1.3 Электр ускуналарининг ишончлигини ошириш бўйича масалаларни қўйиш. Электр аппаратларни эксплуатация қилиш жараёнида улар ейилиб кетади ва эскиради. Электр аппаратларни ейилиши шартли равишда қуйидагиларга ажратиш мумкин: механик (қурилмани бир қисми узоқ ёки ўзагрувчан таъсирлар остида ёки қурилмани ва аппаратларни эксплуатация қилиш жараёнида унинг бошланғич характеристикаларига нисбатан ўзгаришини содир бўлиши), электр (электр аппаратларни изоляцион материалларининг изоляцион хусусиятлари тикланмайдиган ҳолатда ишдан чиқиши) ва маънавий эскиришидир (узлуксиз тарзда илм фанни таррақиётида янги қурилмаларни пайдо бўлиши) [3].
Подстанция ишга туширилилган вақтда ҳимоя қурилмаси деярли ўтказилмаган. Электр ускуналарининг ишончлигини ошириш бўйича бирорта куч қурилмалар (ток трансформатори, ўчиргичлар ва ҳоказо) алмаштирилмаган. Маънавий эскирган ҳимояни комплекс релесидан фойдаланиш ҳимоя қурилмаларни ишламаслик белгиларини кўрсатиб қолиш мумкин. Келажакда бу эса хавфли авария ҳолатлари ва умуман олган электронегетика тизимлари фаолиятини ишончлилигини пасайтиришга олиб келиши мумкин. Қурилмаларда емирилиш юқори аниқлик билан ишлаш, тез ҳаракатланиш каби хусусиятларини йўқотади ҳамда техник қурилмаларга катта мехнат сарфи ва капитал қўйилмалар талаб этилади. Электромеханик аппаратуралар жуда катта жойни эгаллаши ва ўзининг муҳим энерго истеъмоли оқибатида катта оператив ток билан таъминлаш манбалари талаб этилади [9].
“Даштобод” 110 кВ подстанцияси реле ҳимояси ва автоматика тизимларини эскирган электромеханик қурилмаларни замонавий микропроцессор қурилмасига алмаштириш масаласи ҳозирги кунда долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Янги элемент базасига ўтиш реле ҳимояси ва электроавтоматика тизимлари принципларига ҳеч қандай ўзгариш киритилмайди, фақат унинг функционал имконияти кенгаяди, ундан фойдаланиш осонлашади ва унинг нарҳи пасаяди.
Электромеханик қурилмаларга нисбатан микропроцессор қурилмаларнинг асосий устунлиги қуйидагилар ҳисобланади [20-23]:
Ўлчов трансформаторларни талаб этиладиган қуввати камаяди;