Тадбирлар номи



Download 0,7 Mb.
bet37/38
Sana10.07.2022
Hajmi0,7 Mb.
#770369
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
Фарғона водийси чор Россияси мустамлакачилиги даврида 2010

Муаммоли савол:
1916 йил қўғолони бошланди: сабаб ва баҳона.
Халқ қўзғолони Норин волостининг Хўжавот қишлоғида ҳам бўлганлиги маълум. Бу ерда 1000 кишига яқин оломон қўлга тушган нарсалар билан қуролланиб, оқсоқолнинг уйини ўраб олдилар. Бироқ, қўзғолон жазо отряди томонидан тарқатилиб Т.Абдувоситов, Ж.Қўрбошиев, М.Мадаминов, Р.Худойбердиев, И.Диёрбоев ва Б.Одилбоев сингари қўзғолон бошлиқлари қамоққа олинди.
1916 йили шу уезднинг Капа, Пода қишлоқлари ва Балиқчи волостида ҳам қўзғолон кўтарилди, оқсоқол ва элликбошилар оломон томонидан ўлдирилди. Бундай қўзғолонлар Андижон уездининг Жалақудуқ, Ҳакимобод, Избоскан ва Ёрбоши волостларида бўлган. Жалақудуқ волостидаги Сўфи қишлоғида маҳаллий маъмурият вакилларидан 5 киши қўзғолончилар томонидан ўлдирилган. Бу ишда фаол қатнашган Мамарасулов, Ҳасанов, Сўпиев ва бошқа қўзғолончилар қамоққа олиниб, судга берилган.
Фарғона вилоятида энг йирик қўзғолонлардан бири 1916 йил 10 июлда Марғилон шаҳрида бўлиб ўтган эди. 20-25 минг кишидан иборат шаҳар аҳолиси Ўрда майдонида тўпланиб, сафарбарлик ҳақидаги фармонга қарши қўзғолон кўтардилар. Қўзғолончилар бу майдонга фармонни тушунтириш ва амалга ошириш мақсадида сўзламоқчи бўлган полицмейстер, подполковник Пахотин ва маҳаллий маъмурият вакилларини гапиришга мутлақо йўл қўймай, уларга ҳужум қилганлар. Полковник Пахотин эса тўппончани ўқталган ҳолда зўрға тўдадан қочиб қолган.
1916 йилги қўзғолон вилоятнинг Скобелев уездини ҳам қоплаб олган эди.
1916 йил 11 июлда бу уездга қарашли Файзиобод волостининг Эшонгузар қишлоғида қўзғолон кўтарилиб, қози М.Мусаев оломон томонидан тошбўрон қилиб ўлдирилган.
Халқ қўзғолонлари вилоятга қарашли Қўқон уездининг кўп жойларида ҳам бўлиб ўтган. Чунончи, Қўқон шаҳрининг Аравон волостида халойиқ адолатсизлик ва зулмга қарши кўтарилиб волостp ҳокимини калтаклаб ўлдирганлар.
10 июлp кечаси Янгиқўрғон волостининг Шайхмир қишлоғи аҳолиси М.Азизов бошчилигида оқсоқол Н.Шоюсуповнинг уйини ёндирган. Ҳарбий маъмурият волостда халқ қўзғолонлари бошланганлиги муносабати билан уларни бостириш ҳамда банкларни, мол-мулкларни ва давлат ташкилотларини ҳимоя қилиш учун ҳарбий ёрдам сўраб, вилоят губернаторига мурожаат қилган.
8 июлда қўзғолон уезднинг Катта Авгон қишлоғида бўлиб, халқ оммасига элликбоши ва бошқа амалдорларнинг сафарбарликка юбориш ҳаракатига очиқдан-очиқ қарши чиқиб, уларни калтаклаганлар.
Бу воқеанинг эртасига Ганжиравон қишлоғи аҳолиси бош кўтарган. Жазо отряди қишлоқда 139 кишини ҳибсга олган эди. 9 июлдан 10 июлга ўтар кечаси Ганжиравон қишлоғи ва унинг атрофларидаги жойларнинг аҳолиси биргаликда қўзғолон кўтариб, 100 кишилик оломон волостp ҳокимининг уйига бостириб кирган ва сафарбарлик рўйхатини, уй-жиҳозларини ёндирганлар. Ҳоким эса қочиб қутилган. Жазо отряди 29 кишини қамаган.
1916 йилги қўзғолон тарихида Найманча қишлоғидаги аҳолининг кўтарилиши диққатга сазовордир. Бу қўзғолонда аёллар жасорат ва ташаббус билан бош кўтариб, қўзғолоннинг биринчи сафида турганлар. Шундан кейин жазо отряди зўрлик билан аёлларни четлатиб, эркаклар билан юзма-юз бўлган. Шунда оломон орасидан отряд бошлиғига қараб тошлар отилган. Бу қўзғолон ҳам бостирилган.
Қўқон уездидаги 1916 йилги қўзғолонлар йирик қишлоқлар билан бир қаторда майда қишлоқларни ҳам ўз ичига олган. Бундай ҳолларда 3-4 та қишлоқ биргаликда ҳаракат қилганлар. Масалан, Қудаш волостига қарашли Қирқкетмон, Бешкалапаён ва Бешкалабола қишлоқларидаги халқ оммасининг қўзғолони шулар жумласидандир.
Қўқон уездидаги қўзғолонлар бостирилган бўлса-да, улар эксплуаторлар синфини анча заифлаштирди ва келажакда йирик қўзғолонларни юзага келишида муҳим аҳамиятга эга бўлди:
1916 йилги миллий-озодлик ҳаракатлари Фарғона вилоятининг йирик уездларидан бири-Наманганда ҳам кенг кўламда ўтган эди. Халқ, даставвал, 9 июлда Наманган шаҳрида оёққа қалқиган. Бу куни минглаб эркак ва аёллар чор ва маҳаллий маъмуриятнинг сафарбарлик ҳақидаги фармонини тан олмасликларини билдирганлар. Маъмуриятнинг қўзғолонни тарқатиб юбориш тўғрисидаги хатти-ҳаракати ҳеч қандай натижа бермади. Аксинча, халқ оломони тобора зўрайиб борди.
12 июлда уезднинг Уйчи қишлоғида қўзғолон кўтарилган. Қўзғолончилар Умурзоқ Бобожонов ва Аҳмадали Ҳасанбойхожиевлар бошчилигида эксплуататорларга қарши курашиб, элликбошини уриб ўлдирганлар. Бу ҳаракатда М.Қаюмов, А.Мухторов, М.Абдураҳимов ва М.Абдукаримовлар ҳам фаол қатнашаганлар. Бу кишиларнинг барчаси қамоққа олинган.
1916 йилнинг 12 июлида Олмос қишлоғида эркак ва аёллар биргаликда бош кўтариб маҳаллий маъмуриятнинг адолатсизлиги ва қийновига қарши курашдилар.
Наманган уездининг Пашкаран, Уйчи, Хўжаобод, Уйғур, Тошқўрғон ва Вазик қишлоқларида ҳам аҳоли қўзғолон кўтариб, амалдорларнинг уйларига ҳужум қилган ва рўйхатларни ёндирганлар:
1916 йилнинг 15 июлида Наманган уездининг Чодак қишлоғида кўтарилган қўзғолон ҳам диққатга сазовордир. Кўп сонли оломон волостp ҳокими Маллақози Худойбердиевнинг уйига бостириб кирган, уни тепкилаган. Кетмон, таёқ, тош ва болталар билан қуролланган халқ Ш.Тойирбоев, М.Каримов, М.Аширматов, М.Мараджонов ва бошқа маъмурларни ҳам калтаклаган. Қўзғолончилар орасидаги айрим кишиларда тўппонча ҳам бўлган. Қўзғолончилар қишлоқ оқсоқоли Н.Аминовнинг уйи ва боғини хонавайрон қилиб ташлаганлар. Шунингдек, оқсоқолнинг 15 минг сўм пули, 30 минг сўмлик ери ва 10 сўмлик қарздорлик ҳужжатлари ҳамда 10 минг сўмлик уй-жиҳоз асбоб ва моллари йўқ қилинган, оқсоқолнинг ўзи Ўш шаҳрига қочиб қутилган.
Фарғона вилоятини қамраб олган 1916 йилги миллий-озодлик қўзғолони маҳаллий ҳокимият ва чор амалдорларини шу даражада ваҳимага солганки, вилоят губернатори, генерал-лейтенант Гиппиус Россия ҳарбий министрининг ўринбосари П.А.Фроловга қуйидаги мазмунда телеграмма жўнатган: «Маҳаллий маъмурият қўзғолончи халойиқ томонидан қонли жазоланишдан қутилиш учун қочиб кетмоқдалар. Тобора авж олиб бораётган воқеалар аҳволни жуда қийинлаштиришга олиб келади. Шубҳа йўқки, ғалаёнлар диний ва сиёсий асосда қизғин тус олиб, фанатиклар томонидан фойдаланилади. Айни бир пайтда мен Фарғонадаги ўн йиллик иш тажрибам асосида аҳволни шундай баҳолайманки, маҳаллий маъмуриятнинг барча юқори табақаси бизга содиқдир, бироқ улар қўзғолон кўтарган паст табақага таъсир қиладиган бирор ташкилотга ва қобилиятга эга эмас. Юқори табақада кўр фанатиклар ҳам бўлиши муқаррардир. Аҳволни фақат ҳуқуқи ҳеч нарса билан чегараланмаган кучли ҳокимият қутқариши мумкин. Эртага ҳайит байрами бошланиши муносабати билан вазиятга мувофиқ тегишли чораларни кўраман. Вилоятларда ҳарбий ҳолат эълон қилинишини ва унга мувофиқ менга ваколат берилишини сўрайман. Фарғонани ишонтириш ва оқилона бошқариш орқали ғалаёнлардан қутқариш учун барча кучни ишлатаман. Аммо вазият қишлоқ ва, ҳатто, шаҳарлардаги маҳаллаларни хонавайрон қилиш ва ерларни давлатга ўтказиш чораларини амалга оширишни тақазо қилади. Бу тўғрида мен маҳаллий аҳолига ўз мурожаатимни ҳавола қилдим ва бу қўрқитувимни зарур бўлганда амалга ошираман. Умид қиламанки, бир ой давомида вилоятни тинчлантираман. Шундан кейин ортиқча қўшинлар олиб чиқиб кетилиши ҳамда оқилона ва тинчлик воситалари билан бошқаришни амалга ошираман. Ҳозирда пахта ишлари ҳаётни тинч йўлга қўйилишини талаб этмоқда».
Кўриниб турибдики, халқ қўзғолонлари вилоятнинг юқори табақа синфини ларзага солиб уни ҳалокат ёқасига олиб келган эди. Шунинг учун губернатор қишлоқ ва шаҳарларни ер билан яксон қилиб ташлаш чораларини амалга оширишга тайёр турган. Бу чоралар махсус мурожаат билан халққа тарқатилган эди. Шу равишда Фарғона вилоятида синфий кураш кескинлашиб, деҳқон оммаси ва шаҳар камбағалларининг озодлик ҳаракатлари ўзининг юқори босқичига кўтарилган эди.
Қисқаси, кишиларни турли йўллар билан сафарбар этилишига қарамай, белгиланган миқдордаги кишиларни юборишни таъминлай олмадилар. Шу равишда, 1916 йилги қўзғолон амалда Подшо ҳукуматининг сафарбарлик ҳақидаги фармонининг барбод бўлишига олиб келган эди.
Кўрсатиб ўтиш лозимки, Фарғона вилоятидаги қўзғолонлар даврида маҳаллий ҳукмрон синфнинг маълум қисми, улардан ўзларини синфий манфаатлари йўлида фойдаланишга ҳаракат қилиб, аҳолининг Чор ҳукуматига қарши курашига хайрихохлик билдирди. Бу борада айниқса руҳонийларнинг айрим йирик вакилларини кўрсатиб ўтиш мумкин. Бироқ, қўзғолончилар реакцион гуруҳлар орқасидан эргашмай, мустамлака ва маҳаллий зулмга қарши кураш олиб бордилар. Қўзғолонлар Чор ҳукуматини ва маҳаллий ҳокимиятнинг иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий асосларини заифлаштириб меҳнаткаш омма сиёсий онгининг ўсишида муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Адабиётлар:


1. Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида. Ўзбекистоннинг янги тарихи. Биринчи китоб, «Шарқ», Тошкент, 2000.
2. Ҳамид Зиёев. Ўзбекистон мустақиллиги учун курашлар.



Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish