Мавзуга оид асосий муаммолар.
1.Табиат қонунлари ва жамият қонунлари алоқадорлиги.
2.Табиат мажмуалари ва уларнинг табақалашуви.
3. Табиатдан фойдаланишнинг географик ва иқтисодий асослари.
1-савол бўйича ўқитувчининг асосий мақсадлари.
1.Табиат қонунлари ва қонуниятлари моҳиятни тушунтириш.
2.Бир бутунлилик ва хилма-хиллик қонунларини кенгроқ тушунтириб бериш.
3. Табиат қонунларини ички хусусиятларини ёритиб бериш.
1-савол баёнига оид муаммолар.
-Табита қонунлари ва қонуниятлари.
-Табиат қонунларини ишлаб чиқаришга таъсири.
Идентив ўқув мақсадлари.
-Табиат қонунларини изоҳлаб беради.
-Бир бутунлилик ва хилма-хиллик қонунларини изоҳлаб беради.
-Табиат қонунларини ўзаро алоқадорлигини тушунтириб беради.
1-асосий савол баёни.
Табиат бир бутун яхлит геотизимдан иборат бўлганлиги туфайли ундан фойдаланишда тизимли ёндашув татбиқ қилинишини тақозо этади. Бинобарин, бу жараёнда табиат ва унинг ресурсларидан мажмуали равишда омилкорлик билан фойдаланиш зарурлиги экологик ва иқтисодий жиҳатдан аввалдан асосланган. Лекин ушбу фойдаланиш жараёни негизида географик қонунлар ва қонуниятлар мавжудки, биз уларга етарли эътибор бермаймиз, натижада катта миқёсда зарарли оқибатлар ривожланишига асос яратамиз. Дарвоқе, табиат ва унинг ресусрларидан фойдаланишнинг географик асослари мавжуд экан уларни билишимиз айни муддао.
Инсоннинг хўжалик фаолияти табиатда содир бўлар экан, у албатта табиат қонунларини ҳисобга олиши, қонуниятларга риоя қилиши лозим, акс ҳолда унинг ишлаб чиқариш фаолиятида иқтисодий самарадорлик, иш унуми, барқарор тараққиёт, маҳсулот сифатини яхшилаш ва бошқа соҳаларда жиддий ютуқларга эришишда олдинга силжиш бз бермайди, шунингдек, экологик ва ижтимоий-иқтисодий оқибатлар кўлами ортиб боради.
Табиатнинг туб қонунларидан бири мавжуд моддий тизим вауни ўраб турган атроф муҳитнинг бир бутунлиги ҳисобланади. Бу ҳолатни жамиятга нисбатан қўлланса, у ҳолда унинг географик муҳит билан бир бутунлик қонуни деб қараш мумкин. Табиатда одатда бир ҳодисанинг ўзгариши қўшни геотизимдаги худди шундай ҳодисанинг ўзгаришига таъсир этади, бунда улар орасидаги боғлиқлик қанча яқин бўлса, ўзаро таъсир ҳам шунча кучли бўлиши кузатилади. Шунинг учун табиатдан фойдаланишда бу қонунга риоя қилиш нақадар муҳим, айниқса геопара, парагенетик тизимлар (Оролбўйи ва Орол денгизи, Балхашбўйи ва балхаш кўли)да бу табиий ҳодиса жиддий кузатилада. Орол сатҳининг тез суратларда тушиб кетиши туфайли Оролбўйида содир бўлаётган антропоген чўллашиш ҳодисаси Амударё ва Сирдарё дельталарида табиий муҳитнинг тиклаб бўлмайдиган даражада ўзгаришига олиб келмоқда. Табиий муҳитнинг тезкорлик билан тараққий этишида ландшафт (Геотизм) ларнинг хилма-хиллиги қонуни таъсири устиворлик қилади. Аниқланишича, ҳудудда табиий муҳит ва ресурсларнинг хилма-хиллиги қанча кўп бўлса, жамиятнинг ривожланиши учун ҳам қулай шароит вужудга келади. Аксинча, табиий шароит бир хил бўлиб, бойликлар бўлса, ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши учун имкониятлар кам бўлади. Табиий муҳит хилма-хил бўлган ҳудудларда инсоннинг хўжалик фаолияти фаолроқ ёки кучли содир бўлиши туфайли геотизимларнинг ўзгариши ҳам тезлиги билан ажралиб туради. Бу жараёнда моддий тизим ва атроф муҳит бирлиги қонуни ва ландшафтлар хилма-хиллиги қонуни бир-бирини тўлдиради ҳамда уларнинг бир вақтдаги ҳаракати юз бериши мумкин. Бу ҳодиса ландшафтларнинг тузилмали динамик ҳолати мураккаб бўлган ҳудудларда табиий муҳитнинг тезкорлик билан ўзгариши натижасида ривожланади. У ҳудудда табиий-географик шароитнинг хилма-хиллиги ва шу муносабат билан табиий комплексларнинг бир-биридан кескин фарқ қилиши билан боғлиқ. Ушбу қонунларнинг таъсири натижасида катта ҳудудларда табиий(Экологик) шароитларнинг ўзгариши кузатилади.
Табиий компонентларнинг бир-бири билан ўзаро боғлиқлик, алоқа, ҳамжиҳатлик муносабатда бўлиш қонуни муҳим амалий аҳамият касб этади. Бунда ташқи таъсир натижасида бирор компонентнинг ўзгариши бошқа компонентларга ҳам таъсир этади, бинобарин бу жараёнда геотизм ҳам маълум даражада ўзгаришга учрайди. Шу муносабат билан табиатдан фойдаланиш жараёнида бу қонунга амал қилмаслик хунук оқибатларга олиб келади. Булардан ташқари модда ва энергия айланиши, зоналлик, азоналлик, ландшафт қобиғидаги ритмик ҳамда даврий ҳодисаларни билмай, уларга амал қилмай туриб, табиатдан тўғри фойдаланиб бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |