Табиатдан фойдаланиш и=тисодиёти (тфи) фанининг илмий-назарий асослари



Download 0,96 Mb.
bet1/79
Sana25.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#272241
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79
Bog'liq
02.Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети


Қ.Н.Абирқулов


«Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти» фанидан маърузалар тўплами.

Тошкент-2005.
Ушбу муаммоли маърузалар тўплами амалдаги дастурлар асосида тайёрланиб, 5340100-иқтисодиёт таълим йўналишларида таълим олаётган талабаларга мўлжалланган. Унда замонавий педтехнология тизимига суянган ҳолда ўқитувчи ва идентив ўқув мақсадлари, мавзу бўйича кўриб чиқилиши зарур муаммолар, назорат саволлари, талабалар мустақил бажариши зарур бўлган топшириқлар келтирилган.
Маърузалар тўпламида табиатдан фойдаланишнинг ўзига хос томонлари, жамият тараққиёт босқичлари асосида ўзига хос кенг ёритилган. Ҳар бир мавзу охирида фанда ечимини кутаётган илмий муаммолар рўйхати келтирилган.
Маъсул мухаррир: Геог.фан.док., проф. Солиев А.А.
Тақризчи: Геог.фан.док., Жумаев Т.

Университет


М У Н Д А Р И Ж А
Кириш
1 Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти (ТФИ) фанининг тадқиқот объекти, предмети, мақсади ва вазифалари
2 ТФИ: тушунча ва атамалар.
3. Мавзу:Табиат ва унинг ресурсларидан фойдаланишнинг географик ва иқтисодий асослари.
4. Мавзу:Табиат-хўжалик-аҳоли тизими.
5. Мавзу:Табиатдан фойдаланиш тамойиллари, устивор йўналишлари ва уни оптималлаштириш
6. Мавзу:Табиат ва табиий ресурсларнинг иқтисодий баҳосини аниқлаш
7. Мавзу:Ерни иқтисодий баҳолашнинг умумий тамойиллари ва услибиёти
8. Мавзу: Ер кадастри ва тупроқ бонитировкаси.
9. Мавзу: Сув ресурсларини баҳолаш.
10.Мавзу:Табиатдан фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари.
11.Мавзу: Урбанизация ва унинг ўзига хос жиҳатлари (6-соат).
12.Мавзу:Табиатдан фойдаланишнинг экологик-иқтисодий жиҳатлари
13.Мавзу: Табиатдан нотўғри фойдаланишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини баҳолаш
14.Мавзу:Ҳудудий-ишлаб чиқариш мажмуалари ривожланишининг иқтисодий-экологик стратегияси.
15.Мавзу: Табиатдан фойдаланиш концепцияси ва Иқтисодий экологик барқарор ривожланиш
16. Мавзу: Бозор иқтисодиёти ва табиатдан фойдаланиш.
17.Мавзу:Табиатдан фойдаланишни бошқаришнинг объектлари ва субъектлари.
18.Мавзу:Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий тамойиллари
19.Мавзу: Табиатдан фойдаланишнинг экологик-иқтисодий ҳудудий бирлиги
20.Мавзу: Илмий-техника жараёни ва табиатдан оқилона фойдаланиш
21.Мавзу:Табиатдан фойдаланишдаги халқаро ҳамкорлик.


Кириш
Жамият тараққиётининг ҳозирги босқичида, яъни табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг кескинлашганлиги табиат ва унинг ресурсларидан оқилона фойдаланишни тақозо этади. Айниқса, бозор иқтисодиётига ўтиш даврида табиатни муҳофаза қилиш ва табиатдан самарали фойдаланишнинг иқтисодий механизмларини яратишда алоҳида эътибор қаратилмоқда. Иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши, аҳолининг соғломлиги, атроф муҳит муҳофазаси ва табиатдан фойдаланишнинг ҳолати билан чамбарчас боғлиқдир.
Табиатда юз бераётган ижобий ва салбий ўзгаришларни турли соҳаларда ўрганилади, лекин улар орасида иқтисодий жиҳатдан ўрганиш жиддий аҳамият касб этади. Чунки, иқтисодий нуқтаи назардан ўрганиш натижалари аниқ, миқдорий кўрсаткичлар асосиад инсоннинг хўжалик фаолиятига баҳо беради. Атроф муҳитда содир бўлаётган антропоген ўзгаришларни турли ҳисоб-китоб йўллари билан таълил қилиш натижасида ишлаб чиқаришнинг нақадар рентабеллиги, даромад миқдори аниқланади, шунингдек табиий муҳит бузилиши ва ифлосланиши натижасида корхонанинг ҳаво, сув, тупроқ, умуман ландшафтлар, аҳоли соғлигига етказаётган зарарининг ҳажми тўғрисида маълумотга эга бўлинади. Аслида инсон хўжалик фаолиятининг оқибатларини иқтисодий таҳлил қилиш натижалари корхоналарнинг қанчалик рентабел ишлаётганининг мезони бўлиши керак. Корхона кўплаб юқори сифатли тайёр маҳсулот бераётган бўлиши мумкин, бу керак, чунки корхона эгаларига мўмай даромад келтиради. Лекин атроф-муҳитга етказаётган зарарли оқибатларнинг ҳисоб-китоб йўли билан сўм ҳисобида аниқланган маълумотларини олинаётган даромад билан солиштириш натижасида ишлаб чиқариш корхоналарининг қанча самара билан ишлаётгани тўғрисида мажмуали хулоса чиқарса бўлади.
Табиат бойликларидан фойдаланишни оптималлаштириш, улардан илмий асосда фойдаланишни такомиллаштириш борасида кенг қамровда илмий изланишлар олиб борилмоқда. Натижада қатор илмий йўналишлар, фан соҳалари пайдо бўлмоқда. Табиий ресурслардан фойдаланишни яхшилаш, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ҳамда унинг зарарларини бартараф этишга қаратилган мақсадли усулларни излаш ва асослаш муаммоларини ҳал қилишда табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти фани муҳим ўрин эгаллайди.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish