Т р. Мавзулар Соат


МАВЗУ 9. ИНТРОДУКЦИЯ ШАРОИТИДА ЎСИМЛИКЛАРНИНГ



Download 229,92 Kb.
bet15/60
Sana23.06.2022
Hajmi229,92 Kb.
#695207
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   60
Bog'liq
Ёзиев Л Ҳ Интродукция назарияси ва амалиёти

МАВЗУ 9. ИНТРОДУКЦИЯ ШАРОИТИДА ЎСИМЛИКЛАРНИНГ
ЎСИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

Мавзу юзасидан саволлар:


1. Тирик организмлар ўсиши тўғрисида тушунча. Ўсиш механизми. Ўсиш тенденцияси;


2. Организм ўсиши ва ривожланишининг ўзаро алоқадорлиги;
3. Ўсимликларнинг интродукция шароитида ўсиши ва ривожланиши хусусиятлари;
4. Ўсишни тезлаштирувчи стимуляторлар;
5. Фотопериодизм.


1. Тирик организмлар ўсиши тўғрисида тушунча. Ўсиш механизми. Ўсиш тенденцияси.
Ўсиш – бу организмларнинг ўлчами, ҳажми ва массаси ўсишини таъминлайдиган қайтарилмас жараёндир. Ўсимликнинг ўсиши шакл ҳосил қилувчи жараён. Бунда новда ва барглар сифат жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. Яъни, ўсимликнинг ўсишини улар сонининг ўзгариши жараёни, деб қараш мумкин эмас. Шундай қилиб, ўсиш – бу ўсимлик организмининг ҳажми ва массаси ошадиган қайтарилмас жараён бўлиб, унда янги структуравий элементлар ҳосил бўлади. Структуравий элементлар деганда тўқималар, ҳужайралар, шунингдек, ҳужайра органоидлари ҳам тушунилади.
Ўсиш мезонлари: баландлиги, йўғонлиги, массаси, майдона (барг юзаси), ҳужайралар сони, оқсил миқдори, ДНК миқдори;
Ҳужайранинг ўсиш фазалари: эмбрионал, чўзилиш ва ўзгариш.
Ҳужайралар ўзгариши бу улар орасида ички тузилишидаги ва физиологик жиҳатдан фарқларнинг пайдо бўлиши ва жамланиши бўлиб, ҳар учала фазада ҳам кузатилади ва ҳужайра ўсишининг муҳим хусусияти ҳисобланади.
Ўсимликлар ўсиши жараёнига хос бўлган хусусиятлар уларнинг алоҳида тўқималар – меристемаларда тўпланишидир. Меристематик тўқималар новданинг ва илдизнинг учида жойлашиб, бутун ўсиш даври давомида бўлинишдан тўхтамайди.
Ўзгариш жараёнида муҳим вазифани қутблилик ва бўлиниш жараёни бажаради. Булар табақаланишнинг турли йўлларига олиб келувчи муҳим омиллардир.
Қутблилик – фақат ўсимликларга хос бўлиб, улардаги ўзгариш жараёни ва макондаги таркибий тузилиши белгилайди.
Ўсиш даврлари – яширин (бирламчи) ва ошкора (иккиламчи) даврларга бўлинади.
Ҳужайра, тўқима, органлар ва бутун бошли ўсимликнинг ўсиш жараёнида маълум динамика мавжуд. Ўсишдаги эгри чизиқни S тарзида ифодалаш мумкин. 1-фаза ҳужайранинг бўлиниши ва эмбрионал ўсишни акс эттиради; 2-фаза ҳужайранинг чўзилиш жараёни характерини кўрсатиб, организм ўсишида потенциал имконият мавжудлигини кўрсатади; 3-фаза - секинлаш даври – ўсиш даврининг пасайишини ва табақаланишни акс эттиради; 4-фаза муқим давр дейилади ва бунда ўсиш жараёни тўлиқ якунланиб, сифат ўзгаришлари давом этади.

Download 229,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish