Табиат ва жамият 1-§. Табиат ва унинг жамият тараққиётидаги роли



Download 199,4 Kb.
bet7/30
Sana02.07.2022
Hajmi199,4 Kb.
#733214
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30
Bog'liq
3 мавзуга Жамият ва инсон фалсафаси

2-§. Жамият: турли талқинлар



Масаланинг моҳияти
Жамият нимадан иборат деган масала кўп асрлардан бери файласуфларни қийнаб келмоқда. Дастлаб жавоб аниқ кўриниб тургандек туюлади: жамият – бу одамларнинг мажмуаси. Бироқ бу жавоб, олимларни анчадан буён қониқтирмай қўйган. Ахир, уйни оладиган бўлсак, бу шунчаки ғиштларнинг йиғиндиси эмас-ку. Бунда нима ҳаммадан муҳимроқ? Тарқоқ элементларни бирбутун қилиб бирлаштирувчи боғланишлар ва ўзаро таъсирлар муҳимдир.
Г.А.Сорокиннинг фикрича, «жамият мавжуд бўлиши учун ҳеч бўлмаса икки киши бўлиши ва улар бир-бирлари билан ўзаро таъсир боғланишида боғланган бўлиши керак. Бу энг оддий жамиятнинг кўринишидир...»2.
Шуни аниқ айтиш мумкинки, ижтимоий алоқаларнинг моҳиятини аниқлаш ва тушунтириб бериш – жамият фалсафасининг асосий вазифасидир. Афлотуннинг фикрича, жамият одамларнинг эҳтиёжидан пайдо бўлади. Арасту уни «табиатнинг ҳосиласи», ўрта аср фалсафаси – Аллоҳ яратган деган фикрни олға суради. Форобий жамиятнинг пайдо бўлишини телеология олдиндан белгиланган мақсадга мувофиқ нуқтаи назардан тушунтиради – жамият одамларнинг комилликка эришиши учун зарур, деб ҳисоблайди.
Янги даврда «ҳамманинг ҳаммага қарши» урушининг олдини олиш мақсадида ижтимоий шартнома назарияси (Т.Гоббс, Ж.Локк,Б.Спиноза, Ж.-Ж.Руссо ва б.) ривожланди. Уларнинг фикрича, одамлар битим тузиб, ўзини-ўзи сақлаб қолиш учун қонунларга бўйсуна бошладилар. Янги давр мутафаккирлари кишиларнинг жамоа бўлиб бирлашишларининг асоси ҳақида сўз юритиб, шундай вариантларни илгари сурдиларки, улар жамоа тасаввурларининг умумийлиги (Э.Дюркгейм), ижтимоий таъсирлар (Вебер), меъёр ва қадриятлар умумийлиги (Т.Парсонс, Р.Мертон), ижтимоий институтлар ва ташкилотлар (Т.Боттомор; С.Липсет) ва бошқалардан иборат. Қуйида биз жамиятга оид турлича талқинлар: диний, идеалистик, материалистик, талқинларни кўриб чиқамиз

Жамиятнинг диний талқини
Ҳар қандай диний таълимот жамият, унинг пайдо бўлиши, ривожланиши, фаолият кўрсатиши тўғрисидаги ўз талқинини беришга ҳаракат қилади.
Буддавийлик ижтимоий ҳаётнинг ҳар қандай кўринишларидан воз кечишни, узлатга чекиниб, нирванага чўмишга (махсус ҳолатга киришга) даъват қилади. Лекин бундай хулоса фақат будда матнлари таҳлил этилганда чиқади. Буддизм билан яқиндан танишиш шуни кўрсатадики, буддизм тарафдорлари учун нирванага интилиш «бойлик, юқори мартаба ва ижтимоий келишув истаги билан »17 муваффақиятли тарзда уйғунлашиб кетади.
Конфуцийлик тарафдорларининг фикрича, ердаги дунё осмон образи ва унга ўхшатиб яратилган бўлиб, унга ҳеч қандай қўшимча ва ўзгаришлар киритилиши керак эмас. Ижтимоий ҳаётнинг асосий принциплари (Конфуций фикри бўйича): а) давлат бошлиғига содиқлик; б) юқоридагиларга ҳурмат; в) бурчга содиқлик ва бошқалар. Конфуцийлик, бир томондан инсон ва жамиятни турли тўқнашувлардан ҳимоя қилишга, иккинчи томондан, инсонни аниқ, конкрет ижтимоий идеалларга эришишга йулловчи анъаналар, урф-одатларни сақлаб қолишни ташвиқот қилади. Конфуцийликнинг ижтимоий ривожланишдаги асосий қоида (постулат)ларидан бири – зўравонлик қилмаслик бўлиб, бунда қадимги Хитой маданиятининг ва буддавийликнинг мафкуравий таъсири кўриниб туради.
Ҳиндувийлик ижтимоий тасаввурларида ўрнатилган тартибнинг иерархияга асосланганлиги ва мустаҳкамлиги ғояси устун туради: жамиятнинг ҳаммаси касталарга бўлинганлиги, улар ўртасидаги чегаралар қаттиқ сақланиши даркор. Амалда бу нарса касталар ўртасидаги зиддиятлар ва душманликларга, «паст» касталарнинг камситилишига, қадимий ижтимоий воқеликларнинг сақланиб қолишига олиб келади. Ҳиндувийлик ижтимоий ва шахсий ҳаёт соҳасидаги таъқиқлар ва чеклашларнинг бузилишига қарши туради. Унинг учун тараққиёт ғояси ётдир. Ҳиндистоннинг кўпгина кўзга кўринган мутафаккирлари (айниқса М. Ганди, Р.Тагор) энг аввало ҳиндувийликни унинг инсон ва жамият тўғрисидаги тасаввурларини ислоҳ қилиш мақсадида кўп куч сарфладилар.
Иудаизмдаги ижтимоий муаммонинг ўзига хослиги яҳудийларга кўп асрлар давомида бошқа социум жамоаларидан алоҳида ажратилган ҳолатда яшашга тўғри келганлиги билан белгиланади. Шунинг учун ҳам иудаизмнинг ижтимоий муаммоси оила ва жамоа доираси билан чегаралангандир. Бироқ, вақт ўтиши билан кўплаб ижтимоий қадриятлар ўзгариб кетади. Масалан, камбағалларга ёрдам бериш (филантропик) аҳамиятга эга бўлиб, жамоанинг гуллаб-яшнаши учун хизмат қилиш эса кенг ижтимоий фаолият сифатида қўллаб-қувватланади. Иудейлар атрофдаги оламни, бутун жамиятни душман деб қабул қилишдан воз кечишди. «Ё бор урф-одатлар кучига қарши туриш ва ўзи учун янги, янада кенгроқ дунёни кашф қилиш, ёки анъанавий, традицион ҳақиқат ва одатларга хавф солувчи омил деб қараладиган замонавий янги ғояларга қарши туриш керак»18,- деган муаммо юзага келганда кўпчилик яҳудийлар келишиш йўлини афзал кўра бошладилар.
Зардуштийлик динида жамиятга оид қарашлар етарли даражада қизиқарли ифодаланган. Таниқли олимлардан М.М. Хайруллаев ва М.А.Усмонов таъкидлашича, «Зардуштийлик фақатгина дин бўлмай, ҳукмрон мафкурадир. Унда жамиятнинг нафақат ижтимоий-сиёсий тузуми, балки жамиятнинг урф-одатлари ва ахлоқи ҳам, халқ оғзаки ижоди ҳам, адабий ижоди ҳам»19 акс этгандир. Зардўшт таълимоти марказий осиёлик ҳукмронларга давлат қуроли бўлиб хизмат қилдики, бунда нафақат сиёсий-ҳуқуқий тамойиллар, балки диний-ахлоқий тамойиллар ва меъёрлар ҳам асосий тартибга солувчи восита бўлиши керак эди. Зардўштийликка асосланган идеал жамият конфуцийлик буддавийлик, иудаизм, платонизм ва бошқаларнинг белгиларини ўз ичига олди»20.
Ижтимоий муаммоларга исломий қарашларда эса илоҳий таълимотларга асосланилади. Исломда тақдирга бўйсуниш, сабр-тоқатли бўлишга даъват этилди. Исломнинг географик жиҳатдан кенг тарқалиши унинг ҳудудларга хос бўлган кўринишлари пайдо бўлишига олиб келиб, бу ҳудудларда ижтимоий масалалар у ёки бу ҳолатларга боғлиқ ҳолда талқин этилди. Ислом фақат ўзига хос турмуш тарзи, «инсон борлиғининг ҳамма томонларига чуқур таъсир қилувчи»21 дин сифатида майдонга чиқади. Ислом таълимотида мусулмоннинг ижтимоий ва шахсий ҳаётининг ҳамма томонлари аниқ кўрсатиб берилган. Шунинг учун ҳам анъанавий ислом билан замонийлашган ислом ўртасида зиддиятлар мавжуд. Бу муаммолар ҳамма бошқа динларда ҳам мавжуд бўлиб, исломда эса, кескин тус олган.
Христианликда ҳам ижтимоий-фалсафий муаммоларнинг ривожланиши жиддий тус олган. Бунга Авлиё Августиннинг «Илоҳий шаҳар ҳақида» деб номланган асари сабаб бўлиб, унда у кишилик жамиятининг ривожланиши тўғрисида ўз концепциясини шакллантирди ва ривожлантирди. Бу асарда у гуноҳкорликка, бойликка асосланган жамиятни диний софликка асосланган жамиятни қарама-қарши қўяди, худди шу жамиятни «илоҳий шаҳар» - Божъий град, деб атайди. Тарихда христианликнинг католицизм, православ, протестантизм каби оқимлари мавжуддир. Уларнинг ҳар бири ўзининг конфессионал хусусиятларидан ташқари, махсус фалсафий томонларига эга бўлиб, жамиятнинг ривожланишини турлича ифода этади. Католик дини ўзини бирқанча босқичларга эга бўлган, жамиятдан юқори турувчи, уни бошқарувчи ва ўз ҳуқмини ҳамма одамларга ўтказувчи ташкилот деб ҳисоблайди.
Православ дини эса, ўзини одамларнинг одатий, маиший ишлари билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Уларда ҳеч қачон ягона марказнинг бўлмаганлиги ҳам шунга олиб келган. Католикларга Рим ва Папа эга бўлган ҳолда, барча православ черковлари мустақил бўлганлар. Ҳатто, Константинополь патриархи ҳам тенгларнинг ичида биринчилардан бўлган.
Протестантизмга келсак, у католиклицизмнинг ҳамма ишларга ҳаддан ташқари аралашувига жавоб сифатида вужудга келди. Протестантизм кўпроқ оддий ҳаёт тарзи билан боғлиқ.
Ҳозирги даврда ижтимоий-фалсафий масалалар неотомизм таълимотида ўз ифодасини топиб, у католицизмнинг расмий доктринаси ҳисобланади. Бу таълимотнинг моҳияти шундаки, унда жамият илоҳий талқин этилади: кишилар ўртасидаги боғланишлар, муносабатлари аниқ мақсадни амалга оширишга қаратилган бўлиши керак. Неотомистларнинг фикрича, инсон реал ижтимоий муносабатлар, Худо билан яқинлашиш жараёнида ўз моҳиятини намоён қилади. Неотомизм жамиятнинг ривожланишини, анъанавий диний қарашларни замонавий муаммолар билан бирлаштиришга ҳаракат қилади.


Download 199,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish