Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти (ТФИ)-нисбатан ёш фан бўлиб, унинг амалий аҳамияти барқарор экологик-иқтисодий ривожланиш инсонларнинг ҳаёт муҳитини сақлашдан иборатдир. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсиялар яратиш, табиатдан фойдаланишни молиялаштириш, режалаштириш, бошқарувнинг қонуний меёрий асосларини такомиллаштиришнинг янги тадқиқот йўналишлари муаммоси ечими ҳам ушбу фан зиммасидадир. ТФИ фани иқтисодчи мутахассислар тайёрловчи олий ўқув юртлари талабаларининг ушбу соҳадаги билимларини бойитишда асосий манба ҳисобланади.
I. Мавзу: Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти (ТФИ) фанининг тадқиқот объекти, предмети, мақсади ва вазифалари (2-соат).
Мавзу режаси (асосий саволлар)
1.ТФИ фанининг ўқитилишининг асосий моҳияти.
2. ТФИ фанининг объекти, предмети, мақсади ва вазифалари
Мавзуга оид таянч иборалар ва тушунчалар. Табиатдан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти.
Мавзуга оид асосий муаммолар.
1. Табиат ва жамият орасидаги вазиятлар.
2. ТФИ фанининг ўқитилишининг асосий моҳияти.
3. ТФИ фанининг шаклланиши жараёни.
4. ТФИ фанинг бошқа фанлар билан алоқаси.
1-савол бўйича ўқитувчининг мақсадлари.
-Табиат ва жамият орасидаги ўзаро алоқадорлик моҳиятини изоҳлаб бериш;
-Табиатни муҳофаза қилиш билан табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти моҳиятларини тушунтириб бериш;
-ТФИ фанининг ўқитилишининг асоисий моҳиятини ёритиб бериш.
1-савол баёнига оид муаммолар.
-Табиат ва жамиятда юз бераётган ўзгаришлар.
-Табиатдан фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилиш.
-Табиатдан фойдаланишдаги муаммоларни ҳал қилишда ТФИ фанининг ўрни.
Идентив ўқув мақсадлари:
-Табиат ва жамият алоқадорлигини изоҳлайди;
-Табиат ва жамият олдидаги муаммоларни тушунтиради;
-ТФИ моҳиятини таърифлайди.
1-асосий савол баёни.
Табиат ва жамият ўзининг тараққиёт босқичларига эга. Табиат босқичлари-катархей, архей, протеразой, палеазой, мезазой ва кайназой. Бу босқичлар бир-биридан тубдан фарқ қилади. Жамият босқичлари-ибтидоий жамоа, қулдорлик, феодалистик, капиталистик ва социалистик (бу босқич барбод бўлди).
Бизга маълумки иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши қуйидагиларга боғлиқ: аҳолининг соғломлиги, атроф-муҳит муҳофазаси ва табиатдан фойдаланишнинг ҳолати. Америкалик географлар космик расмларни ўрганиб, қуруқликнинг 48 млн.км.кв. (ёки унинг деярли учдан бир қисми) ерида инсон хўжалик фаолияти таъсирининг ҳеч қандай асари йўқ деган хулосага келдилар. Бу кўрсаткич, Шимолий Америка ҳудудида-38%, МДҲ-34%, Хорижий Осиёда-14%, Хорижий Европада-3%. Чўллашиш жараёни соатига 7 км тезлик билан рўй бермоқда, яъни йилига 6,9 млн.гектар ер чўлга айланяпти. Чўл ва чала чўл ўлкаларда ҳар йили 20 млн гектардан ортиқ ер ҳолати кескин ўзгаряпти; Ҳар дақиқада тропик ўрмонлардан 14-15 гектари қирқилиб бормоқда ва ҳоказо.
«Табиатдан фойдаланиш» деганда табиий ресурс салоҳиятини эксплуатация қилишнинг барча шакллари ҳамда уни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар мажмуаси тушинилади. Шунингдек, қайта тикланадиган ресурсларни мунтазам тиклаб бориш, миқдорини кўпайтириш, айрим ҳудудларни фойдаланишдан чиқариб, алоҳида муҳофаза қилинадиган объектлар қўриқхоналарга айлантириш кабиларни ҳам шу маънода тушунмоқ керак. Табиатни мақсадга мувофиқ ҳолда ўзгартириш, табиат биологик тизимларининг маҳсулдорлигини ошириш мақсадида режали ва илмий жиҳатдан асосланган негизда уни барқарор равишда ўзгартириш демакдир.
Фан ва техникатараққиёти асосида табиатдан бойликларни олиш миқёси тобора ортиб бораётган ва инсоннинг хўжалик фаолияти жадаллашаётган ҳозирги пайтда иккала турдаги фаолият: табиатдан фойдаланиш (ТФ) ва уни муҳофаза қилиш (МҚ) бир-биридан ажратилмаган ҳолда амалга оширилиши лозим. ТФ-ни ҳар бир тури табиатни муҳофаза қилишнинг унга мос келувчи тадбири билан биргаликда олиб борилган тақдирда табиий муҳит ҳолатини мунтазам тиклаб бориш, атроф муҳит ифлосланишининг олдини олишга имкон беради. Бизнингча, ТФ, МҚ, Қайта тиклаш, Уни яхшилаш тадбирлари, диалектик жиҳатдан ажралмас ва бир вақтнинг ўзида амалга ошириладиган катта самарага эришилади, Бу жараённи «Табиатдан оқилона фойдаланиш» атамаси билан ифодалаш мақсадга мувофиқ.
Йиллар мобайнида табиатдан оқилона фойдаланишга амалий муаммо сифатида қараб келинди. Аммо Табиатдан фойдаланишнинг амалий вазифалари махсус, кенг қамровли ва теран тадқиқотлар талаб қилаётган ҳозирги шароитларда шундай тадқиқотлар билан шуғилланадиган, табиатдан оқилона фойдаланишнинг назарий асосларини ишлаб чиқадиган «Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти» фани шаклланди. Ушбу фан табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро таъсирнатижаларини очиб беради, таҳлил қилади ва баҳолайди, табиатнинг ресурсларидан фойдаланиш ҳамда табиий муҳитни ҳимоя қилишнинг назарий тамойилларини ишлаб чиқади. Фан кўриб чиқадиган масалалар қаторида ижтимоий ва иқтисодий масалалар асосий ўринни эгаллайди. ТФИ, табиатга ундан фойдаланишнинг ҳар қандай вазифалари ечилишида комплекс (мажмуали) ва тизимли (системали) ёндашувни таъминлайди. Бундай ёндашув тадбирлардан ҳар бирини «инсон-ишлаб чиқариш-табиат» умумий тизимидаги таркибий қисм сифатида қарашни тақозо этади. Табиат, табиий ресурслардан фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш бўйича тадбирларни бир бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ва ишлаб сиқориш билан алоқасиз қараш мумкин эмас. Бу унсурлар бир бири билан боғлиқ бўлган ягона жараённинг таркибий қисмларини ташкил этади. Табиатдан фойдаланиш муаммосининг мажмуалилиги, шунингдек техникавий тадбирларни ташкилий иқтисодий тадбирлар билан бирга бўлиши ва уларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бир пайтда қўлланилишини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |