1-савол бўйича ўқитувчининг асосий мақсадлари.
-Табиат тизимини изоҳлаб бериш.
-Жамият тизимини изоҳлаб бериш.
-Табиат-хўжалик-аҳоли тизмини баён қилиш.
1-савол баёнига оид муаммолар.
-Табиат ва хўжалик тизимлари алоқаси.
-Табиат-хўжалик-аҳоли тизими масаласи.
-Ушбу тизим доирасида келиб чиқаётган муаммолар.
Идентив ўқув мақсадлари.
-Табиат тизими моҳиятини ёритади.
-Жамият тизими хусусиятларини изоҳлайди.
-Табиат-жамият-аҳоли тизими асосларини ифодалайди.
1-асосий савол баёни.
Табиат ва жамият тизими аслида «Табиат-хўжалик-аҳоли» тизими тарзида ифодаланса, мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаш мумкин, чунки табиат инсоннинг хўжалик фаолияти натижасида ўзгаради. Ер курраси инсоннингн хўжалик фаолияти таъсирида ўзгариб бормоқда, ўзгариш илмий асосланган ҳолда амалга оширилган тақдирда табиат жамият мақсадларига мос келадиган тарзда ўзгаради. Бунда табиат ҳам инсон ҳам азият чекмайди. Лекин ишлаб чиқаришни ривожлантириш жараёнида техника, технология меҳнат характери, субъектнинг айби билан қатор камчиликларга йўл қўйилиши туфайли табиат бойликларидан фойдаланишда исрофгарчилик, деградация, хомашёларни мажмуали қайта ишламаслик, турли чиқиндиларни кўплаб муҳитга чиқариш натижасида умуман олганда табиат жиддий зарар кўрмоқда. Буни яққол мисоли сифатида Ернинг ҳаво ҳароратини кейинги 110 йил давомида 1 даражага ортгани ва уни 2003 йилгача БМТ маълумотича 4-5 даражага ортиши башорат қилинаётганини айтиб ўтиш жоиз. Бунинг хунук экологик ва ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ҳозирдаёқ жиддий сезилмоқда.
Ўзбекистонда табиатдан фойдаланиш бозор иқтисодиёти шароитида мураккаб кечмоқда. Аввало собиқ совет даврида вужудга келган қатор экологик муаммолардан қутулганимиз йўқ, жойларда улар жиддийлашган. Улардан қутулиш борасида эндигина амалий ишлар бошланди, чунончи суғорма ерларнинг бир қисмини деққонларга томорқа тарзида бўлиб берилиши, фермер ва ширкат хўжаликларининг тузилаётгани, корхоналарнинг хусусийлаштирилиши инсоннинг табиий ресурсларга бўлган муносабатини сифат жиҳатдан тубдан ўзгартиради. Бу ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва ривожлантиришнинг жуда самарали шакли. Чунки деҳқон, тадбиркор, мулк соҳиби бойликларга меҳр кўзи билан қараб, улардан иложи борича омилкорлик билан фойдаланиш мақсадида меҳнат қилади. Бу бошланган хайрли ишни тобора ривожлантириш ва такомиллаштириш лозим.
Табиатдан фойдаланиш мураккаб ва серқирра жараён, бунда кўпгина омилларга мунтазам аҳамият бериш талаб этилади. Аввало меъёр, қўлланиладиган технология, иш режими, чиқиндиларни ушлаб қолиш (йиғиш), уларни мажмуали қайта ишлаш ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш. Ишлаб чиқариш технологияси жараёнининг мураккаблигига қараб кам чиқиндили ёки берк технологияга ўтиш масалаларини босқисма-босқич ҳал қилиш асосий мақсад бўлиши лозим. Бундай вазиятда атроф-муҳитнинг корхоналар чиқиндилари ҳисобига ифлосланиши камайиб боради.
Ҳозирги кунда «ёмон ерлар» -маҳсулдорлигини тўла йўқотган ерлар қуруқлик юзасини 1%-ни ташкил этади. Шунингдек, Ўрта ер денгизи атрофидаги 17-дан ортиқ давлат, 100 млн. аҳоли, 140 мингдан ортиқ саноат корхоналари, 2,5 минг км узоқ масофага қатновчи кемалар ва шунингдек 300-350 млн.т. нефть йилига ташилади. Натижада Ўрта ер денгизини «кир ўрага» айланишига сабаб бўлган.
Ҳозирги кунда Республикада табиатдан фойдаланиш жуда мураккаб кечмоқда- «Собиқ иттифоқ» даврида ҳосил бўлган экологик муаммолар ўз доирасини кенгайтирган. Лекин ҳал қилиш йўллари қидирилмоқда. Суғориладиган ерлар майдони деҳқонларга бўлиб берилмоқда, ширкатлар ва фермерлар ташкил қилинмоқда. Бу эса ресурслардан оптимал даражада фойдаланиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |