Табиат ва жамият 1-§. Табиат ва унинг жамият тараққиётидаги роли



Download 199,4 Kb.
bet17/30
Sana02.07.2022
Hajmi199,4 Kb.
#733214
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   30
Bog'liq
3 мавзуга Жамият ва инсон фалсафаси

4-§. Жамиятнинг ижтимоий ҳаёти



Ижтимоийликнинг моҳияти
Этимологик нуқтаи назардан «ижтимоий» деган сўз «жамият» атамаси билан синонимдир. У кенг маънода «жамиятнинг ижтимоий соҳаси»ни белгилайди. Шу жиҳатдан жамиятнинг ҳамма соҳалар – иқтисодий, сиёсий, маънавий соҳалари ижтимоий соҳалар дейилади. Бироқ шу билан бирга жамиятнинг алоҳида ижтимоий соҳаси бўлиб, у – ҳар хил ижтимоий гуруҳлар, турли даражада уюшган элатлар (ижтимоий қатлам, стратегия, этнослар, ижтимоий демокрафик гуруҳлар, алоҳида жамоалар ва бошқалар) ўртасидаги муносабатларни ифодалайди. Ижтимоий муносабатларнинг хусусиятлари шундаки, улар жамиятнинг ҳамма соҳаларига кириб борган. Уларни фақат иқтисодий, сиёсий ёки маънавий муносабатлар, деб ажратиш мумкин эмас.
Шуни айтиш мумкинки, ижтимоий соҳанинг асосини индивиднинг ижтимоийлашуви ташкил қилади, яъни бунга унинг меъёрлар, қадриятлар, намунали хулқ кўрсатмаларини бажариши киради. Агар иқтисодий ва маънавий соҳаларда индивид моддий ва маънавий бойликларни ишлаб чиқарувчи ва эҳтиёжларни таъминловчи бўлса, сиёсий соҳада сиёсатнинг объекти ва субъекти бўлса, ижтимоий соҳада эса ижтимоий индивиддир, яъни у социумнинг (жамиятнинг) аъзосидир. Индивид социумга турли гуруҳ ва бирлашмалар орқали аъзо бўлгани учун турли гуруҳ ва бирлашмаларнинг фаолияти ижтимоий соҳанинг асосий мазмунини ташкил қилади. Ижтимоий бирлашмалар ва гуруҳлар жамиятнинг ижтимоий тузилишини (структурасини) ташкил қилади.

Жамиятнинг ижтимоий структураси
Ижтимоий структура ўз табиатига кўра объектив хусусиятга эга бўлиб, у қонун чиқарувчининг қарорлари бўйича таъсис этилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас. Жамиятнинг ижтимоий структураси ундаги гуруҳларнинг ўзаро алоқадорлиги ва ўзаро таъсирини ҳам ўз ичига олади.
Жамият структурасининг қуйидаги турларини ажратиш мумкин: демокрафик, этник, ижтимоий-синфий, жойлашишига кўра ҳудудий, касбий-маърифий, конфессионал тузилиш ва бошқалар.
Ҳар бир индивид ёшлиги ёки кексалиги, шаҳарли ёки қишлоқдан эканлиги, қайси этнос, конфессия вакили, синф, касби ва бошқа хусусиятлари бўйича турли хил тузилмага киради. Жамиятнинг демографик структурасида аҳолининг таркибини жинси, ёши, меҳнатга яроқлилиги, аҳолининг зичлиги ва умумий сони, ўсиш даражаси, миграциянинг характери, соғлиғининг ҳолати акс этади. Кўплаб мутафаккирлар асрлар давомида жамиятнинг демографик ҳолатига ўз эътиборларини қаратганлар. Уларнинг машҳурларидан бири Т.Мальтус назарияси бўлиб, у XVIII аср охири XIX аср бошларида «аҳоли ўсишининг абадий қонуни»ни асослаб беришга ҳаракат қилди. Бу қонуннинг моҳияти шундан иборатки, «ҳамма йирик жонзот каби аҳоли (халқ)нинг ўз тасарруфидаги озиқ-овқатга нисбатан тезроқ кўпайишга интилади». Мальтус аҳолининг яшаш учун керак бўлган воситалари арифметик (1, 2, 3, 4, 5…), аҳолининг ўзи эса геометрик (1, 2, 3, 4, 8, 16…) прогрессия бўйича кўпайишини ҳисоблаб чиқди. Ер аҳолисининг умумий сони ва зичлиги нисбатан унча юқори бўлмаган даврларда Мальтус назариясига етарлича аҳамият берилмади. Осиё, Африка ва Лотин Америкасида демографик инқироз аҳолининг кўпайиб кетиши билан боғлиқлиги Мальтус назариясига эътибор қаратиш кераклигини тақозо қилди.
Полиэтник (кўпмиллатли) ва поликонфессиявий жамият учун этник ва конфессиявий структура долзарбдир. Биринчи ҳолатда ижтимоий бирлик, яъни қабила, миллат, халқ (умуман -этнос) тўғрисида гап кетса, иккинчисида эса конфессиявий (диний) бирлашмалар устида гап боради. Агар жамиятнинг этник тузилмасида этник бирликларнинг ривожланган шакли – миллатлар мавжуд бўлса, у кўпмиллатли бўлади. Европа, Америка ва Осиёдаги кўплаб мамлакатлар шулар жумласига киради. Агар этник структурасида қабилалар бўлса, ундай жамият полиэтник бўлади. Африка, Океания ва Осиёнинг қатор мамлакатларидаги жамиятлар шулар жумласидандир.
Жамиятнинг ижтимоий-синфий структурасига келсак, у синфлар, қатламлар, табақалар, стратлардан иборатдир. Синфлар деганда одамларнинг катта гуруҳлари тушунилади, улар қуйидаги сифатлари билан фарқ қилади: а) ижтимоий ишлаб чиқариш тизимидаги маълум ўрни; б) ишлаб чиқариш воситаларига муносабати; в) меҳнат тақсимоти тизимидаги роли; г) фойда олиш усули; д) ижтимоий бойликдаги улуши билан. Лекин бир қатор гуруҳлар ҳам борки, улар синфларга хос хусусиятларга эга эмас (зиёлилар, бюрократия, люмпенлар ва бошқалар), шунга қарамай улар барибир ижтимоий структуранинг элементи ҳисобланадилар.
Ҳозирги замон жамият фалсафасида ижтимоий структурани ўрганишда страктификациявий ёндашув мавжуд. Унинг асосчиларидан бири П.А.Сорокиннинг ёзишича: «Ижтимоий стратификация – бу иерархия даражасига қараб дифференция қилинган одамлар (аҳоли)нинг бир гуруҳларидир. Унинг асоси ва моҳияти ҳуқуқ ва имтиёзларнинг, жавобгарлик ва вазифаларнинг номутаносиб тақсимланганлиги, ижтимоий қадриятларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги, у ёки бу ҳамжамиятга кирувчи гуруҳларни ҳокимияти ва аъзолар ўртасидаги таъсирини бор-йўқлигидан иборат. «Страт» ва «синф» тушунчалари бир-бирига яқин бўлса ҳам, улар бир-бирларидан фарқ қиладилар. «Страт» тушунчаси ўзида кенг доирадаги ҳодисаларни мужассамлаштириб, «синф» тушунчасига нисбатан мослашувчандир.
Ҳудудий-яшаш структураси «одамларнинг яшаш ҳудудларига, айни бир ёки турлича яшаш жойларига мансублиги билан боғлиқ ҳолдаги ўзаро муносабатларини»39 ифодалайди. Структуранинг бу тури тарихда яхлит, аграр, қишлоқ жамияти ўзидан шаҳарларни ажратиб чиқарган даврда пайдо бўлган. Бу асосан машғулотларнинг янги турлари: ҳунармандчилик, савдогарлик, кейинчалик – интеллектуал меҳнат пайдо бўлган даврга тўғри келади. Шаҳарлар фақат савдо-ҳунармандчилик эмас, мудофаа, маъмурий-сиёсий, маданий марказлар сифатида ҳам пайдо бўлди.
Шуни таъкидлаш керакки, ХХ асргача шаҳар билан қишлоқ ўртасида аҳолининг иш билан таъминланганлиги, бўш вақтнинг ҳажми, ҳордиқ чиқариш шакли, билим даражаси, миграциянинг характери, микрошароитни танлашдаги эркинлик, ижтимоий фаоллик, оилавий ҳаётнинг характери ва бошқалар бўйича тавофутлар чуқурлаша бошлади. ХХ асрда эса шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги фарқни иложи борича камайтириш масаласи қўйила бошланди, ваҳоланки, қишлоқлар қатор устунликларга эга (айниқса экологик).
Ҳозирги замон жамияти учун касбий-маърифий структуранинг аҳамияти каттадир. Социум қанчалик даражада ривожланган бўлса, бу структура шунчалик мураккаб ва сертармоқ бўлади. Бу тузилма ижтимоий меҳнатнинг чорвачилик ва деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ, қишлоқ хўжалиги, ақлий ва жисмоний меҳнатга бўлингач пайдо бўлди. Баъзи касб-ҳунарлар вақт ўтиши билан эскириб, керак бўлмай қолади ва уларнинг ўрнига улардан ҳам кўпроқ касблар пайдо бўлади. Масалан, фақат биргина ХХ аср давомида деярли ҳамма извошчилар йўқ бўлиб, учувчи ва космонавтлар пайдо бўлдилар. Уй швейцарлари йўқ бўлиб, кўпсонли «секьюрити»лар пайдо бўлдилар. Кўпсонли кўчириб ёзувчилар ўрнига компьютерларда ишловчи котиблар пайдо бўлди. Ҳозирги замон жамиятини юқори даражали таълимсиз тасаввур қилиш қийин. Шунинг учун ҳам узлуксиз таълим ва тарбия тизимини замон талаблари асосида ривожлантириш Ўзбекистон тараққиётининг асосий устиворликларидан бири ҳисобланади.


Download 199,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish