Билимларни эгаллаш босқичлари. I-босқич: бу идрок этишдир. Психологиядан маълумки идрок этиш бу мақсадга йуналтирилган тарздаги билиш жараёни демакдир.У сайланма характерда эга бўлади. Шунинг учун аввал ўқувчиларга мавзу хакида хабар бериш яъни уларни нимани ўрганажаклигини айтиш керак. Вазифа куйиш ва уни тушунтириш керак. Мабодо ўқувчилар укув топширигини тушунмай колсалар укув материали билан таништиришга утмаслиги керак. Сунгра ўқувчилар ўқитувчи рахбарлигида тайёргарлик ишларини бажарадилар. ўқитувчи укув материали билан дастлабки тарзда таништира бошлайди.Бу таништириш реал ёки тасвири туширилган нарсалар ходисалар,вазиятларни кўзатишдан содда тажрибалар утказишдан иборат бўлади. Биринчи босқич: Качонки ўқувчилар кайси ходисалар вокеалар нарсаларни ўрганишлари кераклиги ва укув топширигини қанчалик англаб олганликлари хакида етарлича тасаввурга эга бўлган пайтда тугалланади.
II-босқич, бу материали идрок этиш босқичи хисобланади. У билимларнинг назарий томонини алохида ажратиб кўрсатишдан ва тахлил қилишдан иборатдир.Асосий фикрни топиш тушунчаларни ажратиб кўрсатиш уларнинг белгиларни асослаб бериш изохловчи материалининг характерини тушиниб олиш мисоллар ва тушунтирувчи фактлар йигиндисини ўрганиш керак. Ўқувчи асосий 2-даражани кушимча изохловчи кисмларни ажрата олиши учун унинг билимларида система бўлиши шарт. ўқувчи ўрганилаётган коидаларни ё репрадуктив тарзда ё ижодий тарзда яъни фикр мулохазаларга ўзининг мисолларини фактларини ечим усулларини киритган холда асослаб ва исботлаб бера олиши керак.
III-босқич.-Бу ёд олиш ёки мустахкамлашдир. Вазифа олинган билимларни ўзок вакт давомида саклаб колишдан иборатдир. Бу борада билиш фаолияти асосан машклар мустақил равишда репрадуктив ёки ижодий иш қилиш тарзида юз беради. Назарий материал тушунчалар коидалар исботлар хар хил машклардан такрорланади. Тушунчаларнинг белгилари мустахкамрок ўрганиб колади. Коидалар теоремалар, қонунлар, яхширок эслаб колинилади.
Ўқитувчи ўқувчилар томонидан тексларни беихтиёр кучириб олишларига машкларни чукўр ўйлаб утирмасдан бажарилишларига йул куймаслик керак.ўқитувчи ёдлашнинг турли хил усулларини билиш ва буни энг макулини ўз ўқувчиларига тавсия этиши мумкин. Хотирани ривожлантириш учун ёд олиш сўзлаб бериш иншо ёзиш жуда хам фойдалидир.3-босқич: Якунида ўқувчилар назарий материалини биладиган уни машкларни бажаришда масалани ечишда теоремани исботлашда ва хк.куллай оладиган бўлишлари керак.IV-босқич. Билимлар малака ва куникмаларини амалий фаолиятда айникса мактаб кошидаги участқада укув устахоналарида лабараторияларда ишлаш чогида шунингдек тракторларда комбайинларда станокларда ва бошка машиналарда ишлашга ўрганиш жараёнида кулланишдан иборатдир. Ўкитишнинг ўқувчилар амалий фаолияти билан богликлиги ахлокий фазилатларни шакллантиришда қизикиш ва мойилликни хосил қилишга укишни ижобий тарзда асослашга ёрдам беради.