Табиат ва жамият 1-§. Табиат ва унинг жамият тараққиётидаги роли


Маънавият ва миллий ўзини-ўзи англаш



Download 199,4 Kb.
bet20/30
Sana02.07.2022
Hajmi199,4 Kb.
#733214
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   30
Bog'liq
3 мавзуга Жамият ва инсон фалсафаси

Маънавият ва миллий ўзини-ўзи англаш
Маънавийликнинг энг асосий томонларидан бири миллий ўзини-ўзи англашдир. Миллий ўзини-ўзи англаш ижтимоий онгнинг алоҳида кўриниши бўлиб, унда миллий ҳаёт ўз аксини топади. Ҳозирги даврда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий жараёнлар қандай юз бераяпти ҳамда улар миллатлар ва халқларнинг онгида қандай ўз аксини топаяпти деган масала тўғрисида аниқ, муайян тасаввурга эга бўлиш керак. Миллатларнинг ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар уларнинг нафақат ҳозирги ва келажакдаги, балки ўтмишдаги маънавиятларининг ҳам қандай бўлганлиги тўғрисида ўйлашга мажбур қилаяпти. Юз бераётган ўзгаришлар локал, маҳаллий (миллий онгнинг алоҳида соҳаларига тааллуқли) ёки умумий бўлиши мумкин. Миллий ўзини-ўзи англашнинг ўсиши миллат турмуш тарзининг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва бошқа омилларига боғлиқдир.
Миллий ўзини-ўзи англаш ҳодисаси онгнинг юқори даражаси бўлиб, у миллий онгдан бир мунча кейинроқ пайдо бўлади. Ўзини-ўзи англаш бу инсоннинг фақат ўзини-ўзи тушуниб, англаб етиши бўлмасдан, унинг ўз ўзига, имкониятларига, ҳолатларига бўлган муносабатини ҳам билдиради. Булар тўлиқ маънода миллий ўзини-ўзи англашга ҳам тегишлидир. Демак, миллий ўзини-ўзи англаш – бу ўзини-ўзи баҳолаши ҳамдир.
Ҳозирги даврдаги миллий жараёнларнинг ривожланишини ҳисобга олиб, кўп тадқиқотчилар миллий ўзини-ўзи англаш бу миллатнинг зарурий, муҳим белгилари деб ҳисобламоқдалар.
Миллий ўзини-ўзи англаш тизимида қуйидаги элементларни ажратиш мумкин:
- миллий идентификация;
- ҳудудий бирликни тасаввур қилиш;
- тили ва маданият бирлигини англаш;
- ижтимоий-давлатчиликка тегишли эканини англаш;
- миллий манфаатлар41.

Мустақил Ўзбекистонда маънавият ва мафкуранинг роли
Миллий ўзини-ўзи англаш мураккаб ва кўпқиррали бўлиб, жамиятнинг маънавий ҳаётидаги муҳим ҳодисадир. Унинг тузилишидаги алоҳида томонларни ўрганиш билан унинг бир бутун ҳодиса сифатида англаш мумкин эмас. Миллий ўзини-ўзи англашнинг элементларини бирликда ва бир бутунликда олиб қаралсагина, унинг махсус маънавий ҳодиса эканлигини тасаввур қилиш мумкин. Бир ижтимоий муносабатлар тизимидан бошқасига ўтишда, бир давлат тизимидан бошқасига ўтилишида маънавий ҳаётда ҳам инқирозга дуч келинади. Ўзбекистон шароитида маънавий янгиланиш ўз маънавий илдизларимизга қайтиш, жаҳон цивилизацияси қадриятларини ўзлаштириш ва маънавий ҳаётнинг янги бозор шароитларига мослашиш йўли орқали амалга оширилади.
Совет даврида давлат мафкураси, ҳукмронлик қилувчи дунёқараш – марксизм-ленинизм эди. У социалистик жамиятни қуришда, коммунистик партия ва совет давлатининг ташқи ва ички сиёсатида назарий қурол бўлиб хизмат қилди. Ўзбекистон давлат суверенитетига эришгандан сўнг ижтимоий ҳаётни демократлаштириш эълон қилинди. Бу марксча-ленинча мафкуранинг яккаҳокимлигига чек қўйилганини билдирар эди. Шу билан бирга мафкуравий бўшлиққа йўл қўймаслик муҳим эди, акс ҳолда бунинг натижасида жамиятда бир-бирига зид бўлган турли оқимларнинг пайдо бўлиши ва бу бўшлиқни турли анархо-экстремистик, фундаменталистик каби ёт ғоялар эгаллаб, жамиятда парокандаликни келтириб чиқариш хавфи туғилди. Шунга кўра, жамиятнинг умумий ғоялар асосида бирлашуви, жипслашуви объектив эҳтиёжга айланди. Бу шароитда, совет империясининг бир асрдан зиёдлик зулмидан озод бўлгандан кейинги миллий ғоя миллий тикланиш ғоясига айланди. Халқ ўзининг миллий манфаатларини англаб, уларни амалга ошириш йўлларини излаб топиши керак эди. Миллий истиқлол мафкурасининг пайдо бўлиши ва шаклланиши бунга объектив жавоб бўлди. У «миллатни, жамиятни, давлатни бирлаштирувчи байроқ» бўлиши керак эди42.
Миллий истиқлол мафкурасининг вазифаси одамларнинг, айрим шахсларнинг онгига миллий мустақилликнинг жамиятимиз учун аҳамиятини сингдиришдан иборат эди. Иккинчидан, мустақилликнинг сиёсат, иқтисодиёт, маънавий ҳаёт соҳаларидаги моҳияти ва мазмунини тушунтириб бериш керак эди. Учинчидан, мустақилликни мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг бу жараёнда конкрет иштирок этишлари керак эди. Ва ниҳоят, мамлакатни ривожланишнинг яқиин кунлари ва узоққа мўлжалланган мақсадлари ва истиқболларини белгилаб олиш керак эди. Буларнинг ҳаммаси миллий истиқлол мафкурасининг миллий ўзини-ўзи англашнинг тикланишига, ривожланишига хизмат қилишини англатади.

Download 199,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish