Т р. Мавзулар Соат


Ўсимликларни интродукция қилиш методлари



Download 229,92 Kb.
bet11/60
Sana23.06.2022
Hajmi229,92 Kb.
#695207
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   60
Bog'liq
Ёзиев Л Ҳ Интродукция назарияси ва амалиёти

Ўсимликларни интродукция қилиш методлари
Ўсимликлар интродукцияси фани ўтган асрда катта ютуқларга эришди. Бу даврда интродукция назарияси ва методларини такомиллаштириш бўйича кўплаб тадқиқотлар амалга оширилди.
Григорий Майрнинг аналогик иқлимлар методи. Маълумки, Ер шарининг турли жойларида ўзаро бир-бирига яқин иқлим кўрсаткичларига эга ҳудудлар учрайди. Бу ўсимликларнинг интродукция қилишда аналогик иқлимлар назариясини пайдо бўлишига сабаб бўлди. Бу назарияни асосчиси немис олими Григорий Майр (Н. Mayer, 1800) бўлиб, у Ер юзида бир бирига у ёки бу даражада ўхшаш бўлган зоналарни белгилади. Бунда у шу жойларда ўсадиган ўрмон ўсимликлари типларини асос қилиб олди ва пальма, лавр, каштан, бук, пихта ва қутб зоналарини белгилади. Майрнинг фикрича, шу зоналар доирасида қийинчиликларсиз ўсимликларни интродукция қилиш мумкин. Майргача бўлган даврда шунга яқин ғояларни Гризебах айтиб ўтган бўлиб, у ўхшаш иқлимлар ўхшаш турларни кашф қилади, деб ҳисоблаган.
А. Павари (A. Pavari) Майр ғояларини ривожлантириб, зоналар ичида кичик зоналар белгилади. Бунда у ўртача ҳарорат: йиллик, энг совуқ ой ва ўртача минимумни ҳисобга олди. Ёғингарчилик миқдорининг ҳам ўрни беқиёслигини эътиборга олиб, унинг миқдорига ва муддатига қараб районларга ажратди. Шундай қилиб, ҳар бир зонада 9 та кичик зоналарни белгилади.
Ўсимликлар интродукцияси соҳасидаги кўп йиллик тажриба бу назариянинг маълум жиҳатлари ҳақиқатга яқин бўлсада, амалда унинг тўғри эмаслигини исботланди. Масалан, каштан зонасида ўсадиган ўсимликларни қийинчиликларсиз бук зонасига ва аксинча иқлимлаштириш мумкин. Шунингдек, ҳар бир зона ичидаги иқлим кўрсаткичлари ҳам бир-биридан кескин фарқ қилади. Унинг схемаси амалда яроқсиз эканлиги кўп марта исботланди (Малеев, 1933; Некрасов, 1980). Масалан, Майр лавр зонасига Япония, Ҳимолай, АҚШнинг шарқий, ғарбий ва марказдаги штатларини, шунингдек Жанубий Европани киритган. Шундай бўлишига қарамасдан, ўсимликлар интродукцияси назарияси устида ишлаган қатор олимлар Григорий Майрни биринчи назария асосчиси, баъзилари эса унинг иқлим аналоглари назарияси ҳалигача ўз кучини йўқотгани йўқ, деб ҳисоблайди (Коропачинский, Встовская, 1983). Нима бўлганда ҳам немис олими ўсимликлар интродукциясини назарий асосларини яратишга ҳаракат қилган биринчи назариётчи олим бўлиб қолди.
Иқлимлар аналогия назариясини биринчи бўлиб В.П.Малеев (1929) томонидан кескин танқид қилинди. Унинг фикрича Ер шарида бир-бирига айнан ўхшаш, яъни аналогик иқлим кўрсаткичларига эга ҳудудлар учрамайди. Иқлим ва тупроқ кўрсаткичлари ўзаро яқин ҳудудларда ўсадиган ўсимликлар бу омилларига турлича мослашганлигини, ўсимликларнинг айримлари бу шароитда яхши ўсиши ва ривожланишини, бошқалари ёмон ўсиши, ҳатто йўқолиш арафасида турганлигини, шунингдек, бошқа зоналарга интродукция қилинганда ҳам улар ўзини турлича намоён қилишини кўрсатган.
Шунингдек, деб ёзади, В.П.Малеев (1933), ушбу назариянинг асосий камчиликларидан яна бири ҳаддан зиёд катта ҳудудлар умумлаштирилган-лигидадир. Г.Н.Шлыков эса, аксинча бу назариянинг камчилиги унинг бир томонлама ёндашганлигидир, деб ҳиосблайди. Шунингдек, бу назария дедукцияга эмас, индукцияга, оддий силлогизмга асосланган: яъни А жойда Б ўсимлик ўсади, А жойнинг иқлими эса В жойникига ўхшайди. Шу сабабли А ўсимлик В жойда ҳам ўса олади. Г.Н.Шлыков ёзади: “бу назарияда ўсимликнинг табиати ва иқлимнинг кўрсаткичлари ҳаққоний акс этмаган ва ҳисобга олинмаган, ўсимликлар интродукциясининг уфқларини кўра олмаган, шу сабабли бу назария интродукция ишига ёрдам бериш ўрнига, аксинча халақит беради”. Лекин интродукция тажрибаси шуни кўрсатадики, ўсимликнинг экологик ва географик жиҳатдан тарқалиш имкониятлари унинг бугунги ареалидан анча кенг, ташқи ўхшашликлар ўрни эса ҳаддан ташқари юқори баҳоланган.
Н.И.Вавилов (1986) шундай ёзган эди: Г.Майрнинг бу назарияси дарахт ўсимликларини иқлимлаштиришда катта аҳамият касб этди ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Лекин назариянинг муаллифи турнинг мураккаблигини эътиборга олмаган.
В.П.Малеевнинг флорогенетик анализ методи. В.П.Малеев (1933) ўсимликларни интродукция қилишда янги флорогенетик анализ методини таклиф қилган. Ушбу методнинг моҳияти шундан иборатки интродукция қилиш режалаштирилган ўсимлик ўсган табиий флоранинг генезисини, унинг келиб чиқиши ва ривожланишини билган ҳолда интродукция амалга оширилиши керак. Бу метод кейинчалик А.М.Кормилицын (1964) томонидан ривожлантирилган.
В.П. Малеев ўсимликлар интродукциясида ареалнинг характерини юксак баҳолаган. У чегаралар типига қараб: импедит, иқлим, стацион ва ривалитат ареалларга ажратади. Унча катта бўлмаган ареалга эга турлар, уларнинг чегараси ўтиб бўлмайдиган тўсиққа, яъни импедит характерга эга. Масалан, тоғлардаги юқори чўққилар биологик нуқтаи назардан ороллар сингари атрофдан ажралиб туради. Тоғ чўққилари ва бошқа ўсимликлар типи ўсадиган қатламлар ўзи ҳам бир қанча бошқа ўсимликларнинг тарқалишига тўсиқ бўлади.
Иқлим чегаралари энг аввало паст ҳароратлар ва намликнинг етарли эмаслиги билан белгиланади.
Стацион чегаралар эса асосан тупроқ омили билан, айрим ҳолларда релъеф билан белгиланади.
Ривалитат характерга эга ареал чегаралари эса нохуш фитоценологик шароит билан белгиланади. Бу ҳақда ўз вақтида Ч.Дарвин ёзган эди: “табиий ҳолатда турлар ўзлари тарқалган чегараларда тутиб турилади, қачонки улар бошқа организмлар билан рақобатда устунлик қилса ва иқлим шароитига тўлиқ мослаша олсагина бу тўсиқни енгиб ўтадилар”.
Маданий шароитга кўчирилганда турли гуруҳ ўсимликлари ўзларини турлича намоён қиладилар. Интродукция ишининг ижобий натижасини авваламбор табиий ареалидан жуда узоқлашиб кетмаган, импедит ва ривалитат характердаги ареал чегараларига эга турлардан кутиш ўринли. Стацион чегараларни маданий ҳолда тегишли агротехник тадбирлар ўтказиш орқали кенгайтириш мумкин. Иқлим чегараларини кенгайтириш эса ўсимлик табиатини ўзгартириш ва иқлимлаштириш тадбирларини ўтказиш орқали амалга оширилади.
Н.А.Аврориннинг экологик-географик методи.
Н.А.Аврорин (1947) томонидан эколого-географик метод таклиф қилинган. Унинг моҳияти шуки, интродукция учун турли экологик муҳитда ва турли географик жойларда ўсадиган ўсимликлар коллекцияларини жалб қилиш орқали уларнинг эколого-географик тарқалиш қонуниятларини аниқлаш имконияти бўлади;
М.В.Культиасовнинг флорани экологик-тарихий таҳлил қилиш методи. М.В.Культиасов (1953) флорани экологик-тарихий таҳлил қилиш методини таклиф этган. Бу методга кўра флоранинг тарихий тараққиётини ўрганиш ва турларда эволюцион жараёнда кузатиладиган мослашишларни аниқлаштириш, ҳаётий шакллар тўғрисидаги қарашларни таҳлил қилиш орқали ўсимликни маданийлаштиришни олдиндан башорат қилиш мумкин. Ўсимлик организмидаги турли органларнинг мослашиши турлича кечиши мумкин. Ўсимликнинг мослашишида бирор орган ўзгариши, бошқаси эса ўзгармасдан қолиши ҳам мумкин.
М.Культиасов интродукциянинг асосида ўсимликнинг ҳаётий формалари тўғрисидаги таълимот ётиши керак, деб ҳисоблайди. Ҳаётий формалар – бу тарихий тараққиётда ўсимликнинг муайян тузилиши шаклланган ва экологик шароитга мослашиб борган, шу сабабли улар мана шу шароитда кўпаяди ва яшай олади. Ҳаётий форма – мослашиш характерига эга. Шу боисдан интродукция қилиш учун танланган ўсимликнинг ҳаётий шакли шу шароитда яшаб кетишга қодир бўлиши керак. Олимнинг фикрича шунингдек, маълум ҳудуддаги иқлим ва рельеф эволюцияси фонида муайян флоранинг ўтмишда шаклланиш тарихи ушбу флорадаги ўсимликларнинг экологик табиатини асл ҳолатини, мослашиш белгиларини, охир оқибатда ушбу ўсимлик маданийлаштирилганда қандай хусусиятларни намойиш этишини башорат қилиш мумкин.
Айрим олимларнинг фикрича, бу методдан фойдаланишнинг қийин жиҳатлари бор. Бу шундан иборатки интродукцион манба бўлиши мумкин бўлган барча табиий дендрофлоранинг генезиси, унинг таркиби яхши ўрганилмаган, шунингдек қазилма флора тўғрисидаги маълумотлар етарли эмас (Севертока, 1994).
Ф.Н.Русановнинг туркумлар мажмуаси ва геоботаник эдификаторлар методи
- Академик Ф.Н.Русанов (1950) туркумлар мажмуаси методи ва геоботаник эдификаторлар методини таклиф қилган. Бу методнинг назарий асоси қуйидагича: муайян шароитда интродукция қилиниши режалаштирилаётган туркумга мансуб ўсимликларнинг имкон қадар кўпроқ турлари жалб қилинади. Турли иқлим зоналаридан келтирилган бу турларнинг экологик омилларга муносабати, филогенетик алоқалари, шунингдек, тарихий тараққиёт жараёнида турли иқлим кўрсаткичларига эга муҳитларда шаклланганлиги сабабли уларнинг янги шароитга мослашиши ҳам турлича кечади. Барча турлар учун бир хил бўлган янги шароитда уларнинг интродукцияси амалга оширилгач, унда ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига қараб уларни танлаш ёки танламаслик тўғрисидаги қарорга келинади. Ф.Н.Русанов (1967)нинг фикрича, ўсимликларнинг табиий муҳитда мослашиш жараёни мураккаб ҳодисаларнинг йиғиндиси бўлиб, табиий омилларнинг таъсири ўсимлик турли хил формаларини ҳосил бўлиш жараёнини бошқариб туради. Бу Ер шарининг қобиғидаги геологик, иқлим ўзгаришлари ва бошқа силжишлар билан боғлиқ равишда кечади.
- Геоботаник эдификатор методининг моҳияти интродукция учун аввало эдификатор ўсимликларни танлашдан иборат. Кенг ареалга эга турларнинг мослашиш қобилияти ҳам юқори эканлигини эътиборга олиб, муаллиф фикрига кўра эдификатор ўсимликлар янги иқлим шароитига тезроқ мослашади;
- И.В.Белолипов (1983) ўсимликларни эколого-интродукцион метод ёрдамида танлашни таклиф қилган. Унинг моҳияти шуки, интродукцион тажриба учун ҳар қайси ўсимликлар типига хос бўлган турлар, аввало ўсимликлар қопламининг эдификаторлари ва доминантлари, шунингдек, ассектатор ва эксплерентлар жалб қилиниши керак.



Download 229,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish