Ф.И.Ш. тел рақами:
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРДА АСОСИЙ ФАОЛИЯТ ДАРОМАДЛАРИНИНГ ҲИСОБИ ВА УНИНГ АМАЛДАГИ ҲОЛАТИ (Ўзбекенгилсаноат АК мисолида)
Аннотация: Мақолада Ўзбекистонда хўжалик юритувчи субъектларда даромадлар ҳисоби, унинг бухгалтерия баланси ва счетлар режасида баён этиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш тартиби масалалари кўриб чиқилган. Ўзбекенгилсаноат АК мисолида таклифлар берилган, олиб борилган тадқиқотлар натижасида хулосалар келтирилган.
Калит сўзлар: Реализация, даромад, тушум, хўжалик юритувчи субъектлар, тўлов.
1 Кириш.
Мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини модернизациялаш ва диверсификациялаш жараёнида хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий ҳолатини яхшилаш бугунги кунда долзарб аҳамият касб этади. Бугунги кунда хорижий инвестицияларни жалб қилишда ички аудитнинг корпоратив бошқарувдаги ролининг ортиб бориши натижасида алоҳида тузилма сифатида шаклланиши жаҳон амалиётида ички аудит бизнесни ҳимоя қилиш, рискларни минималлаштириш ва комплеанс назоратни амалга оширишнинг муҳим воситаси сифатида қўлланилмоқда. Республикамизда бухгалтерия ҳисоб тизимида халқаро андозаларнинг амалиётга татбиқ этилиши, хўжалик юритувчи субъектларда асосий фаолиятдан олинган даромадлар бўйича муомалалар ҳисобини юритишнинг янгича ёндашувни келтириб чиқармоқда.
Ўзбeкиcтoн Рecпубликacини иннoвaциoн ривoжлaнтириш cтрaтeгияcида «халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда корпоратив ҳуқуқни ривожлантириш ва корпоратив бошқарувнинг замонавий принципларини жорий этиш»1[1] муҳим вазифалардан бири этиб белгиланган. Мaзкyр вaзифaлaрнинг бaжaрилишини тaъминлaш ички ayдит фaoлиятини тaртибгa сoлyвчи меъёрий-ҳyқyқий тизимни xaлқaрo стaндaртлaргa мoс рaвишдa ривoжлaнтириш, халқаро стандартлар асосида ички аудитни тaшкил этиш ва уни такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни тaқозo этaди.
2.Адабиётлар таҳлили.
Хўжалик юритувчи субъектларда асосий фаолият даромадлари ҳисоби ва уни такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асосларини ривожлантириш борасида республикамиз ва хорижий иқтисодчи олимлар ишларида кенг ўрин олган. Жумладан: Хендриксен Э.С., Ван Бреда.2, Родионова В.М., Федатова И.А.3, Палий В.” республикамиз етакчи иқтисодчи олимларидан А.А. Каримов., Ф.Р Исломов ., А.З Авлоќулов4 А.Ибрагимов, И.Очилов, И.Кузиев, Н.Ризаев5 А.С. Сотволдиев., Ю.Иткин.6 ва бошқалар ўзларининг монографиялари, дарсликлари, ўқув қўлланмалари ва илмий мақола ҳамда рисолаларида Хўжалик юритувчи субъектларда асосий фаолият даромадларига оид масалалар ўз ифодасини топган бўлиб, мазкур олимлар соҳани ривожлантириш учун ўз таклиф ва тавфсияларини берганлар
3.Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот иш жараёнида иқтисодий воқелик жараёнларини ўрганишнинг илмий усуллари–эспериментал тадқиқот, умумлaштириш, гуруҳлaштириш, тaҳлилнинг мaнтиқий вa тaққослaмa усуллaри, aбстрaкт-мaнтиқий фикрлaш, қиёсий таҳлил, статистик таҳлил, истиқболли прогнозлaш ва бошқа усуллaрдaн фойдaлaнилгaн.
4.Таҳлил ва натижалар.
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий жиҳатдан барқарор бўлиши уларнинг фаолияти давомида олган даромаднинг тўғри шакллантирилиши билан боғлиқ. Даромад хўжалик жараёнлари натижасида хўжалик юритувчи субъектда келиб тушган тушумлар эвазига активлар микдорининг кўпайиши ёки мажбуриятларнинг камайишини англатади.
«Ўзбекенгилсаноат» АК таркибидаги хўжалик юритувчи субъектлар асосий фаолият даромадлари тўғрисидаги маълумотлар бухгалтерия ҳисобида 9000 "Асосий фаолият даромадларини ҳисобга олиш счети»да олиб борилади.Иқтисодиётнинг саноат тармоғидаги хўжалик субъектларида даромаднинг асосий манбаси тайёр маҳсулотларни сотишдан тушган тушум ҳисобланса, ўз навбатида даромад ҳам хўжалик юритувчи субъект ушбу жараёнлар билан боғлиқ харажатларни қоплашнинг асосий манбаидир.
Асосий фаолият даромади «Ўзбекенгилсаноат» АК таркибидаги хўжалик юритувчи субъектларида даромаднинг ялпи даромадининг салмоқли улушини ташкил қилиши унинг муҳим кўрсаткич сифатида хўжалик юритувчи субъектларнинг келгуси ривожланиш истиқболларини белгилаб беради. Даромаднинг бухгалтерия ҳисобида тан олишнинг умумий шартлари - уни хўжалик юритувчи субъектга келгусида иқтисодий манбанинг келиб тушиш имконияти вужудга келганда ва шу манбанинг миқдорини аниқ ва ишончли ўлчаш мумкин бўлганда тан олишдир. «Ўзбекенгилсаноат» АК таркибидаги хўжалик юритувчи субъектларида №2-сонли БҲМСга мувофиқ, даромадни тан олиш учун қуйидаги мезонлар бажарилиши лозим:
-хўжалик юритувчи субъектнинг маҳсулотга эгалик қилиши билан боғлиқ манфаат ва таваккалчиликнинг асосий қисми харидорга ўтказиб берилиши;
-хўжалик юритувчи субъектушбу маҳсулотни одатдагидек ўз мулки даражасида бошқариш ва назорат қилишда катнашмаслиги;
-тушум миқдорини аниқ белгилаш мумкин бўлиши;
-сарфланган ва кутилаётган харажатлар миқдорини аниқ белгилаш мумкин бўлиши лозим.
Ушбу мезонларнинг ҳисоб тизимидаги аҳамияти шундан иборатки, агар улардан бири бажарилмаса, даромадни тан олиш токи ушбу мезонлар тўлиқ бажарилгунга қадар чўзилади. Шундан сўнг даромад харидорларга етказиб берилган маҳсулот эвазига келиб тушган пул маблағлари қийматида ўлчанади.
Даромад сотилган маҳсулот учун ҳақиқий қийматга эга бўлган активлар келиб тушганда ҳисобга олинади. Тушумни тан олишда ушбу маблағларни иқтисодий манба сифатида ҳисобда аниқ акс эттириш зарур. Даромадни ҳисобда акс эттириш зарурий барча шартлар бажарилганда, яъни маълум хўжалик жараёнларидан кўрилган манфаатни тушум деб ҳисоблашга асос вужудга келганда амалга оширилади. Бунда, бажарилган шартларнинг таркиби муҳим аҳамиятга эга, яъни агар тушум:
-маҳсулот сотишдан кўрилган бўлса асосий шарт маҳсулотга эгалик ҳуқуқи ва у билан боғлиқ барча таваккалчилик ва манфаатнинг харидорга ўтиши;
- хизмат кўрсатишдан кўрилган бўлса харидор томонидан ушбу хизмат натижасидан фойдаланиш имконияти яратилганлиги;
бирон активдан фойдаланиш ҳуқуқини беришдан кўрилган бўлса асосий шарт бўлиб ушбу активдан фойдаланиш имконияти вужудга келганлиги ҳисобланади.
Маҳсулот сотишдан тушган тушумни тан олишда маҳсулот қиймати иқтисодий манфаат келтиришни таъминлайдиган активлар билан тўланганлиги ва маҳсулотга эгалик ҳуқуқи тўлалигича харидорга ўтган бўлиши зарур. Бу шартларнинг энг оддий кўриниши сотилган маҳсулот учун харидордан пул маблағларининг келиб тушганлигидир. даромадни тан олиш маҳсулот сотиш жараёнлари билан боғлиқ харажатларни тўғри аниқлаш зарурияти билан боғлиқцир. Агар содир этилган харажатлар миқдорини аниқлаш мумкин бўлмаса, даромад тан олинмайди ва бу ҳолатда келиб тушган тушум харидор олдидаги мажбурият (бўнак ёки олдиндан тўлов) ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |