Табиат ва жамият 1-§. Табиат ва унинг жамият тараққиётидаги роли


Табиийлик ва ижтимоийликнинг ўзаро таъсири



Download 199,4 Kb.
bet4/30
Sana02.07.2022
Hajmi199,4 Kb.
#733214
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
3 мавзуга Жамият ва инсон фалсафаси

Табиийлик ва ижтимоийликнинг ўзаро таъсири
Ер юзида ҳаёт деган феномен пайдо бўлгунга қадар ривожланиш ҳаёт билан боғлиқ бўлмаган абиотик факторлар таъсири остидагина амалга ошган: сувлар, газлар (кислород, азот ва бошқалар), углеродлар, менераллар ва ҳоказоларнинг айланиши. Тирик мавжудотнинг пайдо бўлиши билан биотик факторлари хам фаолият кўрсата бошлади. Натижада, табиат аниқ равишда икки қисмга тирик ва нотирик табиатга ажради. Материя тараққиётининг маълум бир босқичи сифатида тирик мавжудот табиий шароитларнинг маълум бир қонуний ўзгариши натижасида ўз-ўзидан бунётга келган моддий шаклдир. Дарвин фикрига кўра тирик мавжудотнинг шундай характерли томонлари белгиланади: бўй, ўз-ўзида кўпайиш, ўзгарувчанлик, меросхўрлик, табиий танлаш ва яшаш учун кураш6.
Замонавий илмий билиш тараққиёти даражаси тирик мавжудотни барча хусусиятларига кўра икки муҳим гуруҳга ажратишга имкон беради: а) тирик мавжудотнинг ташқи дунё нарсаларини ўз манфаатига мослаган ҳолда ўзгартириб ўзлаштиши; б) тирик мавжудотнинг турли хусусият ва сифатларни ўзлаштириш ва мустахкамлаш қобилияти7.
Инсоннинг пайдо бўлиши табиатга таъсир кўрсатишнинг янги антропоген факторининг шаклланишига олиб келди.Инсон ва жамият тараққиётининг турли босқичларида уларнинг аҳамияти ва роли бир хил бўлавермади. Жумладан, «инсон пайдо бўлишининг дастлабки даврларида ўзини бошқа тирик мавжудотлардан алоҳида ажратмас эди. У ўзини барча бошқа органик дунё билан генетик ва узвий боғлиқ деб билар эди»8.
Инсон ривожланган сари унинг маданияти ҳам мураккаблашиб, ишлаб чиқариши тезлашиб, яшаш фаолияти жараёни «сунъийлашиб» борди. У табиатдан, табиий мухитдан борган сари узоқлашиб борди. Лекин бу бугунги тараққиёт даврида табиат ва жамиятнинг ўзаро алоқаси ва таъсири ўз долзарблиги ва аҳамиятини йўқотди дегани эмас. Бугунги кунда бу алоқалар фақат бошқача тус олган: инсон табиий факторларга бутунлай боғлиқ эмас, аксинча, чекланган, ҳимояланмаган табиат ақл ва онгга нисбатан куч ва қудрати анча такомиллашган инсонга кўп жихатдан қарамдир.
Илмий техника инқилоби асрида социоантропоген факторларининг, ядро инергияси, космос ва компьютерлаштиришнинг табиий мухитга таъсири ўз маштабига кўра табиатнинг ўзининг табиий факторларининг таъсири билан солиштириш мумкин: жамият яратган «техномасса» хажмини табиат яратадиган биомасса ҳажми билан қиёслаш мумкин. Булардан ташқари, сунъий радиатция, «азон тешиклари», кўпгина табиий элементлар сонининг бутунлай ўзгариши, табиатда маълум бўлмаган янги нарсаларни синтез қилиш ва бошқаларни кўзда тутиш керак. Шундай қилиб, табиий тарих (табиат тарихи) борган сари жамият ва инсон тараққиёти тарихи билан чамбарчас боғлиқ бўлиб кетмоқда.

3-§. Ноосфера концепцияси


«Ноосфера» тушунчаси грек тилидан олинган - ноос «ақл» деган маънони англатади. Шундай қилиб этимологик жихатдан ноосфера – ақл доирасига оид тушунчадир. Бу тушунча француз файласуфи Эдуард Леруа (1870-1954) ва Пьер Тейяр де Шарден (1881-1955)лар томонидан ХХ асрнинг 20 –йилларида таклдиф этилган ва ишлаб чиқилган. 1927 йили бир вақтнинг ўзида Леруанинг «Мафкуравий талаб ва эволюция факти» ва Шарденнинг «Илохий мухит» номли китоблари нашр этилди, айнан шу асарларда ноосфера фалсафий таълимотига асос солинди. Унинг моҳиятини Леруа шундай талқин этди: «Онг борган сари эркин ва тоза бўла боради ва олий даражада шаклланган онг яратилади – руҳият (духовность) шунчалик олий даражага етадики унда капалак қўғирчоқдан ажралишга интилгандек ноосфера ҳам биосферадан ажралишга интилади»9.


Башқа сўз билан айтганда, инсоният эволюцияси маълум бир вақтгача биосфера доирасида амалга ошади. Леруа биосфера ва ноосфераларни хитой девори билан бир-биридан ажратмайди: «кўпчилик холларда улар бир –бирига аралашиб кетади, иккинчиси биринчисининг қайта яралганидир»10. Лекин секин-аста шундай холат вужудга келадики, инсоннинг тўхтовсиз ўзгарувчи ривожланувчи онги чегарали ва чекланган биосферага сиғмай қолади. У «инсоний, тафаккур қилувчи, ўз моҳиятига кўра фикр» нинг янги бир ҳолатини ноосферани вужудга келтиради11.
Тейяр де Шарден ноосфера таълимотини янада ривожлантирди. Уни айтишича тараққиёт биосфера доираси билангина чегараланмайди. Шарден постулатларидан бири шуки, дунёда ҳамма нарса узлуксиз равишда мураккаблашади ва ривожланади. У дунёнинг узлуксиз тараққиётининг тўрт босқичини ишлаб чиқди: а) ҳаётдан аввал; б) ҳаёт; в) фикр; г) ҳаётдан олийлик12. «Фикр» стадияси инсон пайдо бўлиши билан характерланади, у психик ва рухий энергияни қуюқлаштиради, жамлайди ва ноосферани яратади. Шарден концепциясининг ҳусусияти шундан иборатки, у илмий тафаккурни диний эътиқод билан синтез қилишга ҳаракат қилган. Айнан шундан келиб чиққан холда тўртинчи стадия («ҳаётдан олийлик») келиб чиққан, унда инсон онгидан олийроқ субстанция, яъни худо тушунилган. Яратувчи деб «Омега нуқтаси» - Хегелнинг абсолют ҳақиқат ҳақидаги ғоясига яқин бўлган тушунча эълон қилинади. Шарден фикрича, барча нарсалар шунчаки тараққий этмайди, балки телеологик, яъни маълум бир мақсад, идеал томон интилиш орқали ривожланади. Шундай қилиб, ноосферанинг тейярча концепциясини тўлиқ равишда телеологик концепция дейиш мумкин.
Ноосфера таълимоти рус файласуфи В.И.Вернадский (1863-1945) тадқиқотларида яна ҳам ривожлантирилди ва мукаммаллаштирилди. 1925 йилда (яъни Э.Леруа ва П.Тейяр де Шарденларнинг тадқиқотлари нашр этилмасдан аввал) «Инсоннинг автотрофлиги» номли мақолани эълон қилади.
Вернадский концепциясининг асосий ғояси бисферада эволюцион тараққиётнинг мавжудлигидир. Тейяр де Шардендан фарқли равишда Вернадский эволюция ҳақидаги ғоянинг мифологик ва диний талқинига бўлган ҳар қандай ҳаракатларни қатъий равишда инкор этади. У бунда асосли равишда табиий фанлар: физика, химия, биология, Геология ва бошқаларда мавджуд эмпирик маълумотларга таянади. Вернадский учун ноосфера - бу фақат инсон онги, инсон тафаккуригагина боғлиқ бўлмасдан, табиий жараёнларнинг ҳаётда ўз-ўзидан ва аниқ равишда рўй бериши билан боғлиқдир13, «бизнинг планетамиздаги янги геологик ҳодисадир»14.
Ноосфера концепцияси тараққиётининг муҳим илмий-фалсафий натижаси сифатида табиат ва жамиятнинг ко-эволюция (ҳамкорликда, паралел, ўзаробоғлиқликда ривожланиш) назариясининг шаклланганини эслаб ўтиш мумкин. Бу икки йирик тизимнинг бир-бирига қарши туриши ва кураши эмас, балки уларнинг узвий бирлиги инсониятнинг кейинги тараққиётини таъминлаши мумкин.


2 боб. ЖАМИЯТ ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА



Download 199,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish