АДАБИЕТЛАР. 1.Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги қонуни. 1997.29 август.
2.Ўзбекистон Республикасининг Ўрта умумий таълим концепсияси. Халк таълими 1992 йил 2-сон.
3.Бабанский Ю.К.Хозирги замон умумий таълим мактабида укитиш методлари. ўқитувчи .1990 й.
МАВЗУ: ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИНГ МОХИЯТИ ТУЗИЛИШИ ВА УНИНГ ВАЗИФАСИ. РЕЖА: 1. Таълим жараёнининг мохияти вазифаси.
Таълим жарёнининг тўзилиши ва унда ўқувчилар билим олиш фаолияти хусусиятилари акс этиши.
2. Таълим мақсадини аниклаш таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи
3. Таълимни харакатлантирувчи кучлар хакида тушунча,таълим жараёнида қарама-каршиликлар.
4. Билимларни эгаллашнинг асосий босқичлари.
кабул қилиш,диққатни марказлаштириш,фаолиятининг мухим томонини аниклаб олиш, эслаб колиш,укув куникмаси ва малакаларнинг шаклланиши ва улрдан амалиёт жараёнида фойдаланиш.
5. Таълим жараёнида ўқувчиларнинг ўз-ўзларини бахолаши ва ўқувчининг бахолаши.
6. Таълим жараёнида илмий дунёқарашни,ахлокий,эстетик қарашларни тарбилаш ва эътикодни таркиб топтириш.
Ўкитиш ўқитувчи билан ўқувчининг биргликдаги фаолияти сифатида ўзаро боглик иккита жараёнга. 1-ўқитувчи фаолияти сифатида дарс беришга 2-ўқувчининг фаолияти сифатида укишга ажратилди.
Ўқитувчи жамият манфаатларини ифодалайди, у инсоният тажрибасининг ўқувчи ўзлаштириб олиши лозим, бўлган кисмини гуё ўзи билиб олиб келади. Дарс бериш бир қанча жихатлардан: ўқитувчининг ўз фанини билишидан укув тарбия жараёнини уюштира олишидан укитишнинг замонавий методларини эгаллаб олганидан ўқувчининг аклий ривожланишини унинг имкониятларини чукўр англаб етишдан, ўқувчининг шахсий вазифаларини шакллантириш йулларини билишдан таркиб топади. Ўкиш - фаол билиш жараёни бўлиб, унда ўқувчининг аклий кучи характерининг ахлокий ва иродавий хислатлари шахсий ва темперамент хусусиятлари намоён бўлади ва шаклланади. Дарс бериш ва укиш мактабдаги ягона укув тарбия жараёнининг иккита жихатидир. Ўқитувчи ўз ўқувчилари тўғрисида уйламасдан уларнинг активлигига ривожланишига имкониятига билими ва малакасига таянмасдан ўқитувчилик фаолиятини амалга ошира олмайди.
Ўкитиш киши билиш фаолиятининг бир тури сифатида укиш жараёнининг мохияти нима? Ўкитишнинг колган барча жихатлари ва кисмлари билан боглик бўлган асосий бугин нимадан иборат. ўқувчи укиш жараёнида оламни танийди унинг миясида билиш жараёни юз беради. Яъни укиш билиш фаолиятидан иборатдир.
Дарс бериш эса ўқитувчи учун тафаккўр қилиш қобиляти хамдир, чунки у ўз фаолиятида янги мазмун ва методларни излайди. ўз ўқувчиларининг қизикишларини эхтиёжларини иштирокини имкониятларини вакт утган сари тоборо чукуррок била боради.
Аммо хар қандай билищ фаолияти хам укиш ва дарс беришга тааллукли бўлавермайди. Чунки билишнинг фан санъат уйин мехнат ва бошка шу каби бошка формалари хам бор бўлиб ўқувчи шулар орқвали хам ўзини кўршаб тўрган оламни билади. Укитиш ўқувчилар учун хам ўқитувчи учун хам ўзини кўршаб тўрган оламни билишнинг бир туридир.
Ўкитиш билиш фаолиятининг тури сифатида дастлабки босқич бўлиб, бутун укув фаолиятини тарифлайдиган энг мухим белги хисобланади.
Одамнинг билиши катор босқичларда юз беради. Энг олдин хиссий билишруй беради. Яъни бола теварак атрофида юз берадиган табиий ва социал ходисалар вокеалар предметлар тўғрисидаги тасаввурларга эга бўлади. Ана шу хиссий образлар қанчалик кўпрок даражада системалашса умумлашса, бола мактабга шу қадар кўпрок даражада тайёрланган бўлади.
Иккинчи босқич мавхум билиш тушунчалар системасини эгаллаб олишбосқичидир. Бунда мактабда укитиш зарур бўлади. Бола ўзини кўршаб тўрган оламни маълум бир жихатларини укув предметлари математика,химия,физика,тарих ва бошка мазмуни орқвали ўрганади. Мавхум билиш энди болани тушунчаларга коидаларга теоремаларга далил исботларга ургатади.
Сон,таъриф,ифода тушунчалари пайдо бўлади. Кичик ёшдаги мактаб ўқувчиси билишни конкретлиликдан мавхумликка утиш босқичини бошдан кечиради. Фикрлашнинг тушунча тарзидаги формасини эгаллаб бошлайди. 8 йил мактабда укиётган успирин фикр юритишнинг мавхумлик формаларини эгаллаган бўлади. Фаолиятнинг анча осонрок турлари саргўзаш романларини укийди, бирон нарса ясайди спортнинг бирон тури билан шугулланади.
Бу даврда бошлангич синфларнинг ўқитувчилари укиш жараёни мохирона бошқара олишлари зиддиятларининг пайдо бўлиши ва бартараф этилиши механизмнинг яхши билишлари зарур.
Билимнинг олий босқичи мавжуд бўлиб унда юксак тараккий этган мавхум фикрлаш юзага келади.Бола ўзини кўршаб тўрган олам хакида нуктаи-назардан этикодлар дунёқарашлар умумий тасаввурларга эга бўлади. Тажрибали ўқитувчи бошлангич ва урта синфларда олам хакида умумлашган ва система хосил қилиш сари эхтимолий тенденцияларни тугдириши керак.
Бола тўғилган пайтидан бошлаб ривожлана бошлайди. Мактабга боргунча у уйин ва уй рўзгорда мехнат қилиш унинг фаолиятида асосий урин эгаллайди.Мактабда укитиш боланинг индивидуал психик ривожланиш суратларини анча тезлатади. -укитиш болани илмий билимлар тушунчалар қонуниятлар оламига олиб киради. У киска вакт ичида кўп нарсаларни билиб олади.
Хозирги кунда туғилган бола бундан бир неча аср олдин тўғилган боладан принципиал тарзда фарк этмаса хам аммо у мактабни тамомлагач замонавий илмий техникавий ва социал тараккиётга якинлиги жихатидан олдинги тенг кўрларидан кескин фарк қилади. Ўкишнинг мохияти ўқувчининг билим олишидан укув фанларини ўзлаштиришдан иборатдир. Бола муайян билимларни эгалламасдан туриб, мехнат қила олмаслигини англаб етиши керак. Ўкитиш жараёнида билишнинг мақсади укув материали бўлиб уни ўзлаштириш укув фаолиятини пировард натижаси хисобланади. Куршаб турган реял вокелик нарсалар ходисалар, хоссалар, укув материалининг ўзлаштириш воситаларидир. Ўкитишнинг илмий билишдан фарки бор.
Илмий билишнинг мохияти реал ходисаларнинг нарсаларнинг,улар ўзаро алоқадорлигининг ифодаланишидан иборат бўлиб укув ва илмий китоблардан инсоният тажрибасида кайд қилинган билимлар эса қонуниятларини кашф этиш воситаси хисобланади. Укитиш жараёнининг вазифалари.
Ўкитиш 1-таълим бериш, 2-камолатга етказиш, 3-тарбиялаш каби учта функцияни ўз ичига олади.Биринчиси билимларни эгаллаш укув куникмалари ва малакасини шакллантириш жараёнидан иборат.Иккинчиси ўқувчиларни аклий жихатдан ривожлантиришни ўз ичига олади.
Ўкиш ўқувчилар ривожланиши умумий даражасини доимий равишда ошира бориши шарт. Ривожлантириш функциясининг мохияти ана шундайдир.
Учинчиси- тарбиялаш функцияси шундан иборатки укув фаолияти ўқувчини тарбиялайди, унда ватанпарварлик ахлокий фазилатлар нуктаи назар,эътикод идеал эстетик туйғу интизомлилик мехнатсеварлик шаклланади.
Ўкитишнинг таълим бериш ривожлантириш ва тарбиялаш функциялари амалга оширилиши керак. Мактаб ўқувчиси шахсини шакллантириш жараёнига комплект ёндашувга эришилади. Таълим жараёнида қарама-каршиликлар.
Зиддият ривожланиш негизидир. Диалектик материализмнинг билиш назариясига биноан ривожланиш қарама карши кучлар кўраши демакдир.Масалан: кишининг билиш фаолиятида хиссийлик билан рационалликнинг,конкретлилик билан мавхумликнинг тахлил билан синтезнинг қарама каршилиги ривожланишини таъминлайдиган кучлардир. Укитиш жараёнининг ички харакатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилади. Бу ички қарама каршиликлар педагогиқадаги энг мураккаб ва кийин проблемалардан хисобланади.
Ўкитиш жараёнида куйидагича зиддиятлар мавжуд.I. Ўкитиш жараёнида инсоният тажрибасини тулалигича ўзлаштириб олиш мумкин эмас.
Бунга сабаб 1-чидан бу тажрибани ёлгиз бир одамнинг ўзи, катта умри давомида хам ўзлаштира олмайди.2-чидан ўқувчи укиётган пайтда фан, техника, ишлаб чикариш маданият ва хак. хам ривожланади ва такомиллашади.Хамма тажрибани ўзлаштириб олишга улгурмайди.
Шундай бўлишига қарамасдан кимки укиса ўрганса билим олса у инсоният тажрибасидан олган билимлари хажми ва теранлиги жихатидан хамиша бошкалардан олдинда бўлади.
Ижтимоий тарихий билимлар хажми билан ўқувчининг ўзлаштирган билимлари хажми уртасида қарама каршилик вужудга келади. Бу зиддият укитиш жараёнини харакатлантирувчи куч хисобланади.Бу таълим бериш мазмунини доимий равишда такомиллаштириш учун туртки бўлади. ўқитувчилар ўқувчиларга ижтимоий тарихий тажрибадан мумкин қадар кўпрок билим беришга интиладилар. Бу эса укитишга унинг янги принципларини методларини ташқил этилишини кидириб топишга изланишга мажбур этади.2- ўқувчининг индивидуал билиш фаолияти яъни билишнинг у эгаллаб олган даражаси билан иштимоий тарихий билиш яъни билишнинг ўқувчи эгаллаб олиши лозим бўлган даражаси шакллари методлари уртасида зиддият пайдо бўлади. Бу қарама каршиликни бартараф этилиши ўқувчи аклий ривожланишининг суръатлари ва даражасини белгилайди. Хозирги пайтда укув фанлари ва праграммалари 2- даражали материаллардан холи қилиниб, ўқувчиларимиз тушунишини ва ўзлаштирилиш учун анча унгай бўлиб бормокда.
3. Ўқувчининг ривожланишида эришилган даража билан укитиш жараёни уртага куядиган укув вазифаси уртасидаги зиддият. Бунда вазифа боланинг билиш имконитларига қараганда анча мураккаб бўлса бу қарама ккаршилик кийинчилик билан ёки бўлмаса умуман хал этилмаслиги мумкин. Натижада болада укишга қизикиш сусаяди.
Ўқувчи олдига куйилган вазифа хаддан зиёд содда бўлса хам у ўқувчининг ривожланиш даражасини оширишга ёрдам бермайди. Чунки у вазифани ечиш учун ўз аклий кучи ва қобилятини зур бериб ишга солмайди.
Шунинг учун хам ўқувчи олдига аник укув топшириги куйиш ва уни билиш қобилятини активлашувига эришиш керак.
4. Дарс бериш жараёнига ва ўқувчиларнинг укишига таъсир қиладиган яна бошка ички хамда ташки зиддиятлар хам бор.Масалан: укув фани билан тегишли фан уртасидаги ўқитувчи эгаллаган билимлар билан у синфда тушунтираётган укув материали уртасидаги педагогик билимлари билан бу билимларни амалда куллай олиши малакаси уртасидаги ўқувчини билимларни ўзлаштириш усуллари билан ўқитувчини дарсда тушунтириш усули уртасидаги каби зиддиятлар: