2.5 Кетувчи тармоқларидаги қисқа туташув токларини ҳисоблаш Кетувчи тармоқларидаги қисқа туташув токларини ҳисоблаш пайтида қуйидаги қарорлар қабул қилинади: 10 кВ чиқиш линиялари учун қисқа туташув токини ҳисоблаш олдин бу линияларни ҳимоя қилиш учун ҳисобланган бўлиб ҳозирги вақтда баъзи электр истеъмолчилар қўшилган.
Иккита турли линиялар учун қисқа туташув токларини ҳисобини кўриб чиқамиз. Қолган линияларни ҳисоби эса кўриб чиқилмайди, чунки бошқа линиялар учун ҳисоблар ўхшаш бўлади. 3 расмда кетувчи линияларни алмаштиришни принципиал схемаси тасвирланган.
ТП линиясини ҳисоби (ф. № 2 Чорвадор)
Трансформаторни индуктив қаршилигини аниқлаймиз:
Бу ерда: - трансформаторни қисқа туташувдаги исрофи.
3 расм – 10 кВ кетувчи линияларни алмаштиришни принципиал схемаси
Ом;
Ом.
Уч фазали қисқа туташтув учун қисқа туташишни максимал ва минимал токларини аниқлаймиз:
А;
А.
Бу ерда: и - тармоқнинг максимал ва минимал индуктив қаршилиги.
Ом;
Ом.
Икки фазали қисқа туташиш учун:
А;
А;
3. ДАШТОБОД 110/35/10 ПОДСТАНЦИЯСИ УЧУН РЕЛЕ ҲИМОЯСИ ВА АВТОМАТИКА ҚУРИЛМАЛАРИНИ ТАНЛАШ 3.1 Микропроцессорли ҳимоя тўғрисида умумий маълумот Электромеханик релеларни ривожланиш жараёни ишлаб чиқарувчиларнинг йўналиши электрон кейинроқ эса микропроцессорли ҳимоя қилиш масалаларга ўтганлиги сабабли бундай тадқиқотлар йўналиши 30-35 йиллар олдин тугатилган.
Реле ҳимоясини функциясини бажариши учун микропроцессорлар ва микро ЭВМ лардан фойдаланиш амалий жиҳатдан ҳохлаган мураккабликда ва янги авлоддаги юқори ишончлилик билан ишлашни таъминлаб берадиган кенг функционал имкониятларга асосланган[16-23].
Ҳимоя қилишни рақамли релелари электромеханик ва ярим ўтказгичли аънанавий релелар билан солиштирганда қуйидаги устунликларга эга бўлади. Биринчи навбатда бундай устунликларга қуйидагилар киради:
Ўз-ўзини диагностика қилиш;
Битта микропроцессор блокида электр қурилмаларни ҳимояси ва назорати ҳамда бошқариш функцияларини биргаликда бўлиши;
Энергетик объектларни қуришда ва уларга хизмат кўрсатишда ҳаражатларни қисқариши;
Масофали ҳизмат кўрсатиш имконияти ҳисобига оператив ва реле билан ишлайдиган персоналларни хавфсизлигини таъминлаш.
Бундан келиб чиқиб бу ҳали унинг тўла устунлигини кўрсатмайди. Ҳимоя ва бошқаришнинг рақамли техникасидан келиб чиқиб уни янги реле ҳимояси ва автоматикасининг техникасини ва уни дастур билан таъминлашни ўзлаштириш зарур [3].