Бонитировка балларини ҳар бир баҳолаш белгиси бўйича ҳисоб-китоб қилиш қуйидаги қабул қилинган формула асосида амалга оширилади:
Б-тупроқ балли, З-бирор белги(Гумус миқдори, азот, фосфор, калий ва бошқалар), К-шу белгининг қиймати, у 100 балл ҳисобида олинади. Балли баҳолаш тупроқларнинг андозали кўрсаткичлариасосида бажарилиши лозим, ўшанда тупроқдаги гумус миқдори 100% га тенг бўлади. Масалан, суғориладиган оч бўз тупроқда гумус миқдори айтайлик 1,3% бўлса, у андозали тупроқда 2,3% га тенг деб ҳисоблаш билан юқоридаги формула асосида қуйидаги миқдорга эга бўламиз: 1,3 % кўпайтирилган юз балл бўлинган 2,3% тенг 57 балл.
Жадвалдан маълумки яхши, ҳосидор тупроқлар 71-100 балл, ўрта 41-70 балл, 11-40 балл билан тавсифланади.
Мутахассислар тупроқ бонитировкаси балларини таснифлаш натижасида қуйидаги шкалани таклиф қилишган (1-жадвал).
-
Бонитет класси
|
Бонитет балл
|
Тупроқнинг сифатий тавсифи
|
10
9
8
|
91-100
81-90
71-80
|
Яхши
|
7
6
5
|
61-70
51-60
41-50
|
Ўрта
|
4
3
2
|
31-40
21-30
11-20
|
Ёмон
|
1
|
1-10
|
Деҳқончиликда фойдаланилмайди
|
Юқорида мисол сифатида кўрсатилаг 57 баллга эга бўлган суғорма оч тупроқ ўртача даражадаги сифатга эга. Унумдорлиги турлича бўлган ерларда етиштирила оладиган пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларининг ўртача тахминий ҳосилдорлиги қандай бўлишини аниқлаш учун муайян тупроқ бонитети баллининг баҳосига кўпайтириш керак. Энг яхши (100) ерларда қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги турлича баҳоланади (2-жадвал):
Экин турлари |
100 балли энг яхши ерда етиштирилган ҳосил, га-ц.
|
1 баллнинг баҳоси га-ц.
|
1.Пахта
2.Беда, биринчи йил соф ҳолда
3.Қоплама экин тариқасида экилганда
4.Дон учун экилган маккажухори
5.Иккинчи ва учинчи йилги беда
6.Бошоқли дон экинлари:
7.Соф ҳолда экилганда
8.Қоплама экин тариқасида экилганда
9.Силос учун экилган маккажухори
10.Озуқабоп илдиз мевали экинлар
|
40
100
75
200
60
25
650
950
300
260
|
0,40
1,00
0,75
2,00
0,60
0,25
6,50
9,50
3,00
2,50
|
Юқорида келтирилган балл (57) нинг пахта нуқтаи назаридан қаралса у ҳолда пахтанинг ўртача ҳосилдорлиги жадвал бўйича гектарига 22,8ц тенг бўлади: 57 кўпайтирилган 0,4 тенг 22,8ц.
Ўзбекистон республикаси вилоятлари учун қуйидаги тупроқ бонитет баллари (суғориладиган ерлар) аниқланган (Толипов ва бошқалар 1994). Масалан, Қорақалпоғистон республикаси –40-63, Хоразм-60-70, Жиззах-53-58, Бухоро-58, Самарқанд-67, Навоий-58, Сирдарё-53, Тошкент-66, Андижон-65, Наманган-66, Фарғона-66, Қашқадарё-54, Сурхондарё-68. Ушбу балллар ўртача бўлиб, вилоятлар бўйича уларнинг тебраниши катта.
Ерларни агрономик ишлаб чиқариш гуруҳларига бирлаштириш-бу ўзига хос таснифланиш бўлиб, бунда генетик жиҳатидан бир хил ва агрономик хусусиятлари бўйича бир-бирларига яқин бўлган тупроқлар ўзаро бирлаштирилиб, улар асосида хўжалик жиҳатдан бир хил бўлган массив аниқланади. Ерларни агрономик ишлаб чиқариш кўрсаткичлари бўйича гуруҳлаштириш у ёки бу экинлар ва ўт алмашлаб экиш ротациясида хўжалик мутахассисларини агротехник, ўғитларни қўллаш, мелиоратив тадбирларни амалга ошириш, суғоришни ташкил қилиш, мелиоратив белгилаш ва бошқа ишларни бажаришда табақалашган ҳолдаги бошқарувни қўллашга йўналтирилади. Бу ер ва сувдан тўғри фойдаланиш тизимини амалга оширишга имкон беради.
Бинобарин, ерларни агрономик ишлаб чиқариш гуруҳларига бирлаштириш икки мақсадни кўзлайди: Бир томондан бутун туман, вилоят ҳудудида тупроқ контурларини йириклаштириш, бу айниқса, аниқ тадбирларни қўллашга кенг имкониятлар яратади; тупроқ турлари ва айрим ишлаб чиқариш гуруҳларини солиштириш мумкин бўлади. Бу вазиятда сифат бўйича тупроқнинг 4-5 тоифалари ва уларни агрономик ишлаб чиқариш гуруҳларини (энг яхши, яхши, ўртадан паст ва ёмон) ажратиш тавсия этилади. Бу ҳолдеҳқончилик экинларини, қишлоқ хўжалин нуқтаи назардан районлаштиришга имкон беради. Ерларни агрономик ишлаб чиқариш гуруҳлари бўйича тоифалашни сифат жиҳатдан баҳолаш деб қараш лозим. Сифат жиҳатдан баҳолаш негизида тупроқларни бонитировка қилиш амалга оширилади. Тупроқни гуруҳлаштириш бонитировка ва ер кадастри тизимида амалга оширилиши асосан туман, вилоят,республика миқёсида тупроқнибаҳолаш мақсад қилиб қўйилган тақдирда бажарилади.
Арид иқлим шароитида ерларни бонитетлашда тупроқнинг гранулометрик таркиби, грунтнинг сув ўтказувчанлик хусусияти, тупроқнинг шўрлиги ва маданийлашган даражаси, грунт сувлари режими ҳисобга олинади ва бонитировка жараёнида уларни ҳар бирига маълум коэффициент ишлаб чиқилади ва уларни ҳисоблашда фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |