1. ОБЪЕКТ БЎЙИЧА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТЛАР ВА ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИНИ ҚЎЙИЛИШИ 1.1 Объектни вазифаси ва умумий характеристикаси Тадқиқот объектиЖиззах вилояти Зомин туманида жойлашган Зомин туман электр тармоқларига қарашли “Даштобод” 110/35/10 кВ подстанцияси ҳисобланади.
“Даштобод” 110/35/10 кВ подстанцияси функционал жиҳатдан электр энергияси кучланишини ўзгартириш ва тақсимлаш учун мўлжалланган. “Даштобод” 110/35/10 кВ подстанцияси иккита ҳаво линиялари ҲЛ-110 кВ орқали таъминланади:
1. Сирдарё вилояти томонидан “Оқбулоқ” 110 кВ линияси;
2. Жиззах вилояти томонидан “Даштобод” 110 кВ линияси.
Ҳозирги кунда Жиззах вилояти томонидан “Даштобод” 110 кВ линиясидан истеъмолчиларга электр энергия билан таъминланиб келмоқда. Сирдарё вилояти томонидан ўрнатилган линия орқали резервда ушлаб турилади. “Даштобод” 110 кВ подстанциясида иккита 16000 кВА ли ТДТН-16000/110 80 ва ТДТН-16000/110-76 трансформаторлар мавжуд. Шунингдек бешта 35/10 чиқиш линияси ва 12 та 10 кВ ли фидерлардан ва резерв фидерлардан иборат.
“Даштобод” 110 кВ подстанцияси ОРУ-35 кВ, КРУН-10 кВва бошқарув шити ҳонасидан иборат. 110 ва 35 кВ ли трансформатор чулғамлари томонида юлдузча схемасига эга бўлиб 10 кВли чулғами эса учбурчак уланган. Подстанция кучланишини ҳар бир томони кучланиш классига мувофиқ ажратгичлар ва секцияли мойли ўчиргичлар орқали ўзаро уланган иккита шинали секциялардан иборат.110 кВ томонидан ажратгичлар ОД 110 (отделитель) ва РЛНД 110 кВ(разъединтель) ўрнатилган. 35 кВ томонидан юқори кучланишли уч қутбли ўчиргич тури С-35М-630-10 ўрнатилган. Вазифаси – 50/60 Гц ўзгарувчан ток частоталари тармоқларида нормал ва аврия режимларида электр занжирларини коммутация қилиш учун мўлжалланган.Ўчиргич ПП-67 пружина орқали бошқарилади. 10 кВ томонида пружина юритмали ВК-10 сериядаги кичик мойли ўчиргичлар қурилмани ички ва ташқи КРУ шкафлардаги иши учун мўлжалланган.
Подстанцияни ток трансформатори ўчиргичдан ҳар томони уч фазали схема бўйича ўрнатилган. Ток трансформатори электр токи қийматини ўзгаришини ва унинг реле ҳимоясини иккинчи занжиридаги (галваник бўшатиш) ўзгариши учун мўлжалланган. 110 кВ томонида ТВТ-110 600/5А, 35 кВ томонида ТФНД-35 1000/5 ва 10 кВ томонида ТПОЛ-10 1000/5 ток трансформаторлари ўрнатилган. Хусусий эхтиёжлар учун таъминлаш манбаси умумий қуввати ТМ туридаги 103 кВА яъни 10 кВ томонларидан 40кВА ва 63 кВАли трансформаторлар бажаради. Ўлчаш занжири ва электр энергияни ҳисоби НКФ-110, ЗНОМ-35 и НТМИ-6 типли кучланиш трансформатори орқали таъминланади. Кучланишни барча классидаги таъминлаш ва чиқиш линияларида, подстанция шиналарида ишларни хавфсиз ўтказишни таъминлаш учун ажратгичлар (шинали, линияли) ва турли типдаги ерлайдиган пичоқлар ўрнатилган.