Она тили ва адабиети" "Ўзбекистон халклари тарихи" (5-II синф) "Одобнома" (I0 синф) "инсон ва жамият" (II-синфда) фанларнинг укитилишига алохида соатлар ажратилади.
Бошлангич синфларда "Иқтисод алифбоси" 5-9 синфларда (иқтисодий билим асослари) Янги фанлар укитила бошланди. 10-11 синф ўқувчилари эса асосий фанлардан ташкари "Хукукшунослик", "Менежмент ва Маркетинг асослари", "Дин тарихи" каби янги кушимча фанлардан бирини танлаб билим олиш имкониятига эга бўладилар.
Республиқада 398550 нафар педагог бор шулардан 73%, 8% бўлиб, 4,8% тугал бўлиб, 20,4% урта махсус педагог малумотга эга 15 та ўқитувчиларнинг малакасини ошириш институти бор. Унда
75 минг ўқитувчи хар йили (уртача) ўз малакасини оширишини ошириши мумкин 9092 та умумий таълим мактаблари бор.
172 та бошлангич. 1698 та таянч, 7137 та урта аклаш ва жисмонан заиф болалар учун 82 та махсус мактаб, 3 та мактаб саноатлари, 31 та мактаб интернат, уларда жами 4,9 минг ўқитувчи таълим олади.
126 та лицей, 77 та гимназия, 89 та кечки, 12 та миллий хунармандчилик лицей бор. 606 та мактабдан ва синфдан ташкари тарбия муасоаси бор.
Ўтган йилда 85 номда янги дарслар ва киёсий дарслар нашр этилган. 18 та янги дастур яратилди. 76 номда укув адабиетлари билан эпик режалаштирилган.
Умумий таълим мактабларининг укув плани давлат хуснихати бўлиб шунда укув предметларининг микдори ва номерлари, уларни синфлари бўйича ўрганиш изчиллиги, барча укув предметларининг хафтасига ажратладиган укув вактиниинг саноатларида ўрганадиган нормалари (дарс астраномик актнинг 45 минутига тенг бўлади.) тасдикланади. Укув йили неча хафта давом этишини билган хода хар бир укув предмети бўйича бир йилги саноатларининг умумий микдорини хисоблаб чикиш мумкин.
Умумий урта таълим мактабларининг укув плани Ўзбекистон халк вазирлиги тамонидан тасдикланган.
Ўкув планининг бажарилиш шарти. Мактаб таълимининг мазмуни ягона укув плани билан таминланади. Укув планининг илмий педагогик асослари куйидагилардан иборат:
1. Ўқувчиларда таълим ва тарбия беришда миллийликка риоя этиш.
2. Шахсий хар тамонлама, гармоник камол топтириш.
3. Таълим мазмунининг илмийлиги системалилиги, тушунарлилиги.
4. Ўкув предмети ўрганишнинг давомийлиги ва изчиллиги.
5. Ўқитувчиларни сиесий, психологик-педагогик ва социал жихатидан чукур тайёрлиги.
Умумий урта таълим мактабининг укув планини ўрганиб, ўқитувчи ўзи укитадиган предметнинг ўқувчини камол топтиришнинг умумий системасидаги ўрнини яхши англаб олиб, бошка укув предметлари билан чукўррок ва асосий дарсда ўзаро алоқа боглашга эриша олади.
Ўкув программаси.
Ўкув предметининг мазмуни программада очиб берилади. Ўкув программаси хам Ўзбекистон халк таълими вазирлиги тамонидан тасдикланади. Укув программаси хам бажарилиши шарт бўлган давлат хужжатидир.
Ўкув программаси темалар номи, уларни баён қилиш тартибини белгилаб хар бир темани мазмунини кискача характерлайцди, назарий, амалий, лоборатория машгулотларидаги нисбатини белгилайди. Қандай экскўрсиялар кўзатишлар, мустақил ишлар ва топшириклар кералигини кўрсатади, мажбурий ва кушимча укув адабиетини тавсия этади.
Программада бутун кўрс учун ажратилган умумий соатлар микдори ва бу соатларнинг темалари бўйича тахминий таксимланиши берилади.
Хар бир укув программасида тушунтириш хати бўлади. Унда ўқувчилар камолатида укув предметининг дунеқараши ғоявий-сиесий, умумий таълим ва махсус илмий ахамияти очиб берилади. Кўрснинг асосий ғоялари, дарс бериш ва материалларни ўзайтириш хусусиятларини ва кийинчиликлари баен қилинади, мураккаб темалар ва масалани ўрганиш учун тавсиялар берилади.
Хар бир ўқитувчи ўз предметининг программасини: материал мазмуни, билимлар чукўрлиги ва хажми, уларнинг системаси ва мантикий изчиллигини, ўқувчининг шахсий тажрибаси билан алоқа боглаш имкониятини, назарий ва фактик материалларини нисбатини, укув жараенида амалий куникмалар ва малакаларининг ролини асосли равишда ўрганиб чиқади. Шу билан биргша ўқитувчи укув предметининг тарбияловчи ва ривожлантирувчи функцияни аниклайди.
Программани ўрганиш укитишнинг асосий методларини ўқувчиларнинг фикр юритиш фаолиятини бўлакларини, билиш кучи, қобилиятлари, қизикишлари ва малакаларини ривожлантириш имкониятларини яратади. Укув предметларидаги предметлараро алоқаларини аниклаш ўқувчига таълим бериш ва уларни камол топтиришга комплекс ендашишга кумаклашади. Бунинг учун ўқитувчи ўрганаетган бошка укув предметларининг асолий ғояларини тасаввур қилиш керак. Масалан мехнат таълимини кўпинча укув предметлари: чизмачилик, физика, химия, математика, адабиет ва хакоза билан богланиши мумкин. Улар уртасидаги алоқаларга ва уларнинг ўқувчилар умумий камолатга таъсири ўқитувчига, унинг укув жараенида предметлараро алоқаларни амалга ошира олиш малакасига боглик. Биз бу жихатдан бошлангич синфларнинг ўқитувчи айникса кулай шарт шароитга эга. Чунки у кўпгина предмет билан дарс беради ва улардан хар биринигина программасини яхши билади.
Дарсликлар. Ўкув предметларининг мазмуни дастурларда очиб берилади. Дарсликлар укув предмети мазмунини программага мувофиқ тайер қилиш ва характерлаб беришдан иборатдир ўқувчиларнинг билимларни дарсликлар сифатига боглик.
Яхши дарсликнинг асосий белгилари куйидагилардан иборат: тушунарли илмий баен ўқувчида фикрлашнинг мантикий, исботли бўлишини, билим олиш сохасидагилик ва қизикишларини шақиллантириш.Амалий куникмалар ва малакалар системаси ва характерини белгиловчи назарий коидалар етакчи роль уйнашди.
Илмий материал мазмунини ўзлаштириш имконини берадиган факторлар, тушунтиришлар мисоллар, расмларнинг пухта танланиши қизикарли машклар амалий ишлар, танкидлик, фикир уткирлиги бўйича топшириклар.Укув материалларининг мустақил республикамиз мехнат ахлининг турмуши, янги жамият буюк давлат кўрилишида мувофакиятлари билан алоқаси яхши безатилган бўлиши, дарсликлар мактаб программасига мувофиқ бўлиши керак.
Ўзбекистон республикаси мустақилликка эришганидан кейинги мактаб ўқувчилари учун янги дарсликлар тайерлашга эътибор кучайди. Бу дарсликлардан эндиликда юртимиз, халкимиз хаетига оид мисоллар кенг урин олмокда. ўз халкимиз, миллатимизга хос бўлган ахлок одоб масалалари, миллий расм-русумларимиз таргиб этилмокда. Битта предмет бўйича бир неча дарслик бўлиб, улар битта программани ўзини турлича баен қилиши, уларга материалини анализ қилишнинг турли методларидаги, исботлари, мисолларининг турли воситалари ва усулларитдан фойдаланилган бўлиши мумкин. Бу нарса ўқувчининг илмий билимларига педагогик махорати ва тажрибасига боглик. ўқитувчи педагогика маданиятининг едгорликлари бўлган утмишидаги яримдарсликлар:Я.А Коменскийнинг "Хислар воситаси билан идрок этиладиган нарсаларнинг суратлари" "Тиллар ва хамма фанларнинг очик этишга К Д Ушинискийнинг "Она тили", Л Н Талстойнинг (Алифбе) укиш китоби хамда ўзбек маърифатпарварлари А. Авлоний, Х.Х Ниезий ва бошкаларнинг дарсли китоблари билан танишишлари фойдали бўлади.
Хозирги вактда ўқитувчига ердам тарикасида кўплаб психалогик-педагогик ва методик адабиетлар чикарилмокда "Оила ва мактаб", "Бошлангич мактаб", "Маърифат", "Зие" каби газеталарда кўпгина фойдали билимлар маслахатлар тавфсиялар олиш мумкин. Бундай журнал ва газеталарни мунтазам укиб бориш ўқитувчининг илмий педагогик касбини ва маданий даражасини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |