Табиат ва жамият 1-§. Табиат ва унинг жамият тараққиётидаги роли



Download 199,4 Kb.
bet1/30
Sana02.07.2022
Hajmi199,4 Kb.
#733214
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
3 мавзуга Жамият ва инсон фалсафаси


Х Бўлим. ЖАМИЯТ ФАЛСАФАСИ


1-боб. ТАБИАТ ВА ЖАМИЯТ

1-§. Табиат ва унинг жамият тараққиётидаги роли



«Табиат» тушунчаси

«Табиат» тушунчасини анъанавий равишда кенг ва тор маънода талқин этиш мумкин. Биринчи ҳолда бу тушунча бизни ўраб турган жамики борлиқни, бутун дунёни унинг барча воқеа ва ҳодисалари билан: «чексиз ўзгармас материк бўлаклардан тортиб космик тизим ва ҳайвонот олами ҳамда ижтимоий ҳаётни» ўзига қамраб олади. Албатта, бундай тушунишда жамият ва табиатни бир-бирига қарама-қарши қўйиш мантиқан нотўғри. Агар табиат барча борлиқни, воқеликни ўзига қамраб олса, унда инсон ҳам, жамият ҳам табиатнинг бир бўлаги ҳисобланади.


Агар биз «табиат тушунчасини» тор маънода, яъни борлиқ, бутун дунё маъносида эмас балки инсон ва жамиятни ўраб турган табиий географик ҳодиса сифатида талқин қилсак унда бу тушунча бутунлай бошқа маъно касб этади. Бу ҳолда табиат деганда инсон яшаши учун яратилган жамиятдан ташқари мавжуд бутун моддий дунё тушунилади1. Бу табиий шароитлар ўзига қуйидаги компонентларни олади: 1) иқлим; 2) жойнинг тузилиши; 3) ернинг ҳосилдорлик даражаси; 4) ўсимлик ва ҳайвонлар; 5) фойдали қазилмалар ва бошқа хом ашё манбаларининг мавжудлиги; 6) сув ресурслари ва бошқалар.
Ижтимоий тараққиётда жамиятни ўраб турган табиий борлиқнинг аҳамияти ва моҳиятининг муҳимлиги файласуфлар томонидан аллақачон исботлаб берилган. Жамият ҳаётида табиатнинг роли ҳақида Лао-цзы, Конфуций, Демокрит, Гиппократ, Платон, Аристотель, Фараби, Ибн Сина, Ибн Халдун, Жан Боден ва бошқа файласуфлар жуда кўп гапирганлар ва ёзганлар. Лао-цзы ёзган эди: «Инсон учун намуна – ердир. Ер учун намуна – осмондир. Осмон учун намуна – йўлдир (Дао)». Йўл учун (Дао) намуна ўз-ўзидан рўй берувчи табиийлик»2 Жан Боден таъкидлашича, хусусан, жамият инсон хоҳишидан ташқарида табиий равишда табиат қонунларига бўйсунган ҳолда шаклланади ва ривожланади.


Download 199,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish