Таянч тушунчалар.
Таълим усуллари, ривожлантирувчи, тарбияловчи, талаблар, воситлар, мавзу, мақсад, манба, ўқувчиларнинг фаолияти,билим даражаси, тушунтириш, хикоя, сухбат, кўзатиш, дарслик, машк турлари.
АДАБИЕТЛАР.
1."Педагогика" Мунавваров тахрири остида. Т.1996 й.
2."Педагогика" Ражабов тахрири остида. Т.1991 й
3.Савген Н.В. "Педагогика" Т.1996 й.
4.Таълим тўғрисидаги қонун.1997 й .
МАВЗУ: ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ШАКЛЛАРИ ВА УЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ.
Режа:
1. Ўкув жараенини ташқил этиш хакида тушунча.
2. Таълимда синфда дарс тизимини келиб чикиши ва такомиллашиб бориши. Я. А. Коменский тамонидангина - дарс тизимини яратиши К. Д. Ушинский бошлангич синфлардаги дарсларининг таълимий вазифаси.
3. Дарсда укув жараенининг тўзилиши. Дарсда укув жараени функцияларини асослаш ва ўзаро богликлигини кўрсатиш. ўқувчиларнинг шахсий тажрибасига таяниш.
4. Жамоа гурухи ва индивидуал бўлиб ишлашни ташқил этиш хар бир ўқувчининг укув ишларини назорат қилиш ва натижасини хисобга олиш.
5. Дарс тури ва тўзилиши янги мазмуни баен этиш куникма ва малакаларини мустахкамлаш дарслари. Такрорлаш дарслари, қантрол дарслари, аралаш дарслари. Дарс турларининг ўзаро богликлиги.
6. Бошлангич синфларда дарслар тўзилишининг ўзига хослиги. Оз комплектли синфларда дарсларни ташқил этиш.ўқитувчининг бошлангич синфларда дарсга тайергарлиги.
7. Бошлангич синфларда мехнат дарсларининг ўзига хослиги. Синфдан ташкари экскурсия дарси. Экскурсия турлари ва ахамияти.
1. Ўкув жараёнини ташқил этиш хакида тушунча. Ўкитиш муайян ташқилий формаларда амалга оширилади масалан: дарс утиш, экскурсия, амалий лаборатория машгулотлари маъруза, семинар, ишлаб чикариш ва педагогик амалиет, уй иши (мустақил иш) ва бошкалар тарзида бўларни тушунамиз.
Группа усулида ва индивидуал тарзда укитиш таркиб топган ва ривожланмокда индивидувал тархда укиш деган ўқувчи еки унинг ўрнини босадиган мураббий хар бир ўқувчини унинг укув материалини ўзлаштиришда шахсий суръат ва қобилиятга қараб лоихада укитиш тушунилади. Бундай укитиш формасининг афзаллиги шундаки ўқитувчи ўқувчи билан бевосита алоқа қилади ва хар доим хатосини кўзатиши ютугини кайд этиши мумкин, индувидуал тарзда укитиш ўқитувчи шахснинг хусусиятини ва унинг билиш имкониятини чукуррок ўрганишга ердам беради.
Группа усулида укитиш ўқитувчининг ўқувчилар группаси билан иш олиб боришни такоза қилапди, афзаллик энг аввало вакт, яни укитиш ишининг унумдорлиги масаласидир бир ўқитувчи айни вакитнинг ўзининг бир эмас, балки ўқувчининг бутун бир группасини укитади, укитишнинг бу турлари инсоният тараккиетини илк босқичида пайдо бўлади ва уларга ўқувчилар жараенининг икки шахсга сифатида амал қилиб келди. Табиийки утмишда укишнинг унинг бу формалари приметив характери бўлсин. Я. А. Коменский укув машгулотларини ташқил этишнинг бу илғор формаларини умумлаштиради ва педагогик тарихида биринчи марта группа усулида укитишнинг олий формаси синф дарс системасини илмий жихатдан асослаб берди. Бу системанинг асосий белгилари янгича чукўррок ва мукаммалрок тарзда хозир хам сакланиб келмокда укув машгулотлари учун йил давомида ва хар куни муйайан белгилаб куйилганлиги, яъни укув йилининг бошланиши ва тугалланиши белгилаб куйилади ва укисимларга бўлинади.
Хар куни бўладиган машгулотлар учун хар бир дарс учун доимий вакт - минут ажратилади. Дарс бериш системаси деган ном яъни укув вактининг дарсларга бўлинганлиги хам ана шундай келиб чиқади. Хар бир дарс одатдагидек муяйан фанларни ўрганиш учун ажратилади: укув группсининг яъни синфнинг муяйан ешдагилардан иборатлиги унинг бутун утмиш йиллари давомида сакланиб келиши, синфда дарс утиш системаси деган ном шундан келиб чикқандир. Укув жараенида ўқитувчининг етакчиликли. ўқувчига билим беради унинг ўзлаштириш жараенига рахбарлик қилади.
Ўқувчиларнинг харакатларини текшириб назорат қилиб боради. Бу белгилар дарснинг руйхат даражада тўзилишини ва изчиллигини таъминлайди.
Тушунтиришдан олдин ўқувчига янги материални ўзлаштиришга қанчалик тайер эқанлигини, қандай билимга эга эқанлигини аниклаш керак. Тушунтириш хамма ўқувчилар учун бир вактнинг ўзида берилади ва хар бир ўқувчи ўқитувчи нима хакда гапирса хаммасини ўзлаштира олишига эгадир. ўқитувчи тушунтириш чогида ва шунингдек ундан кейин бўладиган савол жавобларга қараб ўқувчилар укув материалларини қаноатлик муваффакиятли тарзда эқанликлари хусусида хулоса чиқаради. Ўтилган материални мустахкамлаш ва таъкидлаш, шунингдек ўқувчининг билим малака куникмаларини эгаллаб олиши жараенини назорат қилиб бориш дарсида укув фаолиятининг мухим таркибий кисимлари хисобланади. Укитишнинг ташқилий форма сифатида дарс укув жараенига муваффакиятли тарзида рахбарлик қилиш ва билимларининг сифатли ўзлаштиришига эришиш учун имконият яратади. Мактабда укув машгулотиларининг ташкил қилишнинг дарсдан ташкари бошка формалари хам мавжуд: амалий ва лобаратория машгулотлари, мустақил уй иши, экскўрсиялар, укув устахоналари ва цехларида ишлаш кабилар.
Машгулотларнинг бундай турлари синф-дарс системасининг тулдиради ва такомиллаштиради.
Дарсга куйиладиган талаблар куйидагилардан иборат:
1. Дарс таълим бериш ривожлантириш ва тарбиялаш функцияси комплекс тарзда оширилишини назарда тутади. ўқувчининг шаклланишига доир барча жихатларига таъсир утказади: шахсни билимларини оширади, аклини ва қобилиятини ривожлантиради, дунеқарашини ахлокий эстетик, иродавий фазилиятларини, мехнатга муносабатини шақиллантиради.
2. Дарс утилиши шаклига кўра катъий бир система бўйича олиб борилади: муяйан бошланишидан, дарснинг мақсадлари ва вазифаларини белгилайдиган, материални тушунтириш, мустахкамлаш ва такрорлашдан, уй вазифасини бажаришдан иборат бўлади. Дарснинг кисмлари ўзаро богланган бўлиши лозим.
3. Дарс укитиш принципларига мувофиқ бўлади, у тарбиявий тасир утказади, илмий тушуниш учун кулай хисобланади, укув материалини пухта ва онгли тарзда ўзлаштиришига, малака, куникмалар, такидланишига имкон беради.
4. Дарс мазмуни укув программасига мувофиқ бўлади. Бундан илгари қандай мазмун ўрганганини ва мактаб ўқувчилари мазкўр дарсдан кейин нималарни ўрганишлари кераклигини эсда тутиш шарт, кейинрок утиладиган баъзи ғоялар билан олдиндан таништириб кетиш тенденциялашни вужудга келтириш керак.
5. Дарсга тайергарлик кўриш ва утиш чогида укитиш ва тарбиялашга нисбатан замонавий психологик - педагогик ва методик ендашиш хисобга олинади.
Шунингдек, мактабдаги вазият жихозлари, техникавий воситаларни махаллий социал шарт-шароитларни ва бошкалари хам хисобга олиниши керак. Хар қандай дарсда мақсад ва вазифалар кўзда тутилади. Таълим бериш мақсадлари алохида ажратилади. Хар бир дарс таълим беришдан ташкари тарбиявий мақсад ва вазифаларни хам ўз ичига олади. Улар укув материалини мазмуни билан хам, ўқувчи шахсини хам топтиришга қаратилган умумий мақсадлар билан хам белгиланади.
Тарбиявий вазифалар: шахснинг, ахлокий иродавий интеллектуал, эмоционал фазилатни шакллантириш. Дарс ўқувчилари тарбиялашнинг ўзликсиз жараенидаги муяйан бир босқич, момент хисобланади. ўқитувчи дарсда конкрет тарбиявий вазифаларни белгилайди. Масалан: агар дарсда объектларни тахлил қилишга тўғри келса, кўзатувчанликни тарбиялан, бир қанча машкларни бажариш тавсия этиладиган бўлса мустақил ишлаш куникмаларини шунингдек, коллективлик рухида тарбиялаш агар ўқувчи проблемали вазиятни кўриб чикаетган бўлса, ижодкорлик хусусиятларини шакллантириш керак ва хакоза.
Дарсда таълим бериш ўқувчининг шахсий тажрибасига таяниб шу кўрашни талаб қилади. Агар материал ўқувчиларнинг шахс бойлигига айланиб колган билимлар билан богланган, агар у махаллий табиий ва социал ходисалар билан алоқадор бўлса ўқувчилар учун уни ўрганиш осонрок, тушунарлирок бўлади. Шахсий тажрибага таяниш дарсини муваффакиятли утказилишининг мухим шартидир. ўқувчини укишга ургатиш, мустақил равишда билимни эгаллашга ургатиш хар бир дарсда конкрет тарзда хал этилади. Коллектив группа шаклида ва индивидуал тарзда ишлашни мохирлик билан кўриб олиб бориш дарсини ташқил этишда асосий масала хисобланади. ўқувчи укув топширикларини ташқил эта олиши режалаштира олиши ва бажара олиши зарурлиги учун уни коллектив бўлиб хам, индивидуал тарзда хам ишларга ўрганиш мухим ахамиятга эга хар қандай дарс ўқитувчининг мактаб ўқувчилари укув фаолияти устидан назорат қилиб боришини такоза этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |