Таянч тушунчалар.
Таълим,шакл турлари, таълимнинг мақсади,еш хусусиятлари, анъанавий, ноанъанавий, синф- дарс, асослаш, талаблар, майл, дарс турлари, янги билим, мустахкамлаш, такрорлаш,ўзаро богликлик.
А Д А Б И Ё Т Л А Р :
1. Педагогика 1990 й 136-155.
2. Педагогика тарихи (Константинов, Меданский, Шабаева) 1976 й 51-65. 275-294.
3. Савод ургатиш дарсларида ўқувчилар фаолияти 1991 й.
4. Нутк устириш дарслари (М. Камдана), Учинчиликни мустақил ишларини ташқил қилиш рахбарлик (Т. Сатликов).
5. Педагогика (Баранов, Болатина), (Слетенский) 1990. 136-157 боб
6. Халк таълими журнали N= 19
11-МАВЗУ: ЎҚУВЧИЛАРНИНГ БИЛИМ, КУНИКМА ВА МАЛАКАЛАРИНИ
ҲИСОБГА ОЛИШ ВА БАҲОЛАШ ТИЗИМИ.
Режа:
1. Таълим - тарбия системасида ўқувчилар билими, куникма ва малакаларини текшириши хамда бахолашнинг ахамияти.
2. Ўқувчилар билим, куникма ва малакаларини текширишнинг турлари.
3. Ўқувчилар билим, куникма ва малакаларини текшириш методлари.
4. Билим, куникма ва малакаларни бахолаш.
Ўқувчилар мактабда табиат ва жамият хакидаги билимларни хар томонлама эгаллаш орқали турмушга, мустақил хаетга тайерланадилар ва маълумотли кишилар бўлиб етишадилар. Узлаштирилган билимларининг, укув материалларининг қандай эгаллаганлигини билиш ўқитувчи учун хам, ўқувчи учун хам мухим ахамиятга эга. Шу мақсадда ўқитувчи ўқувчиларга билим, куникма ва малакаларни вактида текширади, хисобга олади ва бахолаб боради.
Билим, куникма ва малакаларни текшириш хамда бахолаш укув жараенининг энг мухим ва зарурий кисмларидан бўлиб,у уч асосий вазифани бажаради:
а) болалар томонидан ўзлаштирилаетган билим хосил қилинган куникма ва малакаларни назорат қилиш.
б) укув дастурида белгилангшан материалларни онгли, системали ва мустахкам ўзлаштириб олишига ундаш.
в) билимнинг сифатини аниклаш.
Бу масалалар таълимий ахамиятга моликдир. Билим, куникма ва малакаларни текшириш ва бахолаш жараенида ўқувчилар укишга онгли муносабатда бўлишга, системали ишлашга интизомга, кийинчиликларни енгиш, ўзида иродали сифатларни устиришга, ўзига ва бошкаларга нисбатан талабчан бўлишга ургатиб борилади. Бу масалалар эса катта тарбиявий ахамиятга эгадир.
Ўқувчилар билимини текшириш болалар томонидан ўзлаштирилган билимнинг сифатини аниклаш,уларни укув дастурида ( берилган ) белгиланган материалларни системали ва пухта ўзлаштириб олишга даъват этиш воситасидир. ўқитувчи билимларни текшириш орқвали ўқувчиларнинг укув материалларини қандай идрок этиб тўрганлигини, қандай фикр юритганлигини дастурда берилган укув материалларини кай даражада ўзлаштириб олганлигини аниклайди, хамда кейинги укув материллари системасини, таълим сифатини яхшилаш йулларини белгилайди.
Текшириш вактида укув материаллари эсга олинади ва ўқувчиларнинг сезиш, идрок қилиш, фикрлаш қобилиятлари хам ўсиб боради. Бу жараенда ўқувчилар кенг фикр юритишга, укув материалларини асослашга, мулохаза юритиш исботлашга ўрганадилар.
Ўқувчиларнинг билим, куникма ва малакаларини текширишнинг яна бир мухим томони шундаки ана шу жараенда ўқувчиларнинг билимлари ва бажарган ишларидаги камчиликлар сезилиб колади ва нихоят мазкўр камчиликнинг сабаблари аникланади, камчиликларни бартараф этиш чоралари белгиланади.
Ўқитувчи ўқувчиларнинг билим куникма ва малакаларига бахо куяди. ўқувчининг билимини бахолаш, изохли бўлиши, бошкача айтганда ўқувчи ишга кискача характеристка берилиши, унинг ютук ва камчиликлари кўрсатилмоги лозим. Билимга куйилган бахо- бу ўқувчининг билимларини эгаллашдаги ютуклари ифодасидир. Билимни текшириш ва бахолаш дарснинг барча кисмларига сингиб кетиши лозим.
Ўқитувчи билимга бахо куйиш вактида, ўқувчининг материални ўзлаштириш савияси, бола тафаккўрининг усиш даражаси, зехнининг ривожланишги каби хусусиятларини ўз хисобга олади. ўқитувчи текшириш ва бахолаш вактида жуда адолатли хаққоний бўлиши лозим. ўқувчилар билимини текшириш ва бахолаш халк маорифи учун хам катта ахамиятга эга. Халк маорифи органлари ўқитувчиларнинг укув программалари асосида ўқувчиларни билим, куникма ва малакалари билан кай даражада кўроллантирилган, ўқувчиларнинг турмушга, келгуси фаолиятига қандай тайерланаетганларини аниклаш имкониятига эга бўладилар.
Ўқувчилар билим, куникма ва малакаларни текширишнинг куйидаги турлари мавжуд: кундалик текшириш, даврий ва якуний текшириш.
Кундалик текшириш. Мактабларимизда ўқувчилар билимини хисобга олишда кўп кулланилган текшириш туридир. Бу билан ўқувчиларнинг билимларини ўзлаштириш, уларнинг укишдаги муваффакияти тўғрисида дастлабки тасаввур хосил қилинади. ўқитувчи ўқувчиларнинг дарсга тайергалигини, янги материални ўзлаштиришни,янги материални ўзлаштиришни хар дарсда тешкириб боради. Янги материални ўзлаштиришини эса бутун дарс давомида кузатиб боради. Кундалик текширишда утилаётган материалнинг характери ўқувчиларнинг характери, ўқувчиларнинг билим даражасини ва индивидуларнинг билим даражасини ва индивидуал хусусиятлари хисобга олинади.
Кундалик тешкириши ўқувчиларни ўз устида системали ишлашга, пухта ўзлаштиришга, мустақилликка одатлантиради.
Ўқитувчи кундалик текширишнинг якунини, яъни ўқувчиларнинг билимидаги ютук еки камчиликларини, кундалик ўзлаштиришни, бахоларини синф журнали ва ўзининг кундалик дафтарига езиб боради. Мазкўр бахолар кйинчалик чораклик ва ярим йилликякунларни чикаришга асос бўлади.Бу эса ўқувчилар билимига куйиладиган бахоларнинг аник, тўғри ва обеъктив бўлишини таъминлайди.
Дарсда, кундалик текширишнинг асосий формаси фронтал ва индивидуал сўрашдир.
Демак, кундалик текшириш жараенида ўқувчилар билимини хисобга олиш билан бирга, уларга янги билимлар бериш хамда уларда куникма ва малакалар хосил қилиш назарда тутилади.
Даврий текшириш-дастури материалининг бир бўлими-боб, параграф, катта мавзу еки бир-бирига якин бўлган бир нечта кичик темалар юзасидан ўқувчиларнинг билим сифати қандайлигини аниклашдир. Она тили, математика каби предметлар бўйича ўқувчилар билимини математик текшириш назорат иши, езма иш олиш шаклида ўтказилади. Даврий тешкиришда илгари утилган мавзулар юзасидан олинган савол ва топшириклардан фойдаланиш мумкун. Билимларни яна шундай тешкириш натижасида ўқувчилар билими хар томонлама хисобга олинади, уларнинг билимларини кай даражада ўзлаштириб олганликлари аникланади. Такрорий-умумлаштирувчи дарслар тематик текширишнинг зарур формасидир. Унда утилган темалар бўйича хулоса чикарилади ва бўлимлар системага солинади.
Якуний тешкиришда ўқувчиларнинг бир нечта хафта чорак, ярим йил, йиллик ва шунингдек бир неча йиллик билимлари хисобга олинади. Бундай тешкиришда ўқувчилар нимани такрорлаш ва қандай такрорлаш хакида тулик маълумот оладилар.
Якуний текширишнинг вазифаси ўқувчиларнинг маълум даврлардаги билимни эсга олиш, қайта ташлаш ва системага солишдир. Якуний тешкиришда билимлар мустахкамланади куникма ва малакалар хосил бўлади.Шунингдек билим,куникма ва малакалар умумлаштирилган. Бу текиришлар имтихон тусини олади. Тамомловчи ўқувчилар урта маълумот олганликлари хакида етукли аттестати оладилар, олий ва урта махсус укув юртлари,хунар-техника укув юртларига кириш хукукига эга бўладилар.Энг илғор ўқувчилар "Аъло ютуклари ва намунали хулки учун мактаб ерлиги" билан мукофотланадилар. текширишнинг бу турлари огзаки суръатда ва ёзма назорат ишларида, амалий машгулотларда, махсус топширикларни бажаришда кулланилади Бу ўқувчилар билимларининг сифатини,аклий ривожини ва уларнинг бундан кейинги укишга тайергарлик даражасига чукўр ўрганиш имконини беради. Мактаб ўқувчиларнинг билим, куникма ва малакаларини текширишнинг ўзга хос методлари мавжуд. Бўлар огзаки сўраш, езма ишлар, график ва амалий тажриба ишларидир.
Билимларни огзаки сўраш мактабларда кенг кулланадиган метод болиб, текширишнинг анча мураккаб, шу билан бирга энг самарали тури хисобланади. Илғор ва тажрибали ўқувчилар огзаки сўраш методини утилган материални такрорлаш,уй вазифасини текшириш вактидагина эмас,балки билимларни мустахкамлаш жараенида хам куллайдилар.
Тажрибали ўқитувчилар пухта уйланган қонун ва коидаларни исботлаб беришни, хулоса чикаришни талаб етадилар. Бериладиган саволлар материалини системалаштиришга,ўзлаштирилган билимларни амалда куллана билишга зарур имконият яратиб бериши керак.
Огзаки сўрашнинг асосий фронтал сўраш ва комбинациялаштирилган сўрашдир укитучи хамманинг диққатини ўзига тортган холда саволни бутун синф олдига куяди. Бир ўқувчи жавоб бериб бўлгандан сунг шу мавзу бўйича еки илгари утилган программа материаллари бўйича бир неча саволлар бериши мумкин.
Фронтал сўрашда саволларга жавоб бермок учун кўплаб ўқувчилар эътибори жалб этилади, ўқувчилар жавоби киска, онгли, маъноли бўлиши кўзатилади. Фронтал тешкиришдан кўпинча едда саклаш ва ўзлаштириб олиниши керак бўлган билимларни, хронологик саналар, коидаларни билишни аниклаш, грамматик тахлил қилиш ва шу кабиларда фойдаланилади.
Комбинациялаштирилган сўрашда бир вактда бир неча ўқувчидан сўраш яъни бир ўқувчидан огзаки суралса, бошка ўқувчилар езма еки амалий вазифани бажаришларни талаб қилади.Бу метод ўз хусусиятига кўра бир синф ўқувчилари томонидан ўзлаштирилган илмий билим ва хосил қилинган ва малакаларни тешкириш ва назорат қилиш мақсадида кулланади.
Ёзма назорат ишларини текшириши методи саволларга езма жавоб бериш диктант, баен ,иншо, мисоллар ишлатиш, масалалар ечиш ва тўзиш асосида олиб борилади.
Ўқувчилар билим, куникма қанчалик ўзлаштирганликларини, уларнинг билим ва малакаларни таккослаш кўпчилик ўқувчиларга хос бўлган типик хатоларни аниклаш имконини беради. Назорат ишлари чорак мобойнида 2-3 марта ўтказилади. Мактабларда назорат ишларини утказиш учун махсус график режа тўзилади. ўқувчи назорат иши олдидан ўқувчиларнинг тушунмаган саволларига жавоб бериш керак. Ишлаш жараёнида ўқувчиларнинг шошилтирмаслик лозим, кунгирок чалинишидан 5 минут аввал огохлантирилади. Назорат ишлари кунгирок чалиниши билан йигиб олинади.
Графика ва амалий тажриба ишлари.
Ёзма текшириш ишларида графика усуллари хам кулланилади. Бунда утмаган мавзулар юзасидан диаграмма схема чизиш масалалари ечишда жадваллар, чизмалар тасвирни ишлаш, табиатга хос схематик расмлар тўзиш ишлари олиб борилади.
Текширишнинг мазкўр тури ўқувчиларнинг кўзатувчиларнинг, фактларини чогиштиришлари ва тезда хулосалар чикариш, ишни тез ва пишик бажариш куникмаларини ривожлантиради, (пухта) укув материалларини пухта ўзлаштиришни таъминлайди.
Билим куникма ва малакаларни амалий текшириш. ўқувчиларга политехника ва профессионал таълим бериш жараёнида билимларни турмуш тажрибасига боглаган холда умумий холда текшириш мухим ахамиятга эга. Укув предметларининг ўзига хос хусусиятларига қараб билимларни амалий текшириш турлича бўлади. Об-хавонинг ўзгаришларини кўзатиб бориш, тарих ва географиядан карталарни тулдириш, коллекциялар тайёрлаш, маълум объектни улчаш, хисоблаб кўриш, мактаб устахонаси ва тажриба ер участкасида ўзлаштирилган билим, куникма ва малакалар асосида амалий тажрибалар утказиш йули билан олиб борилади. ўқувчилар-
нинг бу бажарган иши ўқитувчи томонидан хисобга олинади ва бахоланади.
Билим, куникма ва малакаларни бахолаш.
Ўқувчиларнинг фанлар бўйича, куникма ва малакаларини бахолашда Маориф Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган махсус хужжатларга бахо нормаларига амал қилинади.
Ўқитувчи бу ишда хар бир фаннинг ўзига хос хусусиятларини, билим, куникма, ва малакаларнинг мазмуни хажмини назарда тутади.
Бизнинг мактабларимизда бахонинг беш балли системаси кабўл қилинган: аъло ("5"), яхши ("4"), урта ("3"), ёмон ("2"), ва жуда ёмон ("1"). Гарчи айрим предметлар бўйича бахо мезонлари ишлаб чиқилган бўлсада, умуман куйидаги талаблар назарда тутилмоги лозим.
1. Ўқувчининг фанни чукўр билиши, хар хил факт вокеаларни илмий асослаб бера олиши;
2. Ўқувчининг илмий тушунчалар, қонун-коидалар, теоремаларни билиши, илмий тушунчалардан фойдалана билимши;
3. ўқувчи назарияни амалиёт билан боглай билиши;
4. Янги материални утилган материал билан боглай билиши;
5. Огзааки ва ёзма нутк равон бўлиши;
6. Огзаки жавоби тулик, тўғри мантикий богланган бўлиши, ўз фикрлаирини асослаб бериши;
7. Ёзма ишларни назарий билимлар асосида бажариши, уларга мустақил тайёрлана олиши;
8. ўқувчининг билимга бўлган қизикиши, мустақиллиги ва бошкалар.
Дастур материалини тулик ўзлаштирган, мустақил мантикий фикр юрита оладиган, қонун-коида, теоремаларни илмий асослаб бера оладиган, мустақил равишда хаётий мисоллар келтира оладиган, назарий билимларни амалда куллаб биладиган, огзаки ва ёзма нутк маданиятини эгаллаб, унда хеч қандай камчиликларга йул куймайдиган ўқувчиларга "5" бахо куйилади.
Дастур материалини тула ўзлаштирган, ўзлаштирган билимлари хажмида берилган саволларга кийналмай, адабий нутк билан жавоб бера олган, мустақил мисоллар келтира олган, ёзма ишларда кўпол бўлмаган, бирор камчилик ва хатоларга йул куйган ўқувчиларга "4" бахо куйилади.
Дастур материалининг бир кисмини ўзлаштирган, билимларни амалда куллашда кийналган, огзаки нутк ва ёзма ишларда кийналган ўқувчиларга "3" бахо куйилади.
Дастур материалининг кўпчилик асосий томонини ўзлаштирмаган, мустақил фикр юритишда кийналадиган, мисоллар келтира олмаган, берилган саволларга жавоб беришда кийналган, ёзма ишларида кўп хатоларга йул куйган ўқувчиларга "2" бахо куйилади.
Дастур материалини билмаган ва у холда хеч қандай тасаввурга эга бўлмаган ўқувчиларга "1" бахо куйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |