Таълим йўналиши: 5310200-«Электр энергетикаси (сув хўжалигида)» Кафедра


Мавжуд электр таъминот схемалари ва электр истеъмоли тахлили



Download 1,65 Mb.
bet5/19
Sana11.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#774197
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Очилов С

1.2 Мавжуд электр таъминот схемалари ва электр истеъмоли тахлили
Ҳозирги кунда “Даштобод” 110 кВ подстанциясиТДТН-16000/110 қуввати16000 кВАли куч трансформатори ёрдамида ишлаб келмоқда.
Куч трансформаторларни ҳимоя қилиш учун қуйидаги асосий ҳимоялардан фойдаланилиб келинмоқда.

  • Дифференциал ҳимоя – трансформаторларда асосий ҳимоя деб ҳисобланади. Трансформаторларнинг ичидаги контактлар орасида ва трансформаторлардан чиқишида юз берган қисқа туташувлардан сақлайди. Бу ҳимоя Д3Т-11 типли реле асосида бажарилади [7-12] .

  • Газ релеси ҳимояси - газли ҳимоя трансформаторларнинг ички ҳимоянинг ўта сезгирли ва универсал ҳимояларидан бири деб ҳисобланади. Газли ҳимоя мой билан совутиладиган ва мой учун қўшимча бакка эга бўлган трансформаторларга ўрнатилади. Ушбу ҳимоя трансформатордаги барча бузилишлари, яний мойни юқори қизишида, трансформатор мойини кимёвий парчаланишига, ва чўлғам изоляциясининг органик материалларининг бузилишига олиб келлиши сабабли трансформатор ичида газ ажралиб чиқиши асосида асосланган [13-18].

Трансформаторни резерв ҳимоя қилишга ўта юқори токлардан ҳимоя – максимал ток ҳимоясидир. У қисқа туташув бўлганда асосий ҳимояни фаолияти зонадан ташқарида бўлса ўчиргичларни узишга мўлжалланган [5,7].
Ўта юкланиш ва қизишдан ҳимоя. Трансформаторларни ўта юкланиши одатда симметрик кўринишда бўлади. Шунинг учун ўта юкланишдан ҳимоя битта фазага уланган максимал ток ҳимояси ёрдамида бажарилади. Трансформаторни қизиши мойни 95°С ҳароратгача етиши билан ишга тушиб кетади. Бунда трансформаторда қизишни маълум бир вақт ичида (ШЗП) сигналида ишга тушиш чегараси ўрнатилган ҳарорат датчиги ТС (термосигнализатор) ўрнатилади.
Бундан ташқари 0,7IН (IН – трансформаторнинг номинал токи) дан юқори ўрнатма қийматидан ошганда совутиш учун вентиляторлар ва трансформаторнинг мойини ҳарорати 55°С дан ошганда уланади.
35 ва 10 кВ кетувчи линияларини ҳимоя қилиш учун қуйидаги ҳимоялар кўриб чиқилади: токли ажратиш (вақтсиз қисқа туташув токидан ҳимоя қилиш) ва максимал ток ҳимоя (маълум вақтлиқисқа туташув токидан ҳимоя қилиш) ўчиргичларни ажратиш ва сигналли ер билан қисқа туашувдан ҳимоя.
10 кВ шина секцияларини ҳар бирида изоляция назорати ўрнатилиб 3U0кучланиши пайдо бўлганда назорат қилинаётган тармоқда ердаги бир фазали қисқа туташувни аниқлашдан иборат. Нолли кетма кетликдаги кучланиш фильтри сифатида изоляцияни назорат қилиш қурилмасини бажариш учун бирламчи томони юлдузча иккиламчи томони узилган ҳолатдаги учбурчак уланган икки чулғамли уч фазали трансформаторлардан фойдаланилади. Узилган ҳолатдаги учбурчак уланган иккиламчи чулғам нолли кетма кетликдаги кучланиш фильтрини ҳосил қилади. Тармоқда 3U0кучланиши пайдо бўлиши кучланиш релесини ишга туширади, қайсики у ўз навбатида овозли ва ёруғлик сигналларини узатишни таъминлайди. Телемеханика воситасида диспетчерга сигнални юборади.
ЗРУ-10 кВ даги аварияга қарши автоматика сифатида автоматик частота юксизлантириш (АЧЮ) ненормал ёки электр қурилмаларни ишини авария режимида тармоқ частотасининг пасайишида юқори категорияли истеъмолчиларни тармоқдан ажратиш учун ҳизмат қилади. Тармоқ частотаси тиклангандан сўнг эса истеъмолчилар автоматик қайта уланадиган частотали автоматика (ҚУЧА) ёрдамида автоматик уланади.
Бундан ташқари подстанцияда автоматик қайта улаш ва резервга автоматик кириш ишлаши кўриб чиқилади. Автоматик қайта улаш 35 ва 10 кВ ли ҳаво линияларида фойдаланилади. Автоматик қайта улаш 35 ва 10 кВ томонларида кўриб чиқилган.
Подстанциянинг иккиламчи занжири 220 В кучланиш билан таъминланадиган доимий оператив ток ёрдамида амалга оширилади. Иккиламчи занжирнинг электр таъминоти 1 та хусусий эхтиёжлар учун 10/0,4 кВ ли трансформатор амалга оширади. Иккиламчи занжирни резервлаш учун секцияли ажратгич ячейкаларидаги ҳимояни занжир ҳалқаси кўриб чиқилган.
Марказий сигнализацияси қурилмаси индивидуал ёруғлик ва умумий овоз огоҳлантирувчи ва диспетчер пунктига узатиш учун авария сигнализацияси сифатида кўриб чиқилган.



Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish