Табиатдан фойдаланиш и=тисодиёти (тфи) фанининг илмий-назарий асослари



Download 0,96 Mb.
bet5/79
Sana25.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#272241
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79
Bog'liq
02.Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти

Мавзуга оид асосий муаммолар.
1.ТФИ фанида учрайдиган асосий тушунча ва атамалар моҳияти.
2.Табиий ресурсларни иқтисодиётда тутган ўрни ва роли.
3.Ўзбекистон табиий ресурслар салоҳити муаммоси.
1-савол бўйича ўқитувчининг асосий мақсадлари.
-Муҳит тўғрисида тушунча ҳосил қилиш.
-Муҳитнинг илмий тушунчаларини изоҳлаб бериш.
-Географик муҳитнинг ишлаб чиқаришдаги ўрнини тушунтириб бериш.
1-савол баёнига оид муаммолар.
-географик муҳит ва жамият ҳаёти.
-ишлаб чиқаришнинг жамият ҳаётида тутган ўрни.
-Табиат ва географик муҳит ўртасидаги ўхшашлик ва фарқли томонлар.
Идентив ўқув мақсадлари.
-Табиий муҳит мазмунини ёритади.
-географик муҳит хусусиятини таърифлайди.
-Географик муҳит ва жамият ҳаёти боғлиқлиги изоҳлайди.
-табиий муҳит ва ишлаб чиқариш алоқадорлигини ёритади.
1-савол баёни.
Инсон ҳаёт фаолият кечадиган ёки жамият билан табиат ўртасидаги алоқалар рўй берадиган макон-муҳит турлича ифодаланади. Чунончи, «табиат», «Табиий муҳит», «географик муҳит», «ландшафт қобиғи», «географик қобиғ», «географик система (тизим)» ва бошқалар мавжуд. Аслида бу тушунчалар мазмуни бир хилдек кўринса ҳам, улар бир-биридан фарқланади.
Табиат тушунчаси умумий илмий ва фалсафий тушунча бўлиб, бутун борлиқ коинотни ўз ичига олади. Торроқ маънода олганда эса барча табиий фанларнинг ўрганиш объекти ҳисобланади. Албатта, бундай кенг маънодаги табиатдан инсон фойдаланиш мумкин эмас «Табиий муҳит» тушунчаси эса табииа ва жамият бевосита алоқада бўлган қисмини ифодалайди. Инсоннинг фан ва техника имкониятлари ошиб борган сари табиий муҳит ҳар томонлама кенгайиб боради, ҳозирги вақтда эса табиий муҳит чегараси Еримиздан ташқарига чиқиб боряпти.
«Географик муҳит» тушунчаси ЕР (гео) билан боғлиқ тушунча бўлиб, ернинг юза қисми билан унинг яқин атрофини ўз ичига олади. яъни географик муҳит деб ер табиатининг кишилик жамияти тарихий тараққиётининг ҳозирги босқичида ўзининг ҳаёти ва ишлаб-чиқариш фаолияти билан бевосита таъсир кўрсатиб турадиган қисмига айтилади. Географик муҳитнинг жамият ҳаётидаги аҳамиятига баҳо беришда икки хил хатога йўл қўйиш мумкин: унинг таъсирига ортиқча баҳо бериб юбориш ва етарли баҳо бермаслик. Бу ҳар иккала хил хато илм ва амалиётда асрлар давомида кенг тарқалди ва кўп салбий оқибатларга олиб келди. «Географик қобиғ» билан «ландшафт қобиғи» тушунчалари бир-бирига жуда яқин. Географик қобиққа ер пўсти (литосфера)нинг юза қисми, бутун гидросфера ва биосфера ҳамда атмосферанинг қуйи тропосфера қисми киради ва улар ўзаро бир-бири билан қўшилиб таъсир этиб туради.
«Иқтисод» эса инсон яратган барча неъматларни, табиатдаги барча бойликлар, инсоннинг меҳнатини тежаб тергаб ишлатишдир. Иқтисодиёт инсон фаолиятининг асосий жиҳати, жамият ҳаётининг пойдеворидир. Иқтисодиётнинг қай тарзда ривожланиши билан табиий шароит ва табиий ресурслар ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжуд.
Кейинги вақтларда фан доирасида янги тушунчалар пайдо бўлмоқда:
Мустақил табиий муҳит-(ёввойи табиат)-инсон билан бевосита муносабатда бўлмаган, мустақил мавжуд табиий муҳит;
Квазитабиий муҳит-(иккинчи табиат)-инсон томонидан ўзгартирилган (маданий) табиий ландшафтлар. Табиий муҳитнинг бу қисми ўз-ўзини бошқариш ва ривожлантириш хусусиятига эга эмас;
Артетабиий муҳит-(учинчи табиат)-инсонни ўраб турган сунъий муҳит бўлиб, у техник (бинолар, иншоатлар ва бошқалар) ва табиий компонентлар (ҳаво, табиий ёруғлик ва бошқалар) дан ташкил топган. Табиий муҳитнинг бу қисми сунъий равишда қўллаб-қувватланмаса ҳалокатга маҳкум бўлади;
Энвайроментология-атроф муҳит тўғрисидаги мажмуали фан;
Эхоцентристлар-жамиятни ривожлантириш мақсадлари табиатни концервациялаш сифатида намоён бўлишини қўлловчи оқим тарафдорлари;
Техноцетризм-инсон онгининг қудратига ишониш, илмий рационализм негизида, асосида шаклланадиган таълимон;
Алармистик йўналиш-экологик таназзулнинг ижтимоий асосларини ҳис этиш ва «экологик маданиятни» яратишга уриниш ва ҳоказолар.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish