Табиатдан фойдаланиш и=тисодиёти (тфи) фанининг илмий-назарий асослари



Download 0,96 Mb.
bet14/79
Sana25.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#272241
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   79
Bog'liq
02.Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти

Назорат топшириқлари:
-Табиат тизимини изоҳлаб беринг.
-Жамият тизимини изоҳлаб беринг.
-Табиат-жамият-аҳоли тизимини ёритиб беринг.
2-савол бўйича ўқитувчининг асосий мақсадлари.
-Табиатдан фойдаланиш моҳиятини тушунтириш.
-Табиатдан фойдаланиш жараёнида маълум шароитларни ҳисобга олишни ифодалаб бериш.
-Табиатдан фойдаланишда уч кичик тизимни ўрнини ёритиб бериш.
2-савол баёнига оид муаммолар.
-Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий жиҳатлари.
-Табиатдан фойдаланишда табиат-хўжалик-аҳоли тизими.
Идентив ўқув мақсадлари:
-Табиатдан фойдаланиш моҳиятини гапириб беради.
-Табиатдан фойдаланишда географик ўрин ролини изоҳлаб беради.
-Табиатдан фойдаланишда уч кичик тизим ролини очиб беради.
2-асосий савол баёни.
Табиат бойликларидан фойдаланишда ҳудуднинг географик шароитини ҳисобга олиш нақадар аҳамиятли, кўп ҳолларда бунга амал қилмаслик оқибатида номақбул ҳодисаларнинг шаклланиши содир бўлиши натижасида табиат ва жамият жиддий зарар кўради. Бу борада ҳудудий ва маҳаллий шароитлар ҳамда қонуниятларни эътиборга олиш энг зарурий шарт ҳисобланади. Чўл шароитида ҳавонинг ўз-ўзини тозалаш қобилияти анча кучли, шунинг учун ҳам саноат корхоналари атроф-муҳит ҳавоси ифлосланишида асосий омил ҳисобланмайди. Навоий, Муборак, Қоравулбозор, Шўртанг ва бошқа саноат корхоналари атмосфера ҳавосини фақат корхоналар атрофидагина ифлослантиришлари мумкин, барқарор шамол ҳаракати газсимон чиқиндиларни тўзитиб юборади ва улар ҳавонинг умумий циркуляциясига аралашиб атмосферада тарқалиб кетади. Тоғ олди (Чирчиқ, Оҳангарон, Сурхондарё, Қашқадарё) ва тоғ(Сўх, Қувасой, Хондизасой) водийларида маҳаллий минерал ресурслар асосида бир неча саноат корхоналари кўпдан бери фаолият кўрсатмоқда ва янгилари лойиҳаланиш арафасида турибди. Бир ҳисобда корхонанинг хомашё базаси яқинида бунёд этилиши иқтисодий географик жиҳатдан тўғри, бошқа ҳисобда атроф муҳит ифлосланиши назарда тутилса мантиққа тўғри келмайди. Тоғ-водий шамолларининг кун ва тунда турли йўналишларда эсиши натижасида корхоналар чиқиндилари тоғ олди ва тоғ водийларида бир текисда тақсимланади, оқибатда табиий муҳит барча жойларда ифлосланади. Бунда нафақат табиат, шунингдек, аҳоли ҳам катта зарар кўради (сув ва ҳавонинг) ифлосланиши турли ҳил касалликларнинг тарқалишига олиб келади. Бундай вазиятда корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёни берк ёки кам чиқиндили технология билан алмаштирилиши айни муддаодир.
Тоғ олди қия пролювиал текисликлар сув ўтказувчанликлари билан тафсифланади, шунинг учун ҳам уларда фаолият кўрсатаётган саноат (Олтиариқ ва Фарғона нефтни қайта ишлайдиган, янги Қўқон кимё, Олмалиқ тоғ металлургия ва бошқалар)корхоналар нафақат ҳаво, шунингдек, ер ости ва ер усти сув ҳавзаларини ҳам ифлослаб келмоқда. Шундай табиий жараён содир бўлиши ушбу корхоналарни лойиҳалаётган пайтда ҳам мутахассисларга маълум бўлган, лекин унга тегишли эътибор берилмаганлиги оқибатида табиий муҳит ва аҳоли жиддий зарар кўриб келмоқда.
Ирригаторлар сув омборларини лойиҳалаётган пайтда баъзан мавжуд ботиқлар ўрнида фойдаланишни афзал кўрадилар, чунки тайёр ҳавза ортиқча қазиш ишларини талаб этмайди, лекин уларнинг тубида мавжуд бўлган бир неча метрли қалинликларда туз қатламлари мавжуд бўлганлиги туфайли уларнинг суви шўрлиги билан тавсифланади ва суғоришда ишлатилади. Бу ҳодиса мелиорация жиҳатидан мутлақо мумкин эмас.
Ер ва сув ресурсларини муомалага киритишда ниҳоятда эҳтиёткорлик зарур, чунки аввало ер суғориш учун нечоғли қулайлиги асосланиши ва шунга қараб суғорма деҳқончилик ривожлантирилса, шунингдек номатлуб ҳодисалар шаклланишининг олдини олувчи махсус тадбирлар амалда қўлланилгандан сўнг ер ва сувдан фойдаланиш бошланиши ҳамма жиҳатдан ҳам мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаш мумкин. Бу жиҳатдан, қараганда Қорақалпоғистон, Бухоро, Мирзачўл, Қарши ва Жиззах чўлларида ерларни ўзлаштиришнинг «аччиқ» тажрибаси доимо эътиборда бўлиши лозим.
Табиат-хўжалик-аҳоли тизими уч кичик тизим мажмуасидан иборат ва табиатдан фойдаланиш жараёнида бир бутун тизим сифатида ифодаланади. Бу мажмуа характери жамиятга боғлиқ, жамият ва уни ташкил қилган аҳоли қанчалик ҳуқуқий демократия негизига таянса ва ресурслардан фойдаланиш илмий асосланган тарзда амалга оширилса, ушбу тизимнинг экологик вазияти ва мувозанати шунчалик барқарор бўлади. Акс ҳолда табиатнини жамиятга қайта таъсириҳамма жиҳатдан кенг миқёсли, кескин, фалокатли ва табиий муҳитнинг тиклаб бўлмайдиган даражада ўзгаришига сабаб бўлади. Орол денгизи ва Оролбўйида содир бўлаётган кенг миқёсдаги антропоген чўллашиш ҳодисалари бунинг ёрқин мисолидир.
Шу ўринда халқнинг ер-сувдан фойдаланиш, чўллашишга қарши курашишдаги узоқ ўтмиш бой тажрибаларидан фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқдир. Чунки халқимиз азалдан табиат бойликларини эъзозлаш, қадрлай олишга, унга озор етказмасликка одатланган. Тарихий меросимиз «Авестода» ҳам, Муқаддас китобларимиз Қурони кариму ва ҳадису шарифларда ҳам табиатни севиш, асраб-авайлаш, ундан тежамкорона фойдаланишга даъват эътилган. Ҳадису шарифда шундай мисра бор» Тангри гўзалдир, гўзалликни яхши кўради». Демак, тангри оламни гўзал қилиб яратган, биз шу гўзалликнинг қадрига етишимиз шарт.
Ирригаторлар сув омборларини лойиҳалаётганда мавжуд ботиқлар ўрнидан фойдаланишни афзал кўришмоқда. Натижада атрофдаги ерларни мелиоратив таркиби бузилмоқда. Масалан, республика ҳудуди-44.9 млн.га, қишлоқ хўжалиги корхоналарида 33,2 млн.га фойдаланилади, шундан 28,1 млн.га қишлоқ хўжалик экинлари экилади. Шундан махсулдор суғориладиган ерлар майдони-4,2 млн.га-шундан-3,2 млн.га ҳайдалади.
Республикада суғориладиган майдонларни тез кенгайиши 1975-85 йилларга тўғри келади. 10-йил давомида-1 млн га яқин ер ўзлаштирилди. Ялпи суғориш ишлари-ерларни шўрланишга, мураккаб мелиоратив таркибни шаклланишига олиб келади. Охирги 15-20 йил ичида шўр ералр майдони республикада-0,8 млн га етди, жами ҳозирда 2,0 млн гектар, шундан –0,85 млн га ўрта ва кучли шўрланган. Ер унумдорлиги асосий кўрсаткичдан-30-50 чириндиси кам. Амалан Қорақалпоқ, Бухоро, Сирдарё ерларини-90-95%, Қашқадарё ва Хоразм ерларини-60-70% шўрланган.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish