Табиат ва жамият 1-§. Табиат ва унинг жамият тараққиётидаги роли



Download 199,4 Kb.
bet8/30
Sana02.07.2022
Hajmi199,4 Kb.
#733214
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30
Bog'liq
3 мавзуга Жамият ва инсон фалсафаси

Жамиятнинг идеалистик талқини
Жамият ривожланишини идеализм нуқтаи назаридан тушунтириб бериш антик даврга – Фукидид ва Герадот яшаган давр (мил. авв. V аср) га тўғри келади. Афлотун («Давлат», «Қонунлар» ва бошқа асарларида) жамият тўғрисидаги идеалистик таълимотни кенг ривожлантирган. Этатик анъана ундан бошланиб, унга асосан жамият билан давлатни айнан бир деб тушунтиришга ҳаракат қилинган. Афлотун ўзининг уч ижтимоий синфдан иборат идеал давлатнинг моделини ишлаб чиққан: «файласуфлар» («донишмандлар») давлатни бошқарадилар; «лашкарлар» («қўриқчилар») қўриқлайдилар, озод меҳнаткашлар (деҳқонлар, ҳунармандлар), шунинг-дек қуллар (улар жамият ва унинг тизимдан ташқаридалар) меҳнат қиладилар. Афлотун ижтимоий тараққиётнинг антик идеалистик талқинига асос солди. Унинг фикрича, ижтимоий тараққиёт жамият «ғоясини»нинг кенгайуви бўлиб, жамият тўғрисидаги фикрлар у пайдо бўлмасдан аввалроқ мавжуд бўлган. Афлотун «издошлари» ҳам давлат ва жамият тушунчаларини бир-биридан фарқ қилмайдилар. Афлотуннинг фикрича, давлатнинг тузилиши алоҳида олинган индивид руҳининг тузилиши билан бир хилдир.
Жамият ривожланишининг идеалистик талқини кейинчалик Арасту асарларида ўз аксини топди («Сиёсат», «Этика» ва б.). У ижтимоий тузумнинг уч босқичини кўрсатиб берди: а) оила; б) жамоа; в) давлат. Уларнинг ҳаммаси бир-бири билан иерархик муносабатдадир. Жамоа – оилалар мажмуаси; давлат эса жамоалар йиғиндисидан иборатдир. Шахс жамият қонунларига (оила, жамоа, давлатга) буйсуниши, ўз-ўзини тарбиялаши ва яхшилик қилиши жамиятнинг қарор топиб ривожланишига хизмат қилиши керак. Давлатга (умуман жамиятга ҳам) антик идеалистик ёндашувнинг моҳияти шундаки, у алоҳида индивидга нисбатан бирламчи қаралади.
Жамиятнинг бундай анъанавий талқинига Шарқ мутафаккирлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшганлар. Бунга Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри», Берунийнинг «Ўтмиш халқлардан қолган ёдгорликлар», Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билиг», Навоийнинг «Пайғамбарлар ва донишмандлар тарихи», Амир Темурнинг «Тузуклари», А.Жомийнинг «Искандарнинг донишмандлик китоби» ва бошқа асарларни мисол қилиб келтиришнинг ўзи кифоя қилади. Бундан шарқ мутафаккирларининг антик давр фалсафаси ворислари эканликлари кўриниб турибди. Масалан, Ибн Синонинг фикрича, жамият уч синфга бўлиниши керак: бошқарувчилар, лашкар (ҳарбий), ишлаб чиқарувчилар. Бу эса, Афлотуннинг қарашларини тасдиқлайди. Ўз навбатида Форобийнинг жамиятга оид қарашлари, ғоялари Арастунинг фикри билан боғланиб, Шарқдаги ўша даврнинг ижтимоий-сиёсий шароитига мослаштирилгани, ривожлантирилгани кўриниб турибди. Шарқ мутафаккирларидан Ал-Бухорий («Шоҳ учун фойдали хабарлар тўғрисида китоб»), Бедил («Билиш»), Машраб («Девони Машраб»), Аҳмад Дониш («Камёб ҳодисалар») ҳам ўз асарларида жамият, давлат, уларни бошқариш ва шахснинг ўрни тўғрисида ўз фикрларини ёзиб қолдирганлар22.
Жамият ҳақидаги идеалистик талқин ривожига Т.Гоббс ва Ж.Локк (ижтимоий келишув шартномаси назарияси), Ж.Вико («миллат ҳаракати тўғрисида»ги таълимот), Вольтер (ҳамма инсонларнинг бошданоқ сиёсий тенглиги тўғрисидаги ғоя), И.Кант («абадий дунё» тўғрисидаги таълимот) ўз ҳиссаларини қўшдилар. Жамиятнинг тугалланган идеалистик талқинини Хегел фалсафасида ўзининг тўлиқ аксини топди. Унинг «Ҳуқуқ фалсафаси», «Тарих фалсафасидан маърузалар», «Эстетикадан маърузалар», «Фалсафа тарихидан маърузалар» асарлари деярли тўлалиигича ижтимоий муаммоларга бағишланган. Хегел уларда «жамият» тушунчасининг «давлат» тушунчасидан кенглигини аниқ ва тушунарли шаклда баён этиб берди. Фуқаролик жамияти, яъни бевосита давлат бошқармайдиган социум тўғрисидаги ғоя айнан Хегел томонидан илгари сурилган. Ижтимоий ривожланишнинг моҳияти, Хегел фикрича, бутун оламни, шу жумладан, жамиятни ҳам ўз ичига олувчи «мутлоқ ғоя»нинг ўз-ўзидан ёйилишидир. Унинг фикрича, «мутлоқ ғоя» мантиқ (ёки соф тафаккур) доирасида, кейинроқ эса табиат сифатида ривожланади. Лекин бунда табиат моҳиятан эмас, балки фақат ташқи ҳодиса сифатида юзага чиқади. «Мутлоқ руҳ»нинг учинчи юқори ривожланиш босқичи тарих яъни инсон фаоллигининг ҳамма турларидан (онг, фаолият ва б.) иборат. Хегел ижтимоий ривожланиш қонунларини тафаккур (мантиқ) қонунлари билан айнан бир деб билади. Бу эса жамиятни тушунтиришдаги мутлоқ идеализмнинг намоён бўлишидир.
ХХ асрга келиб неохегелчилар (Р.Коллингвуд, Б.Кроче, Г.Глокнер ва б.) Хегел фалсафасини янги замонавий ижтимоий жараёнларга мослаштириб қўллашга ҳаракат қилдилар. Масалан, инглиз неохегелчи Б.Бозанкет Хегелнинг «мутлоқ руҳ» тўғрисидаги ғояси ҳамма ижтимоий институтларнинг (давлат, дин, ҳуқуқ, ахлоқ ва б.) энг юқори индивидуаллашган шаклининг намоён бўлишидан бошқа нарса эмас, деб эътироф этади. Жамиятга неохегелча ёндашишнинг характерли хусусияти ижтимоий борлиқ ва тафаккурни айнан, деб тан олишдан иборатдир.
Жамият идеалистик талқини ривожига экзистенциализм, «ҳаёт фалсафаси», неокантчилик, неопозитивизм, неофрейдизм ва бошқа оқимлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар.


Download 199,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish