3.4.3.Қурилмада ўрнатмани бажариш Максимал ток ҳимояни ишга тушириш токи реле ёки трансформаторни иккиламчи чулғамини номинал токини маълум бир улушигача қайта ҳисобланиш зарур.
Агар ҳимояни ўрнатмаси бирламчи ток учун танланган бўлса, унда улар кучланишга келтирлган бўлиши керак, кейин бирламчи ишга тушириш токини тегишли томондаги трансформаторни бирламчи токига нисбати билан аниқланади [6]:
>>= . (3.6)
Агар ҳимоя ўрнатмаси тегишли томонини номинал токига нисбий бирликларда танланган бўлсаишга туширишни нисбий токини шу томонни базис токига кўпайтириш билан аниқланадиган нисбий иккиламчи ишга тушириш токи аниқланади:
>>= . (3.7)
Трансформаторнинг ҳар бир томонидаги базис токи (коэффициент) трансформаторни тегишли томонини номинал токини ток трансформаторини номинал бирламчи ток нисбатига тенг бўлади:
. (3.8)
3.5. Трансформаторни дифференциал ҳимоясини ҳисоби Трансформаторни дифференциал ҳимоясини амалга ошириш учун Micom Р633 микропроцессор қурилмаси танланган. Трансформаторни дифференциал ҳимояси трансформаторни барча томонида жойлашган 3 та комплект ток трансформаторидан фойдаланилади. Ҳимоя қилинаётган трансформаторни чулғамларини улаш гурухларга мувофиқ ҳимоя қилинаётган трансформаторни паст кучланиш томонидаги ток унинг юқори кучланиш томонидаги иккиламчи токка нисбатан маълум бир бурчакда ортда қолади. Одатда қўлланилаётган дифференциал ҳимоялар иккиламчи чулғамни тегишли улаш гурухларига ўтказиш йўли билан токни компенсация қилади. Трансформаторни томони юлдузча уланганда иккиламчи чулғами учбурчак уланади, ток трансформаторини учбурчак томони юлдузга ўтказилади.
Micom Р633 қурилмасида улаш гурухларни мослаштириш математик амалга оширилади. Барча томонлардаги ток трансформаторлари ҳатоликларни камайтириш учун юлдузча уланади. Micom Р633 қурилмасида паст кучланиш томонидаги Ia-Ib, Ib-Ic и Ic-Ia фаза токларни геометрик фарқини ҳосил қилиш ҳисобига гуруҳларни ўзгартиришлар амалга оширилади. Олдинги олинган амплитудали мослаштиришни сақлаш учун чулғамларни гуруҳларни ток улаш пайтида бундай фарқ коэффициентга кўпайтирилади. Шу тарзда, фаза бўйича ва қўшимча (3.5) ҳисоблар билан амалга оширилади.
Реле пропорционал типли тормоз характеристикага эга. Ҳимояниишга тушириш токи қисқа туташув токини ошишига пропорционал ошиб боради. Тормозланиш токи ҳар бир фазага алоҳида реледан ўтадиган токларнинг орасида энг катта ток қийматидир.
Трансформаторни дифференциал ҳимоя характеристикаси 4 расмда келтирилган. Характеристиканинг биринчи қисмида ишга тушириш характеристикасини энг сезгир диапазони ҳисобланади, унда Id> ростланадиган ўрнатмали горизонтал участкаси номоён бўлади.
Ўрнатилган қиймат 0,2 га тенг бўлиб унда трансформаторни магнитланиш токини ҳисобга олиш керак. Бунда ток ҳатто салт ишлаш токида ҳам оқиб ўтади ва трансформаторни номинал токини 5%ни ташкил этади. Ишга туширишни биринчм участкасининг линияси берилганId> ўрнатма дифференциал токни горизонтал линиясига мос келади.
3.2. расм.Трансформаторни дифференциал ҳимоя қилиш ҳарактеристикаси
Ишга тушириш характеристикасининг иккинчи участкасида эгилган тўғри чизиққа эга бўлиб ва у комплект трансформатор токи ҳатоликларига олиб келадиган дифференциал токни йиғинди нобалансига созлашни таъминлаш керак. m1 ўрнатма характеристиканинг иккинчи участкаси нишаблиги берилади. m1 коэффициенти қиймати уч фазали трансформатор учун ҳимоя 0,3 ни ташкил этади. Ишга тушиш характеристикасидаги букилишни иккинчи нуқтаси авариясиз режимда тормоз токини ошиши йўналишида ўта токларни зонасини охирини аниқлайди. Алоҳида режимларда у токлар номиналдан тўрт марта катта қийматга эришиши мумкин. Демак, 4IrefIR,m2 га тенг бўлган букилишни иккинчи нуқтаси (IR,m2) қиймати трансформаторни ишлашида максимал эхтимолий токига тенг ток берилиши мумкин.
m2– характеристиканинг учинчи участкасини нишаблик коэффициенти. m2 коэффициенти учун ўрнатилган қиймати 0,7 га тенг.
Трансформаторни дифференциал ҳимоясини ўрнатмасини танлаш.
Дифференциал ҳимояни ўрнатмасини танланиши тормоз характеристикасини ва сезгирликни текшириш параметрлари танланшини натижасига олиб келади.
MicomP633 микропроцессор релесидан фойдаланишда токлар трансформациясида пайдо бўладиган иккиламчи токи ва бурчак силжишини фарқини компенсация имконияти пайдо бўлади.
Дифференциал ҳимоясини ўрнатмасини ҳисоблаш 5 жадвалга киритамиз.