3. Водий шаҳарларида янги усул мактабларининг очилиши.
Бу мактабларнинг асосий вазифаси капиталистик савдо-саноат муносабатларига тортилаётган ўлка учун саводли кишиларни тайёрлаб беришдан иборат эди. Шунинг учун ҳам янги усул мактабларининг ҳомийлари шаклланиб келаётган маҳаллий бужуа ёки тараққийпарвар ташкилот вакиллари эдилар.
1897 йилда Андижондаги пахта заводи қошида дастлабки янги усул мактаби очилди. Шундан кейин турли катта шаҳарлар (Тошкент, Самарқанд, Қўқон, Марғилон, Хива, Янги Урганч)да ҳам бундай мактаблар очила бошланди. Янги усул мактаблари ўз олдига қуйидаги вазифаларни қўйган эди: 1) ёш авлодга ҳозирги замон ҳаётида керак бўладиган билимлар бериш; 2) эски усулдаги таълимга ёпишиб олмасдан, замонавий таълим усулларини қўллаш. Уларнинг таълим жараёнидаги ижобий усул шу бўлдики, синф-дарс тизимига ўтилди. Дарсларда, айниқса география дарсларида кўргазмалилик, яъни дунё хариталари, глобус ва бошқа жиҳозлардан фойдаланиш яхши йўлга қўйилди. Синфларнинг тоза ва ёруғлиги, парталарда ўтириб ўқитилиши, дарслар орасида танаффусларнинг жорий этилиши катта аҳамиятга эга бўлди. Янги усул мактабларида дарснинг тенг ярми динни ўрганишга, қолган қисми эса илмий билимлар беришга ажратилди.
Муаммоли савол:
Янги усул мактабларининг ҳомийлари кимлар ва нима сабабдан улар ҳомийлик қилдилар.
Туркистон ўлкасининг ҳокимлари аввал дастлабки пайтларда янги усул мактабларига унчалик эътибор бермадилар. 1908 йилда генерал-губернаторликни тафтиш қилган сенатор граф Пален комиссияси хатоларни таъкидлаб кўрсатгач, бу мактабларни хатарли деб топишди. Чунки, улар миллий маданият тараққиётига йўл очар эди. Шунинг учун уларни ёпиб қўйиш мақсадида турли баҳоналар ишга солинди.
Фарғона вилоятидаги янги усул мактабларининг манзили, сони ва ўқувчиларнинг миқдори ҳақидаги маълумотларни қуйидаги жадвалдан билишингиз мумкин.
№
|
Усзд
|
Шаҳар ёки қишлоқ
|
Янги усул мактаблар сони
|
Улардаги ўқувчилар сони
|
1
|
Марғилон
|
Эски Марғилон шаҳри
Янги Марғилон шахри
Шахрихон қишлоғи
|
1
2
1
|
40
72
30
|
2
|
Қўқон усзди
|
Қўқон шахри
Риштон қишлоғи
|
12
1
|
607
52
|
3
|
Андижон
|
Андижон шахри
Хартум қишлоғи
|
5
1
|
230
50
|
4
|
Наманган
|
Наманган шахри
Тўрақўрғон қишлоғи
|
2
1
|
105
10
|
5
|
Ўш
|
Ўш шахри
Қорасув қишлоғи
|
3
1
|
79
20
|
Вилоят бўйича
|
|
30
|
1295
|
Фарғона вилоятидаги янги усул мактабларининг асосчиларидан бири Хамза Хакимзода Ниёзий эди. Камбағалларнинг болаларини бепул ўқитиш мақсадида у очган мактаблар (Наманган 1911, Қўқонда 1914, Марғилонда 1915) йилларда Чор ҳукумати амалдорлари ва махаллий феодаллар томонидан ёпиб қўйилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |