5. Полиплоидия, унинг турнинг эволюцияси ва маданий ўсимликлар тарихидаги ўрни.
Полиплоидия – бу ҳужайрадаги хромасомалар сонининг ўзгариши ҳодисаси. У қуйидаги ҳолатларда пайдо бўлади:
- Анафазада хромасомаларнинг қутбларда нотекис тақсимланиши;
- Ҳужайра бўлинмасдан ядронинг бўлинишида;
- Центромерларда ўзаро итариш хусусияти йўқолганда, хромасомалар сонининг бўлинишларсиз икки баробарга ошиши.
Организмларда бутун гаплоид хромасомалар тўплами ошса ҳақиқий полиплоидлар ёки эуплоидлар дейилади. Хромасомаларда гаплоидлар тўплами ошиб кетмаганда эса полиплоидлар гетероплоидлар ёки анеуплоидлар дейилади. Агар организмда n = 4 хромасома бўлса, 2 n = 8, тетраплоид 16 та бўлади. Агар диплоид гомозигота бўлса, титраплоид ҳам гомозигота бўлади. Агар диплоид гетерозигота бўлса, титраплоид ҳам гетерозигота бўлади.
Полиплоидлик митоз натижасида пайдо бўлиши мумкин – бу соматик полиплоидлик. Агар зиготанинг биринчи бўлинишида геномлар сони иккитага ошса – бу мейотик полиплоидия дейилади ва муртакнинг ҳамма ҳужайралари полиплоид бўлади.
Соматик полиплоидлик барча турларга хос, зиготик – асосан ўсимликларга хос.
Инсоният аллақачон полиплоидиядан юқори ҳосилдорликка эга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олишда фойдаланиб келади. Дастлаб бу иш онгсиз равишда амалга оширилган яъни энг йирик донлар ёки мевалар саралаб экилган. Генетика фанининг пайдо бўлиши билан эса табиий полиплоидлар бу гигантлар эканлиги, полиплоид навларни диплоид аждодларидан ажратиб олиш мумкинлиги аниқланди. Шунда полиплоидларни кўпайтириш бошланди.
Митоз ва мейозга таъсир қилувчи барча омиллар полиплоидияни чақириш мумкин. Булар: ҳароратнинг ўзгариши, радиациянинг, наркотикларнинг таъсири, механик ҳаракатлар – пасынкование, декапитация (поянинг ўсиш нуқтасини узиш). Айниқса колхицин (безвременник осенный) – Colchicum autumnale дан ажратиб олинадиган алколоид жуда машҳур. Колхицин билан ўсимликнинг ўсиш нуқтасига ишлов берилади ёки ҳайвонларга сувда эритиб инъекция юборилади. У хромасомаларнинг қутбларга ажралиш механизмини тўхтатади, лекин уларни кўпайишига халақит бермайди.
Баъзида ўсимликларда ҳам тур ҳосил қилувчи хромасома – чатиштириш орқали полиплоидлик усули қўлланилади.
Яқин қариндошлиги бўлган турлар ўзидаги хромасомалар тўплами билан кўпинча фарқ қилади. Уларнинг чатиштиришда олинган авлод жинсий ҳужайраларнинг етилиш жараёни бузилиши оқибатида наслсиз авлод беради. Шундай бўлишига қарамасдан, дурагайлар вегетатив кўпайиш ҳисобига анча узоқ муддат яшай оладилар. Полиплоидлар мутацияси дурагайларга жинсий кўпайиш қобилиятини “қайтаради”. Терн ва олча дурагайидан айнан шу йўл билан маданий олча пайдо бўлган.
Селекционерлар полиплоидиядан турлараро дурагайлар олишда ва улардаги белгиларни мустаҳкамлашда фойдаланадилар. Ушбу метод жуда катта афзалликларга эга. Полиплоид ўсимликлар вегетатив органларининг массаси катта, мева ва уруғлари эса йирик бўлади. Бу ўсимликлар яшовчанлиги юқори бўлганлиги сабабли яхши мослашадилар. Буғдой, картошка сингари кўпчилик маданий ўсимликлар табиий полиплоидлар ҳисобланади. Шунингдек, гречиха, қанд лавлагиларнинг ҳам ана шундай навлари қўлланилади.
Назорат саволлари:
1. Н.И. Вавилов томонидан асосланган маданий ўсимликларнинг келиб чиқиши марказлари негизида қандай ғоялар мужассам?
2. Н.И. Вавилов аниқлаган маданий ўсимликлар келиб чиқишининг 8 та марказини санаб беринг?
3. Полиморфизм нима?
4. Полиплоидия нима?
Do'stlaringiz bilan baham: |