Т р. Мавзулар Соат


Россияда революциягача фаолият кўрсатган Ботаника боғлари (1917 йилгача)



Download 229,92 Kb.
bet9/60
Sana23.06.2022
Hajmi229,92 Kb.
#695207
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   60
Bog'liq
Ёзиев Л Ҳ Интродукция назарияси ва амалиёти

Россияда революциягача фаолият кўрсатган Ботаника боғлари (1917 йилгача)



№№

Шаҳар

Номи

Асос солинган йили

1

Батуми

Батуми ботаника боғи

1912

2

Вятка

Педагогика институти ботаника боғи

1914

3

Горки

Қишлоқ хўжалиги институти ботаника боғи

XIX аср ўртаси

4

Қозонь

Университет ботаника боғи

1806

5

Киев

Университет ботаника боғи

1836-1841

6

Львов

Университет ботаника боғи

1852

7

Львов

Ўрмончилик академияси ботаника боғи

1870

8

Москва

Қишлоқ хўжалиги институти ботаника боғи

1895

9

Москва

Университет ботаника боғи

1706

10

Одесса

Университет ботаника боғи

1879

11

Пенза

Боғдорчилик техникуми дендрарийси

1823

12

Пенза

Табиат шайдолари жамияти ботаника боғи

1917

13

Петербург

Петербург ботаника боғи

1713

14

Петербург

Университет ботаника боғи

1864

15

Петербург

Ўрмончилик академияси дендрарийси

1833

16

Сухуми

Сухуми иқлимлаштириш боғи

1840

17

Тифлис

Тифлис ботаника боғи

1625

18

Томск

Университет ботаника боғи

1880

19

Харьков

Университет ботаника боғи

1804

20

Харьков

Ветеринария институти ботаника боғи

1906

21

Черновцы

Университет ботаника боғи

1876

22

Юрьев

Университет ботаника боғи

1803

23

Ялта

Никита ботаника боғи

1812

МАВЗУ 4. ЎСИМЛИКЛАР ИНТРОДУКЦИЯСИ
НАЗАРИЯСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

XVII асрнинг бошларигача, мамлакатлар ўртасида савдо муносабатлари ривожланиши билан билан бир вақтда, ўсимликлар интродукцияси ҳам стихияли тарзда ривожланган. Ч.Дарвингача ўсимликларни иқлимлаштириш соҳасида, айрим олимларнинг уринишларига қарамасдан, ҳеч қандай назария мавжуд бўлмаган.


Кўпчиликнинг фикрича, ўсимликлар интродукция назарияси асосчиси А.Гумбольд ҳисобланади. У 1805 йилда биринчи бўлиб ўсимликни бошқа муҳитга олиб келиб ўстириш учун янги жойдаги 0° С дан юқори бўлган ҳароратлар йиғиндиси унинг табиий ареалиникидан паст бўлмаслиги лозим, деган фикрни билдирган.
А.Гумбольдт биринчи бўлиб ўсимликларнинг бир иқлим муҳитидан иккинчисига секин аста кўчириши орқали улар мослашиш қобилиятини ошиб боришига олиб келишини айтган (поғонама-поғона иқлимлаштириш).
Ўсимликлар интродукцияси соҳасида салмоқли ишлар қилган олимлар қаторида Ч.Дарвин издошларидан швецариялик ботаник А.Декандолни кўрсатиш мумкин. У ташқи муҳитнинг шароити ўсимликнинг тарқалишида асосий омил ҳисобланади, деб ёзган (De-Candolle,1855). А.Гумбольдт ғояларини ривожлантириб, ўсимлик ривожланиши учун имкон берадиган фойдали ҳароратлар йиғиндиси тушунчасини киритган. Баъзи турлар учун у +5° С, бошқалари учун +7° С, учинчи гуруҳ ўсимликлари учун ундан ҳам юқори бўлиши мумкин. Шу сабабли Декандоль ҳароратлар йиғиндисини А.Гумбольдт сингари нулдан эмас, ўсимлик ўсиши ва ривожланишини таъминлайдиган ҳароратдан бошлаш керак, деб ҳисоблаган.
О.Декандоль ва унинг ўғли А.Декандоллар ўсимликни бир муҳитдан иккинчи муҳитга олиб бориб иқлимлаштирилганда ўсимлик янги жойда маълум иқлим омиллари мажмуаси таъсирида бўлишини таъкидлаганлар.
Ўсимликларни иқлимлаштириш назарияси ва амалиётини ривожлантиришда Чарлз Дарвиннинг хизматлари ниҳоятда катта. Ўсимликларни иқлимлаштириш йўлларни тўғрисида гапирганда у иккита муҳим жиҳатларни кўрсатиб ўтган. Булар: 1) янги жойда бошқа хусусиятларга эга бўлган турнинг янги хили пайдо бўлади; 2) ўсимлик янги жойда ташқи тузилишида жиддий ўзгаришлар содир бўлмасдан ўсишга мослашади.
Интродукция ва иқлимлаштириш назариясини ривожланишида Ч.Дарвин (1937,1941) хизматлари жуда юқори. Унинг ғоялари кейинчалик Э.Регел (1860), А.Н.Бекетов (1886), Н.И.Вавилов (1926, 1940), И.В.Мичурин (1948)лар томонидан ривожлантирилган.
Интродукцияда Гуд (Good) томонидан илгари сурилган ўсимликлар толерантлиги назариясининг аҳамияти ҳам каттадир. У амалиётга “турнинг потенциаль ареали” тушунчасини киритади. Ушбу назариянинг моҳияти шундай ибратки, толерантлиги юқори бўлган, яъни нохуш омилларга бардошли турлар кенгроқ ареалда тарқалиши мумкин, демак уларни бир-биридан иқлим кўрсаткичлари билан кескин фарқ қиладиган ҳудудларда ҳам интродукция қилиш мумкин.
Рус ботаниги А.Н.Бекетов (1896)нинг фикрича, ўсимлик тўлиқ иқлимлашиб бўлди деб ҳисоблаш мумкин бўлган момент жуда муҳим. Тўлиқ иқлимлашиш учун ўсимлик уруғдан уруққача бўлган даврни очиқ ҳавода бемалол ўташи ва унувчан уруғ берадиган генератив даврга керак. Бунда у барча иқлим ўзгаришларини ўтамоғи керак. Бу муддат энг камида 25 йил бўлиши мумкин.
XIX асрнинг ўрталарида иқлимлаштириш соҳасида Россияда кенг қамровли ишлар амалга оширилган. 1857 йилда К.Ф.Рулье ва унинг шогирди А.П.Богданов томонидан иқлимлаштириш қўмитаси ташкил этилган. 1860 йилда “Иқлимлаштириш” журнали чоп этилган. Рус олимлари Э.Л.Регель ва А.Н.Богдановнинг бу соҳадаги илмий ишлари салмоқли бўлган.
СССР даврида иқлимлаштириш бўйича тадқиқотлар янада ривожланди. И.В.Мичурин ва М.Ф.Ивановлар иқлимлаштиришнинг амалиётда қўллаш методларини ишлаб чиқишди. Бу соҳада энг салмоқли ишлар Н.И.Вавиловга тегишли. Ўсимликлар интродукциясининг назарий асоси сифатида Н.И.Вавилов (1926, 1960) маданий ўсимликларнинг келиб чиқиш маркази назариясини ишлаб чиқди.
Иқлимлаштириш ҳами ўсимлик ареалини кенгайишига олиб келади. Масалан, Дрина дарёси (Югославия) атрофида ўсадиган сербия қора қарағайи Шимолий Европада осон иқлимлашди. Европа фитоценозларида ватани Африка бўлган сохта каштан, Шимолий Америкадан келтирилган оқ акация, атласс келри (Африка), гигант секвойя (Шимолий Америка) ва эвкалипт (Австралия) сингари турлар Қора денгиз бўйларида яхши ўсмоқда. Ватани Жанубий Европа ва Кичик Осиё ҳисобланган сирень полиморфизм ва генофондга бой (мутациялар жуда кўп) лиги туфайли маданий ареали жуда кенгайиб кетган.
Табиий иқлимлашишга мисол сифатида юмшоқ буғдой (Triticum aestinum) ни кўрсатиш мумкин. Ватани Олд Осиёдан бўлган бу ўсимлик



Download 229,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish