2. ЭНЕРГИЯ АУДИТ ЎТКАЗИШ УЧУН ПОДСТАНЦИЯ ИШИНИНГ РЕЖИМЛАРИНИ ҲИСОБИ ВА ТАҲЛИЛИ 2.1 “Даштобод” 110/35/10 кВ ПС истеъмолчиларини ҳисобий юкламаларини аниқлаш Электр юкламаларни аниқлаш ҳохлаган электр таъминот тизимларини лойиҳалаштиришни биринчи босқичи ҳисобланади. Электр юкламаларни ҳисоби барча элементларни танлаш ва лойиҳалаштирилаётган электр таъминот тизимининг техник иқтисодий кўрсаткичлари билан аниқланади. Кутилаётган юклама тўғри баҳолаш электр таъминот схемасидаги капитал ҳаражатлар, рангли металларни ҳаражати, электр энергия ва эксплуатацион ҳаражатларни йўқолиши ҳамда электр қурилмаларни ишончли ишлашига боғлиқ бўлади.“Даштобод” 110/35/10 кВ подстанциясини фаолияти қандай юкламаларга уланганлиги бизга маълум. Юклама бўйича маълумотлар 2.1. жадвалда келтирилади.
2.1 жадвал
“Даштобод” 110/35/10 кВ подстанцияси истеъмолчиларининг юкламалари
2.2 Ҳисоблашни назорат нуқталарини ва қисқа туташув токларини турларини асослаш ва танлаш. Қисқа туташув токи ўтганда электр қурилмаларни ишдан чиқишдаги зарарни камайтириш учун ҳамда электр энергетика тармоқларини ишини нормал режимда тезда тиклаш учун қисқа туташув токини тўғри аниқлаш ва улар бўйича ҳимоя аппаратлари ва қисқа туташув токларини чеклаш воситаларини танлашталаб этилади. Бундан ташқари, қисқа туташув токларини ҳисоби авария режимида ишлайдиган истеъмолчиларни шартли ишлашини бахолаш, аппаратлар ва ўтказгичларни электродинамик ва термик мустаҳкамлик шартлари бўйича текшириш, реле ҳимоя ва автоматика қурилмаларни созлаш учун, электр улаш схемаларини танлаш, баҳолаш ва солиштириш, электр узатиш линиясини линия алоқасига таъсирини аниқлаш ва авария таҳлили талаб этилади.
Қисқа туташув нуқтасини жойлаштиришни танлаш шундай тарзда олиб бориладики, бунда текширилаётган қурилмалар, ўтказгичлар қисқа туташув вақтида энг кўп ноқулай шароитларда бўлади. Реле ҳимоясини ҳисоб китобларида қисқа туташув нуқтасини жойи унинг вазифасига кўра ( бошида ёки оҳирги ҳимоя қилинаётган участкаларда) аниқланади.
Қисқа туташув жойи қуйидагича танланади:
Қисқа туташув токи шахобчалар бўйлаб оқиб ўтади, бунда аппаратура танланади ёки реле ҳимоясининг параметрлари ҳисоб китоб қилинади;
Мавжуд режимда ишлаганда қисқа туташув токларининг энг кўп қийматини аниқлаш учун қисқа туташув жойи ҳимоя қурилмаси жойида танланади (линияни бошида, трансформаторгача ва ҳакозо). Қисқа туташув токини энг кичик қийматини аниқлаш учун қисқа туташув жойи ҳимоя қилаётган участкалар оҳирида ёки кейинги (резерв) участкаларда резервни ҳимоясини текшириш учун таналанади;
Иккита реле ҳимоя қурилмасини сезгирлиги бири бирига мослаштириш учун қисқа туташув жойи ўша қурилмани фаолиятини оҳирги зонасида танланади;
Қисқа туташув билан биргаликда тақсимлаш коэффициентларини аниқлаш учун оҳирги тугунда танланади.
Реле ҳимоясини ҳисобини қисқа туташув турига қараб танланиши унинг функционал вазифалари ва уч, икки ва бир фазали ерга қисқа туташуви аниқланади. Ҳисоблаш сифатида мустаҳкам шиналар ва аппаратларнинг электродинамик турғунлигини аниқлаш учун уч фазали ҚТ қабул қилинади; ўтказгичлар, аппаратларни термик турғунлигини аниқлаш учун токни қийматига қараб уч ва икки фазали ҚТ қабул қилинади. Аппаратларни ўчириш ва улаш қобилиятларини текшириш ерга нисбатан бир фазали ва уч фазали ток қийматига боғлиқ равишда олиб боради. Уч фазали ҚТ симметрик ҳисобланади, яъни бу ҳолатда барча фазалар бир хил шароитларда бўлади ва барча ҚТ ларни кўринишлари носимметрик ҳисобланади. Бунда барча фазаларида ҳар хил шароит ва ток ва кучланиш қийматларини бузилишига эга бўлади[6-18].
Реле ҳимоясини ҳисоблаш учун 110, 35, 10 кВ шиналаридаги қисқа туташув токларини ҳисоблаш олиб бориш талаб этилади. Бунда уч, икки фазали қисқа туташув токларини ҳисоблаш етарлича ҳисобланади.
2.3 Ҳисоблаш схемаларини тузиши ва алмаштириш схемалари Алмаштириш схемаси шундай электр схема ҳисобланадики, унда берилган ҳисоблаш схемалари бўйича тузилиб, унинг электр ва магнит алоқалари (трансформаторли) электр қаршилиги кўринишида келтирилади. ҚТ токларини ҳисоблашда электр энергия ишлаб чиқарувчи манбалар (энерготизим, генераторлар, электр моторлар) схемада тегиши ЭЮКлар ва ҚТ токини ўтишини таъминлайдиган ва қисқа туташув токларига таъсир этадиган пассив элементлар уларни параметри билан келтирилган индуктивликлар келтирилади. Алмаштириш схемаларининг элементларини параметрлари базис шароитларида номли ва нисбий бирликка нисбатан аниқлаш мумкин. Номли бирликларда ҳисоблашда схеманинг барча қаршиликлари Ом қийматида ифодаланиши керак ва битта базали кучланишга келтирилади. Бундай келтирилишлар фақат манбалар ва ҚТ нуқталари орасида бир ёки бир неча тарнсормация босқичларига эга бўлганда амалга оширилади.