Таянч тушунчалар.
Мактаб таълими,мезонлар,укув режаси,дастури,дарсликлар,фан ва техника ривожи ва таълим мазмуни,халк таълими қонунлари,миллий қадриятлар,урф-одатлари,анъаналар.
А Д А Б И Ё Т Л А Р.
1. Педагогика 1996. Мунавваров.
2. Ўзбекистон Республикасининг Халк таълими тўзишдаги қонуни
(1997 й 29 август).
3. Умумий урта таълим Давлат таълим стандартлари.
4. Ўзбекистон Республикаси урта умумий таълим консепцияси (Халк
таълими 1992 й N=2.
5. Мустақил Ўзбекистоннинг ёш авлодни тарбиялашда махалла, мактаб
ва оила хамкорлиги концепцияси.
6. "Хам укишсин, хам укишсин" (Гуландон Алимова Ўзбекистон
Республикаси халк таълими вазирлигининг урта таълим бошкармаси
бошлиги "Халк сўзи" газетаси 30 09 1995 й N= 189.
МАВЗУ- ЗАМОНАВИЙ ЎКУВ ЮРТЛАРИДА ЎКИТИШНИНГ МЕТОД ВА ВАЗИФАЛАРИ.
РЕЖА.
1. Ўкитиш методлари хакида тушунча.
2. Ўкитиш методларининг таснифи ва уларнинг тахлили.
3.Таълимни рағбатлантириш методлари.
4. Ўкитишнинг асосий воситалари.
5.Хар хил типдаги укув юртларида укитиш методларини танлаш хусусиятлари.
Ўкитиш методи бу ўқитувчи ва ўқувчининг тартибга солинган ўзаро алоқадаги фаолияти усули укитиш жараенида таълим ва ривожланиш масалаларини хал қилишга қаратилган фаолиятдир.
Ўкитиш методлари укув жараенининг мухим таркибий кисми хисобланади.
Усуллар ахборотни ўзатиш ва кабўл қилиш характерига қараб сўз орқвали ифодалаш,кўргазмали ва амалийга бўлинади.
Ўкув билиш фаолиятини тахлил қилиш ва амалга ошириш жараенининг ўзи ўзатиш,кабўл қилиш, англаш укув информа-цияларини эсда саклашни хамда олиналиган билим ва куникмаларини амалиетда куллай олишни назарда тутишини хисобга олсак 1-чи гурух методлариги сўз орқвали ўзатиш ва информацияни эшитиш орқвали кабўл қилиш методлари укув информациясининг амалий мехнат харакатлари орқвали бериш ва уни тактиль кинестезик кабўл қилиш укув информациясининг кўпгазмали ўзатиш ва кўриш орқвали кабўл қилиш методлари киради.
Ўкув билиш фаолиятини рағбатлантириш ва асослаш методларини таълимга қизикишни рағбатлантириш методлари хамда таълимга бурч ва маъсулиятни асосдлаш мумкин.
Таълимнинг рағбатлантириш методлари
1.Таълимнинг рағбатлантириш методлари.
2.Таълимга бурч ва маъсулиятни рағбатлантириш методлари.
Таълимда назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш методлари куйидагилардир.
1.Огзаки назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш методлари.
2.Езма назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш методлари.
3.Лаборатория-амалиет назорати ва ўз-ўзини назорат қилиш методлари.
4.Тест назорати.
Таълимнинг огзаки методларига хикоя,лекция,сухбат ва бошкалар киради.Бу методда ўқитувчи сўз воситасида укув материалларини баен қилади,тушунтиради , ўқувчилар эса тинглаш, эслаб колиш ва англаш орқали уни фаол кабўл қиладилар ва ўзлаштирадилар.
Педагогиканинг илмий тадқиқот усуллари қанчалик тўғри танланса таълим-тарбия мазмунини янгилаш ва такомиллаштириш шу даражада яхшиланади.Педагогика фани хам бойиб боради.Хозирча мавжуд ва ишлаб чикарилган куйидаги илмий тадқиқот усулларига таяниб фикр юритса бўлади.
1.Кўзатиш методи.
2.Сухбат усули.
3.Болалар ижодини ўрганиш усули.
4.Тест сўровномалар усули.
5.Мактаб хужжатларини тахлил қилиш усули.
6.Экспериментал тажриба синов усули.
7.Статистика маълумотларини тахлил қилиш усули.
8.Математика-кибернетика усули.
Тадқиқотчининг сухбат олиб бориш ва уни керакли томонга йуналтира олишни билиши сухбатдошининг рухий холатига қараб сухбат онгини мослаштириши ғоят мухимдир.
1.Сухбат учун олдиндан савол тўзиш.
2.Вакти ва утказиш жойини белгилаш.
3.Сухбат иштирокчиларининг сони ва касбларидан хабардор бўлиш.
4.Сухбат учун кулай шароит ва эркин гаплашиш имконини яратиш.
5.Махмадона ва бачқана бўлмаслик.
6Сухбат иштирокчиларининг кимлигини характер хусусиятларини эсдан чикармаслик.
7.Сухбат натижаларини зудлик билан тахлил қилиш,киеслаш тегишли хулоса чикариш,лозим бўлса кушимчалар киритиш ва мактаб хаетига татбик қилиш.
Мактаб хужжатларини тахлил қилиш усули:Республикамиз рахбариятининг халк таълими юзасидан кабўл қилинган карор ва йул-йуриклар асосида мактабда бажарилган ва бажарилаетган таълим-тарбия ишларини юритилган хужжатлар орқвали аниклаш усули хам мавжуддир.
Мактаб хужжатларини тахлил қилиш деганда ўқувчиларнинг умумий микдори унинг усиш еки камайиш сабаблари тавсифи ўқувчиларнинг фанлар
бўйича ўзлаштириш даражасига синфда колишнинг олдини олиш, рағбатлантириш ва жазолаш чоралари турларига мактабнинг моддий базасига эътибор берилади.
Эксперимент тажриба синов усули:
"Эксперимент" сўзи лотинча сўз "синаб кўриш" тажриба қилиш маъносини беради.Экспериментал тажриба ишлари асосан таълим-тарбия жараенга алоқадор илмий фараз еки амалий ишларнинг тадбики жараенларини текшириш аниклаш мақсадида ўтказилади.
Бунда хам илмий фаразларнинг дидактик еки амалий ахамиятига эътибор берилади.
Эксперимент усули шароитга қараб 3 хил ўтказилади.
1.Табиий эксперимент.
2.Лаборатория эксперименти.
3.Амалий тажриба.
Педагогик эксперимент тажриба ишларини утказишда куйидаги талаблар мавжуд.
1.Ишнинг аник илмий жихатдан асосланган фаразлаш,аниклаш ва кутилиши лозим.
2.Илмий иш еки педагогик фаолият учун аник объект белгилашни амалга ошириш борасида кушимча усулларни аниклаш.
3.Тажриба иши утказиш вакти ва муддатини белгилаш.
4.Тажриба учун лозим бўлган асбоб-ускуна ва х.лар тайер туриши.
5.Эксперимент натижаларини зудлик билан тахлил қилиш, тегишли хулоса чикариш ва тавсиялар бериш керак.
Хикоя. Ушбу методда ўқувчиларга савол билан бўлинмасдан укув материали огзаки баен қилиниши кўзда тутилади.
Хикоянинг бир неча тури бўлиши мумкин. Хикоя-муқаддима, хикоя-баен, хикоя-хулоса. Хикоя методини куллашда куйидаги методик усуллардан фойдаланилади: информацияни баен қилиш, диққатни фаоллаштириш, хотирада саклаш, жадаллаштириш усуллари, ухшатиш, таккослаш, асосийсини ажратиш, якунлаш каби мантикий усуллар. Хикояни самарали куллашнинг шартлари:
1.Режани кунт билан уйлаш.
2.Мавзуни еритишнинг оқилона изчиллигини танлаш.
4.Баёнда зарурий эмоционалликни танлаш зарур.
Укув лекцияси.(маъруза).Таълимнинг сўз билан ифодаланган методларидан бири сифатида укув маърўзаси укув материалини огзаки баен қилишни кўзда тутиб, хикоядан ўзининг хажмининг катталиги, мантикий кўрилиш, образ исботлаш ва умумлаштиришнинг мураккаблиги билан ажралиб туради.
Маърўза бутун дарс еки машгулотни банд этади,хикоя эса факатгина унинг бир кисмини эгаллайди.
Маърўза асосан урта мактабларнинг юқори синфларида, шунингдек техникум ва олий укув юртларида уқилади.
Сухбат. Сухбат методи атрофлича уйланган саволлар ердамида укитучи билан ўқувчилар орасидаги сухбатни кўзда тутиб,у ўқувчини фактлар тизими,янги тушунчалар ва қонуниятларини ўзлаштиришга олиб келади.
Сухбат методининг кулланишида саволларнинг куя олиш усуллари (асосий,кушимча,йулловчи ва х.) ўқувчининг жавоб ва мулохазаларини мухокама қилиш усуллари сухбатдан хулосаларни шакллантириш усуллари,жавобларни тузатиш усулларидан фойдаланилади.
Таълимнинг кўргазмали методларини шартли равишда иккита гурухга бўлиш мумкин .
1.Иллюстрация методи.
2.Намойиш қилиш методи.
Do'stlaringiz bilan baham: |