Тадбирлар номи


йил қўзғолони ва унинг оқибатлари



Download 0,7 Mb.
bet33/38
Sana10.07.2022
Hajmi0,7 Mb.
#770369
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
Фарғона водийси чор Россияси мустамлакачилиги даврида 2010

2. 1898 йил қўзғолони ва унинг оқибатлари.
XIX асрнинг охирларида Фарғона водийси, жумладан, Андижонда пахтачилик анча ривожланиб, ундан рус капиталистлари ва феодал-бойлар фойдаланган эдилар. Сув иншоотлари ҳам ҳукмрон синфлар қўлида бўлиб, кенг меҳнаткаш омма қаттиқ зулм остида ҳаёт кечирарди. Турли солиқ ва мажбуриятларнинг тобора кучайиб бориши қишлоқларда қарздорлик ва судхўрларнинг авж олишига сабаб бўлди. Деҳқонларнинг ерсизланиши ва қашшоқланиши кучайиб, чоракорлик ва мардикорчилик авж олди. Бу эса синфий кураш ва халқ оммасининг чоризм ҳамда маҳаллий ҳукмрон синфга қарши қўзғолон кўтаришига олиб келди.
Бу вақтларда чоризм ҳукмронлиги айрим феодал гуруҳларнинг манфаатларига катта путур етказган эди. Шунинг учун ҳам улар чоризмга қарши кучларнинг бир қисмини ташкил этиб, қулай фурсатни кутмоқда эдилар.
Шу тарзда асосан меҳнаткаш оммадан ва уларга ёндашган бир тўда феодал гуруҳлардан ташкил топган қўзғолон етишган эди. Турли тоифадан иборат қўзғолон қатнашчилари, хусусан, халқ оммаси мустамлакачилик сиёсати ва зулмга қарши бош қўтарган бўлса, феодал оппозициоан гуруҳлар ўз ҳокимиятини ўрнатишни мақсад қилиб қўйган эдилар. Бу гуруҳларнинг тепасида ёшлигидан ҳунармандчилик билан шуғулланган ва кейинчалик эшонлик қилган Мадали Эшон (Муҳаммад Алихалифа - Собир Сўфиев) деган киши турган. Унинг сафдошлари қўзғолонга диний тус бериб, ундан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга ҳаракат қилганлар. Бироқ бошқа бир қатор мамлакатларда бўлганидек, қўзғолоннинг диний ниқобда ўтиши унинг асосий моҳияти ва характерини белгилаб бермайди. Қўзғолон туб маъноси билан кенг меҳнаткаш омманинг синфий курашини ўзида ифода этади.
Муаммоли савол:
Феодал оппозицион гуруҳларнинг мақсадлари нима эди?

Қўзғолон 1898 йилнинг 17 майида Андижон шаҳрига яқин Мингтепа қишлоғида кўтарилиб, унга атроф жойлардаги аҳоли қўшилди. Кетмон, таёқ, тош ва қисман милтиқлар билан қуролланган 2000 кишилик қўзғолончилар шаҳарга кириб ҳарбий гарнизонга ҳужум қилди. Ҳар икки томон ўртасида қаттиқ жанг бўлиб, Чор аскарларидан 22 киши ўлдирилди ва 24 киши ярадор бўлди. Қўзғолончилардан ҳам ўлдирилган ва ярадорлар бор эди. Кўп ўтмай қўшимча ҳарбий ёрдам келиб, қўзғолон бостирилди. Гарчанд қўзғолон бостирилган бўлса-да, унинг таъсирида бир қатор жойларда халқ қўзғолонлари юзага келди. Масалан, Наукат, Яккатут, Асака ва бошқа жойлардаги ғалаёнлар шулар жумласидандир.


Айрим маълумотларга кўра, қўзғолоннинг шуҳрати Хива ва Бухоро хонликларигача бориб етган. Андижон қўзғолони чор ҳукуматини шу даражада ваҳимага солганки, Тошкент, Чимкент ва Авлиёота уездлари ҳамда Самарқанд вилоятларида қўзғолон кўтарилишига қарши қаттиқ чоралар кўрилди. Чор ҳукумати қўзғолонни раҳмсиз равишда бостирди. Унинг қатнашчиларидан 800 га яқин кишини ҳибсга олиб, қийнов ва шафқатсизлик билан улар устидан тергов олиб борди. Ҳатто кўп кишилар тергов вақтидаёқ қаттиқ қийнов ва азоб орқасида ўлди.
Суд Андижон, Ўш, Наманган ва Марғилонда ўтказилди. 226 кишини осиб ўлдиришга ҳукм қилинди. Мадали Эшон ва унинг сафдошлари Андижон шаҳрида осиб ўлдирилиб, уларнинг мурдаси Андижонда кун бўйи сақланди. Чор ҳукуматининг ўлкадаги вакиллари халқ оммасининг нафратини янада зўрайиб кетишидан қўрқиб осишга ҳукм қилинганларнинг кўп қисмини қаторга юбориш ва қамоқ жазолари билан алмаштиришга мажбур бўлди. Бундан ташқари суд Андижон шаҳридаги ҳарбий гарнизонда ўлдирилган ҳар бир солдат оиласи учун 5000 сўмни жавобгарликка тортилган қўзғолон қатнашчиларидан ундириш ҳақида ҳукм чиқарди. Бу ҳукм қамалганларнинг мол-мулкини мусодара қилиш ҳисобига амалга оширилди. Чор ҳукумати бу билан чегараланмай, аҳолиси қўзғолонда қатнашганлиги учун бир нечта қишлоқларни бузиб, юзлаб хонадонларни таг-туги билан қўпориб ташлади.
Шундай қилиб, Чор ҳукуматининг мустамлакачилик сиёсати туфайли феодал тузумга қарши кўтарилган Андижон қўзғолони шафқатсиз равишда бостирилди. Бироқ Чор ҳукуматининг ваҳшиёна жазо ва тадбирлари эрксевар халқнинг озодлик ҳаракатларини тўхтата олмади. Ўлкада синфий кураш давом этди.



Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish