Тадбирлар номи



Download 0,7 Mb.
bet32/38
Sana10.07.2022
Hajmi0,7 Mb.
#770369
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   38
Bog'liq
Фарғона водийси чор Россияси мустамлакачилиги даврида 2010

Муаммоли савол:
«Етимхонлар» кимлар?

Дарвешхон бу қишлоққа яқинлашганда, сафдоши Хушвақт Маҳаммадназаровга 13 киши билан Асакага қайтишни ва волост бошлиғи Маҳмудхон Бобохоновни ушлаб келишни буюрди. Аммо бу киши уйида йўқлиги учун қўлга туширишнинг иложи бўлмади. Марғилон уездининг бошлиғи Ивановнинг ҳарбий қисми қаттиқ қаршилик кўрсатганлиги сабабли чекинганлар. Бу вақтда Дарвешхон ўз одамлари билан Шаҳрихонсой томонга жўнаган эди. Унинг озодлик учун олиб бораётган кураши қирғизларни ҳам руҳлантирди. Чунончи, Наукат волостида яшовчи Нурмуҳаммад Мўмин понсод Бутунбеков билан биргаликда 100 кишидан иборат қўзғолончиларни тўплаб, 1885 йил 17 августда Қорасув волостининг бошлиғи Исмоилхўжа Мулла Юсуповнинг хонадонига ҳужум қилиб, мол-мулкини таладилар. Аммо, волостp бошлиғи қочиб кетганлиги туфайли жазодан омон қолди. Шундай кейин, улар Дарвешхонга қўшилиш учун Қоратол қишлоғига кетдилар. Қўзғолончилар бу ерга яқинлашганларида Олтинкўл волостининг бошлиғи, собиқ Қўқон хонлигининг лашкарбошиси Абдураҳмон Офтобачининг ўғли Абдумўминни Тешиктошда турганлиги ҳақида хабар оладилар. Бу ерга юборилган қўзғолончиларнинг бир гуруҳи Абдумўминни ушлашиб ўлдирадилар.


1885 йил 7-9 сентябрда Норин волостида Муллашерхўжа Назаров ва Мўминбой Жабборқулбоев бошчилигида янги қўзғолончилар гуруҳлари пайдо бўлди. Улар солдатлар томонидан ўққа тутилиб, 3 киши ўлдирилди ва 12 киши асирликка олинди. Хуллас, Дарвешхон ва бошқа мустақилликни тиклашга жонини тиккан сардорларнинг Фарғона водийсида оммавий қўзғолон кўтаришга қаратилган курашлари кутилган натижани бермади. Бунга Чор маъмуриятининг ўз вақтида кўрган чоралари, 1876 йилда Қўқон хонлигининг тор-мор этилиши жараёнидаги қирғин-баротлар ва вайронагарчиликлар халқнинг тинкасини қуритганлиги ва холдан тойдирганлиги сабаб бўлди. Аммо озодлик ғоялари мазлум халқни курашга отлантирди. Улар биринчи навбатда, зўр бериб босқинчиларга хизмат қилаётган маҳаллий маъмурият вакилларини «кофирларга ён босаётган»лигида айблаб, жазолаганлар.
Юқорида шарҳланган қўзғолонлар мағлубиятга учратилган бўлса-да, лекин озодлик кураши турли кўринишларда давом этди. Масалан, солиқларни тўлашдан бош тортиш ёки оқсоқолларни «сайлашга» доир масалалар бўйича ғалаён кўтарилиши шулар жумласидандир. Чунончи, 1890 ил 21 мартда Балиқчи волостининг аҳолиси тўс-тўполон билан Андижон уездининг идорасига тўпланиб, волостp бошлиғи лавозимига дарҳол сайлов ўтказилишини талаб қилишган.
Чор маъмурияти вакилларининг расмий ахборотида вилоятнинг у ёки бу жойларида кўтарилган ғалаёнлар «повстанческие отрядқ», яъни қўзғолон гуруҳлари номи остида баён этилган. Мана шундайлардан бири 1891 йил 22 декабрда Марғилон уезди Найкау қишлоғида пайдо бўлди. Унга Қўқон шаҳарида яшовчи Собирхон Тўра Азизхўжа ўғли бошчилик қилган. У аҳолини Чор ҳукуматининг ҳукмронлигига қарши қўзғатган.
Шундай қилиб, бу даврда Фарғона вилоятида партизанлар ҳаракати ҳолидаги озодлик курашлари сиёсий тусга кирган бўлиб, она-юрт мустақиллигини тиклашга қаратилган эди.



Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish